Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир
СИНТАКТИКСТИЛИСТИКВОСИТАЛАРВАУСУЛЛАР
Download 333.35 Kb.
|
стилистика
СИНТАКТИКСТИЛИСТИКВОСИТАЛАРВАУСУЛЛАР
Гапқурилишидагиўзигахосмахсусқўлланишларга,алоҳидагап шакллариниюзагакелтирувчиэмоцияифодалашучунхизматқилувчивоситаларга, синтактикстилистиквоситалардейилади, Бувоситаларёрдамидамахсусифодаларяратилиб, уларбетарафсинтактикбирликлардантубданфарққилади. Ушбу“махсуснинг”оддий "бетарафга" бўлганмуносабатинибизқуйидакўриб чиқамиз. Синтактикстилистиквоситаларнингтабиатини тушунишучунсинтактиктилнормасинимаэканлигинианглаболмоқкерак. Синтактик стилистик усул деганда мавжуд морфологик, синтактик ва стилистик қоидалардан чекиниш тушунилади, аммо бу чекиниш хато деб қаралмайди, балки ўз шахсий мулоҳазасининг юзага келиши деб тушунилади. Стилистик синтактик қурилишлар тилнинг умумий синтактик тури сифатида ўрганилиши мумкин. Норма муайян бир тил ривожининг турли тарихий даврларда, нутқдаги фонетик, морфологик, синтактик, стилистик қоидаларнинг қўлланилишидир. Синтактик қурилишдаги ҳарқандай ўзгариш унинг мазмунига путур етказмаса, бу ўзгаришга меьёрнинг бир тури деб қараш мумкин. Синтаксис ҳақида гапирар эканмиз, биз доим шакл ва мазмун деган аҳамиятини кўрсатиб беришимиз мумкин: Бен тезар литоб иниятбен. Грамматик маънога эга бўлган сўз туркумларини шакл жиҳатдан ажратамиз: "от" — бен, "феъл" — иниятбен, "равиш" — тезар, "олмош" — литоб. Маъносига кўра, бу сўзлар ҳеч қандай тушунчани англатмайди, лекин гап ҳосил қилишда бу "сўзларнинг" грамматик ва таркибий маънолари аниқ. Шундай қилиб, юқорида айтиб ўтилган фикрларга асосланиб қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: 1) таркибий элементлар мавжуд мазмунни белгилаб келади; 2) таркибий элементлар мустақил маьнога эга бўлиб, булар грамматик ва таркибий маънолар деб аталади; 3) структурали маънолар лексик ҳамда матний маъноларга таъсир этиши мумкин. Юқорида айтиб ўтилганлардан фикрнинг шаклланишида гап турлари муҳим аҳамият касб этишини кўришимиз мумкин. Ҳаммага маълумки, инглиз тилидаги дарак гап қатъий сўз тартибига эга: эга + кесим + тўлдирувчи ва б.қ. Бу сўз тартибининг ўзгариши гап мазмунининг ўзгаришига олиб келади. Инглиз тилини ўрганаётган киши берилган гапдаги қўшимча хабарни англаб олмоғи керак: Away fly the sentences ... (A.B.) Affection was what she craved. (Th.D.) Биринчи гапда сўзтартибини ўзгартиришнатижасидалирик, романтиктуйғупайдобўлган. Иккинчи гапда ҳамсўзтартибиниўзгартириш ҳисобига "affection" сўзигақўшимча хабарҳосилқилинмоқда. Яъниушбусўзларниайтганшахснинг кайфияти ифодаланган. Анъанавийбетараф дарак гапбилансолиштирамиз: The sentences fly away. What she craved was affection.Иккинчигапни қуйидагичаталқин қилишмумкин: Асарқаҳрамонибўлмишаёлда ҳамма нарсабор, фақатунга "меҳр, севги, эътибор" зарур. Агар гапни анъанавий сўз тартибига кўра ўзгартирсак, стилистикифодалашйўқолади. Гапнингасосиймаънолиқисмларигап бошида ва охирида бўлганлигитуфайли, юқоридакўрсатилганэмфазавужудгакелган. Синтаксис ҳақида гапирар эканмиз, гапнинг ташкил этилишида оҳангнинг аҳамиятини кўрсатиб ўтмоқ керак. Ёзма нутқда муаллифлар фикрнинг оҳангини кўрсатиш мақсадида турли тилга оид бўлган лисоний ва тилга оид бўлмаган паралингвистик воситалардан фойдаланадилар. Биз тўхталиб ўтмоқчи бўлган яна бир нарса бу синтактик стилистик таъсир воситалари бўлиб, улар ўз туб моҳиятига кўра оғзаки нутқ хусусиятларига яқин туради. Таъсирчанликнинг вужудга келишида сўзловчининг ҳаяжонланган холати ҳам муҳим омил бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда сўзловчи гапнинг айрим қисмларини ташлаб кетади. Натижада эллипсис ишлатилади, баъзан бир сўзнинг ўзи қайта-қайта такрорланади (такрор ишлатилади). Сўзловчи ифодалаётган фикрнинг асосий мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, гапда сўз тартибини ўзгартириш мумкин (инверсия). Баъзи ҳолларда сўзловчи бирон кимсага бўлиб ўтган воқеанинг пайдо бўлишини сабаб ва оқибатларини бирма-бир санаб, тасвирлаб беради, бу ҳолларда саноқ ва градация ишлатилади. Оғзаки нутқда риторик суроқ гаплар, зид маъноли сўзлар ва бошқалар кўп қўлланилади. Ана шундай гаплар тузилишидаги ўзгаришлар натижаси сифатида қўшимча маъно пайдо бўлади. Синтактик стилистик усуллардан яна бири кўп боғловчилик (полисиндетон). Кўп боғловчилик ҳам тасвирий восита сифатида кенг қўлланади. Буларнинг ҳаммаси оғзаки нутқда эмфаза, эмоционаллик ҳамда таъсирчанликни вужудга келтиради. Аммо бу синтактик таъсир воситаларининг ҳаммаси оғзаки нутқ кўринишидан ёзма нутқ кўринишига ўтганда асосан бадиий наср услубида умумлашади, жипслашади, маълум бир вазифани бажаради, ҳамда стилистик воситаҳолатини эгаллайди. Шундай қилиб ҳамма синтактик стилистик воситаларни учта катта гуруҳга бўлиш мумкин: 1. Нутқнинг оғзаки шакли хусусиятига асосланган синтактик стилистик воситалар. 2. Боғловчилар ишлатилишига асосланган синтактик стилистик воситалар. 3. Таркибий маъноларнинг ўзаро муносабатига асосланган синтактик стилистик воситалар. Биринчи гуруҳга инверсия, ажратилмаган тузилмалар, параллел қурилмалар, хиазм, такрор, эллипсис, саноқ, градация, антитезалар киради. Download 333.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling