Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир


Download 333.35 Kb.
bet48/88
Sana07.04.2023
Hajmi333.35 Kb.
#1340269
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88
Bog'liq
стилистика

ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРНИУСЛУБИЙҚЎЛЛАШ
Ҳаp бир тилда, шу тилгагина хос барқарор сўз бирикмалари мавжуд бўлиб, уларнинг маъноси умумий сўз бирикмалари маъносидан кучлироқ бўлади. Булар фразеологик бирикмалардир. Фразеологик бирикмаларнинг асосий хусусиятларидан бири уларнинг турғунлигида, яъни барқарорлигида, бошқача қилиб айтганда, бирикманинг семантик бирлигидадир. Масалан, Қош қўяман деб, кўз чиқармоқ. Қордан қутулиб, ёмғирга тутилмоқ.
Фразеологик бирикмалар ўзи тегишли бўлган тилнинг бойлиги саналади. Улар нутқда тайёр тил бирлиги тарзида қўлланилади, кўчирилади. Маълум бир образ асосида юзага келган устама кўчма фразеологик маьно дейилади. Масалан: "тил текизмоқ" ибораси "шаънига номуносиб, ноҳақ гап айтмоқ" маъносини англатади. Бу маъно тўғридан-тўғри ибора таркибидаги лексемалар маъносидан келиб чиқмайди. Масалан: "Батареяга тил текизсам, ҳеч ток йўқ экан" гапида эркин бирикма ишлатилган. Бунда "тил" ва "текизмоқ" сўзлари маъно мустақиллигини сақлаб қолади. "Менга ҳам тил текизибди" гапи таркибида юқоридаги эркин бирикма эмас, балки ибора қатнашмоқда. Чунки бу гапда "тил" ва "текизмоқ" сўзларидан эмас, балки "тил текизмоқ" иборасидан фойдаланилган.
Юқорида айтиб ўтилганидек, фразеологик бирликлар тилдаги кўпгина образли воситалар таркибида иштирок этади. Масалан, фразеологик бирликларда биз истиора, метонимия, муболаға, ўхшатиш, перифраз ва бошқа стилистик усулларни кўришимиз мумкин: Суянгантоғи, ишонган боғи (муболаға); нинадайни туядайқилмоқ(муболаға), кўзини бўямоқ, бурнини осмонга кўтармоқ(перифраз), пули ознингғами оз (такрор), мағзини чақмоқ(метафора), оқ билан қорани ажратмоқ(зидланиш), қоронғининг кўзи кўр, санамай саккиз дема! (аллитерация).
Фразеологик бирикмаларнинг иккинчи турига тилнинг эмоционал образли манбалари бўлган мақоллар ва маталлар ҳам киради. Кўпгина мақоллар дидактик тусга эга бўлиб, панд-насиҳатни акс эттиради. Буларнинг оддий фикр-мулоҳазалардан фарқи шуки, улар қисқа шаклда кенг мазмунни очиб берадилар. Бундай қисқаликка гапнинг айрим бўлакларини ишлатмаслик натижасида эришилади:
Олдин ўйла кейин сўйла, Етти ўлчаб бир кесмоқ...
Унинг тузилишида аллитерациянинг аҳамияти каттадир: томдан тараша тушгандай. Мақол ва маталларда стилистик усуллардан такрор ва параллелизмнинг ҳам таъсир кучи ката:Яхши сўз — жон озиғи, ёмон сўз - бош қозиғи; қор ёғди — донёғди.
Шундай қилиб, мақоллар ва маталлар тилда бадиий тасвир воситаси сифатида айнан ўз шаклида, ўзгартирилмаганҳолда қўлланилади. Агар мақолга бирор ўзгариш киритилса, унда мақолнинг стилистик вазифаси янада ортади:
Олқишлайман, бу — зўрҳаракат!
Ким тиришди — шу олди сизни,
Чунки ҳаракатда баракат!
Яхши кўраман деб йиғлаган, оёғимга йиқилиб ботинкамни мўйлови билан чўткалаган ким эди? (А.Қ). (товонини яламоқ)
Мақол ва маталларнинг муҳим томони уларни оддий фикр-мулоҳазалардан ажратиб турувчи нарса, уларнинг семпнтикасидир, яъни бунда икки маънонинг тўқнашуви, чатишувини кузатиш мумкин, асл маъно ҳамда кўчма маъно:Пуч ёнғоқ билан қўйнингнитўлдирма. Оёғини бир этикка тикмоқ.
Турли тиллардаги мақолларни қиёслаганимизда, озми-кўпми улар орасидаги ўхшашлик кўзга ташланади. Масалан, No rose without a thorn — Тикансизгулбўлмас; A word is enough to the wise Доногабиргапкифоя; Be swift to hear, slow to speak Озсўзла, кўптингла; Strike while the iron is hot Темирниқизиғидабос.
Турли тиллардаги мақол ва маталларнинг бир-бирига мос келиши тафаккурнинг ягона ижтимоий қонуни мавжуд эканлигидан далолат беради. Бундай мақол ва маталлар келиб чиқиши жихатидан бир хил бўлиб, улар грек ва лотин тилларидан олинган. Мазмунига кўра мос келувчи инглиз ва ўзбек мақоллари, бир-биридан асосида ётган образга кўра фарқ қиладилар:
Better an egg today than a hen tomorrow – Узоқнинг буғдойидан яқиннинг сомони яхши;
East or West home is best – Ўз уйим – ўлан тўшагим (булбул чаманни, одам Ватанни севар)
Шунга эътибор бериш керакки, мақол ва маталларнинг стилистик вазифаси асосан фикрларни умумлаштирищдан иборат. Бундай иборалар жуда қисқа бўлиб матнга қандайдир мазмун киритади.
Мақол ва маталлар бадиий наср, шунингдек публицистика ва рўзнома услубида кенг қўлланилади.

Download 333.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling