Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир


Download 333.35 Kb.
bet64/88
Sana07.04.2023
Hajmi333.35 Kb.
#1340269
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   88
Bog'liq
стилистика

Pleonasm and tautology stand very close to synonym repetition. Usually it consists in the repetition of a part of the sentence (usually the subject), expressed by a noun, by means of the corresponding pronoun: And the books — they stood on the shelf; the wound, it seemed both sore and sad.
In some cases tautology is considered to be a fault of style: "He was the only survivor, no one was saved". This device is popular in oratory as it helps the audience to grasp the meaning of the utterance.
We distinguish between different SF of repetition. One of the leading functions of repetition is to intensify the utterance, to bring emphasis into the narration. However, the overuse of repetition may bring sadness, meditation and thus monotony appears which is considered the lack of style.
In poetry repetition performs the rhythmical function. Among different functions of repetition we distinguish so-called back-ground function. The SF of this type of repetition is to create the background against which the unrepeated words and word combinations become more emphatic and thus more important.
Такрорҳаяжонли ҳолатни ифодалаш мақсадларида қўлланадиган стилистик воситадир. Эмоционал нутққисқалиги, мантиқлилиги баён қилинаётган фикрнинг айрим бўлаклари такрорланишибиланажралибтуради. Оғзакинутқда айримсўзларнингвабутунсўзбирикмаларинингтакрорланишимуайяндир: "Тўхтанглар, тўхтанглар, ўртоқлар" — ўзфикриниисботламоқчибўлдиинженер. Бумисолдатакрорҳечқандайстилистиквазифанибажармайдивасўзловчинингмаълумбирпсихикҳолатиниифодалаяптихолос. Такрор стилистик восита сифатида ўқувчининг диққатини жалб этиш учун қўлланнлади. Масалан:
Икки нарса эрур умримда офтоб:
Бу шеър, 6у яна муҳаббат.
Икки нарса эрур умримда азоб:
Бу шеър, бу яна муҳаббат.
Такрор бошқа стилистик воситалар тузилишига кўра қуйидаги кўринишларга ажратилади:
1. Мисра бўлагининг бошида келган такрор анафора деб аталади. Мисол:
Мен баҳор қўшиғин куйлайман дадил,
Чунки бу — ғалаба ҳақликнинг сози,
Чунки бу — абадий бахтнинг ялласи
Чунки бу — сўнмовчи ҳаёт овози.
2. Гап охирида келган такрорлар эпифора деб юритилади. Мисоллар:
Ер юзиинсонники
Мазмун жаҳони билан,
Денгиз осмони билан,
Бойлиги, кони билан,
Вақти-замони билан,
Барча имкони билан.
3.Такрорланувчи бирликлар ўзига хос доира ҳосил қилиб, парчанинг бошида ҳам, охирида ҳам келиши мумкин. Бундай такрор халқасимонтакрор дейилади:
Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида,
Қуёш кўтариб бир сават оқ гул,
Виқор-ла ўшшайган қоялабида
Нафис чайқалади бир туп наъматак.
4. Такрорнинг яна бир кўриниши топилма такрор биринчи мисранинг охирида келган бирор сўз иккинчи мисранинг бошида такрорланиб келади (анадиплосис): Бешик болани, бола дунёни тебратар.
Атом қуввати пок қалбингизда
Ва сиздан кутади тақдирин жаҳон,
Жаҳон, замон, ҳалқлар, ватан ва давлат
Сизга таянади, сизсиз посбон.
5. Тизма такрорлар ҳам мавжуд:
Соатлар кунларни, кунлар ҳафтани,
Ҳафталар ойларни туғдирганидек,
Аълочи номини асло бўшатмай, ...
6. Такрорнинг ўзакли такрор деб номланган тури ҳам мавжуд. Унинг моҳияти шундаки, унда сўз айнан такрорланади, бироқ уларнинг биридаги қўшимча қисм такрорланмайди, холос:
"Олий фазилатлар менинг ҳавасим,
Ҳавас орзусида ёнур нафасим"
Сўнгги мисолдаги ўзакли (айнан) такрор топилма такрор тури билан бирга келяпти. Айнан такрор ўзининг стилистик вазифасига кўра сўз ўйинига яқин туради. Бу усулда ўша сўзайнан ўзи такрорланмай, фақатгина сўзнинг ўзаги такрорланади, шунинг учун бизҳар хил маъноларни англатувчи турли сўзларни учратамиз: Дилдор энди чинакамига дилдор бўлиб кетган эди.
7.Такрорнинг навбатдаги тури синонимик такрордир. Синонимик такрорнинг моҳияти шундан иборатки, айнан битта тушунчани ифодалаш учун синонимик воситалар қўлланилади:
Инсон қалби билан ўйнашма,
Инсонқалби билан сен қилма ҳазил,
Инсон қалби — офтоб акс этган чашма,
Гоҳ булутдай енгил, гоҳ тоғдай зил.
Бу ерда объектив синонимлар қўлланилиши шарт эмас. Воқеа ва ҳодисаларни образли қиёслаш натижасида ҳам тушунчалар бир-бирига яқинлаштирилиши мумкин. Бунда сўзлар матний маънога эга бўладилар. Жуфт синонимлар ҳамсинонимик такрорнинг турли шаклини бера олади:
Шундай бир тиниқлик!
Шундай аниқлик —
Шундай мусаффолик тўлганки...
Синонимик такрор битта, ягона маънони ифодалашда фикрнинг асосий мазмунига қўшимчалар киритади, кенгайтиради, деталлаштиради. Нотиқлар нутқида синонимик такрор нутқнинг кучини ошириш ва ишонтириш, бадиий нутқда деталлаштириш вазифасини бажаради. Синонимик такрор ҳақида гапирганда плеоназм масаласига ҳам тўхталиб ўтмоқ керак. Плеоназмда фақатгина ўша сўз ёки восита такрорланиб қолмасдан, балки ўша мазмун, маъно ҳам такрорланади. Бу ҳудди ортиқча такрордай нутқда ортиқча қусур сифатида кўринади, эътироф этилган фикрга ҳеч қандай қўшимча маъно бермайди. Плеоназм нутқнинг камчилигидир. Плеоназмлар бадиий-эстетик нуқтаи назардан асосланмаган синонимик такрорлардир. Аммо плеоназм ҳодисаси тилда, айниқса ўзбек тилида бу маъно деярли йўқ ҳодисадир.
Ўзбек тилида плеонастик қўлланиш тарзида баҳоланаётган ўринларда адиблар кейинги воситани бошқа мақсадда қўллайдилар. Бошқача айтганда, ёнма-ён қўлланган сўзлар, шаклларнинг бири бошқа маънони ифодалайди ёки бошқа вазифа бажаради: Масалан, Cизлар сўзида Сиз олмош ҳурмат маъносини ифодалайдиган бўлиб қолгани учун, унга кўпликни фодаловчи –лар қўшилган(бош-оёқ сарупо, ўртамиёна қўлланишларида кейинги сўзлар бошқа маънодадир). Шунга кўра, плеоназмни аслида юқорида кўриб ўтилган такрордан бошқача ҳодиса сифатида талқин этган маъқулдир.
Такрорнинг оддий вазифаларидан бири — таъсир кўрсатишдир. Баъзан иш-ҳаракатнинг изчиллигини, бир хилдалигини ифодалаш. Бу вазифа маром ёрдамида амалга ошади. Такрорнинг яна бир вазифаси гапнинг маъносини кучайтиришдир. Сўзларнинг такрорланиши гапда катта куч саналади. Анафора кўпинча боғловчилик вазифасини ҳам ўтайди. Такрор иш-ҳаракатнинг такрорийлигини ва давомийлигини ифода этиш учун ишлатилади. Такрорланувчи бирликларнинг баъзан гапдаги такрорланмайдиган бирликлардан ажралиб туриши фон ҳисобланади. Баъзи бир бирикмаларнинг ўзгармас ҳолда тез-тез такрорланаверишидан фразеологик бирлик вужудга келади.

Download 333.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling