Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир
Download 333.35 Kb.
|
стилистика
Антитеза. Бир тушунчанинг қарама-қарши хусусиятини билиш мақсадида уни мантиқий қарама-қарши бўлган тушунча билан чоғиштирадн. Натижада объектив борлиқ далиллари умумий белгиларига кўра бир-биридан узоқлашади. Масалан: Муҳаббатда тенгдир Шоҳ билан гадо.
Мантиқий ва стилистик қарама-қаршиликни бир-биридан фарқлаш лозим. Булар икки нарсанинг бир-бирига қарама-қарши хусусиятларига асосланган бўлади. Агар хусусиятлар бир-бирига тўла қарама-қаршилик туғдирса, булар луғавий антонимлар ёрдамида ифода қилинади: Сени кеч топгандим, эрта йўқотдим. (Ҳ.О.) Дам ачинасан, дам унинг мунгли ноласита қулоқ бериб, янги фаслнингқанот ёзаётганига қувонасанкиши" (У.У.). Лекин бундай ҳолатлар кам учрайди. Шунинг учун стилистик қарама-қаршилик асосан матний антонимлар ёрдамида пайдо бўлади: Яхши отга қамчи боссанг, кишнайди. Ёмони-чи,ёл силасанг, тишлайди. Ҳap қанча гап бўлса, дўстинг кўтарар. Душман — чаён, яқинлашсанг нишлайди. Бу мисолда антитеза луғавий антонимлар: яхши-ёмон, дўст-душман ва матний антонимлар; кишнайди-тишлайди, кўтарар-нишлайди ёрдамида тузилган. Антитеза — параллелизм, такрор, эпиграмма ва бошқа воситалар асосида вужудга келади ва бунда бир турдаги антонимик жуфтларнинг қиёсланаётгани яққол кўринади: Одам боласи икки пайтда ўз яқинларини ва севгиларини кўпроқ тилга олади: биримотам ва мусибат кунлари бўлса, иккинчиси шодликва байрам кунларидир. (С.А.) Бу стилистик воситанинг таҳлилида икки тушунчани қарама-қарши қўйиш натижасида сўзлар орасида ҳосил бўлган қатламларни ҳисобга олмоқ керак. Охирги мисолда ишлатилган "мотам" ва н мусибат" сўзларининг қуйидаги маъноларини луғатдан кўриб чиқамиз. "Мотам" сўзи кўчма маънода ишлатилган бўлиб "қаттиқ ташвиш, ғамгинлик, хафагарчиликни" билдиради. "Мусибат" сўзи "мотам" сўзига синоним бўлиб ишлатилган ва "мотамсаро ташвиш, кулфат" деган маънони билдиради. "Шодлик" сўзи эса буларга антоним бўлиб ишлатилган ва "бирор нарсадан мамнун бўлиш, хурсандлик, севинч, қувонч" деган маъноларни билдиради, "Байрам" — "шодлик, расмий тантана; бирор муносабат билан қувонч, шодлик, тантана ва ўйин-кулги билан кутиб олиш, нишонлаш куни" деган маъноларга эга. Бу қарама-қарши қўйилган сўзлар ичида"байрам" ва "мотам", "мусибат" сўзлари матний антонимлар деб ҳисобланса ҳам бўладн, чунки "мотам" ва "мусибат" сўзларига "хурсандлик", "севинч", "қувонч" сўзлари кўпроқ антонимик муносабатда бўлади. Худди шу айтилган фикр қуйидаги мисолда ҳам кўринибтурибди: Бизишладик қўлни мойларга тиқиб, Энди роҳатини кўришар булар. "Биз" ва "булар" (улар) сўзларида қарама-қарши луғавий маъно яққол сезилиб, булар гапда матний антоним бўлиб ишлатилган. "Ишладик" сўзига келганда "дам олдик" сўзи антоним бўлади. Лекин бу мисолда "ишламоқ" сўзига "роҳатини кўрмоқ" сўз бирикмасиқарама-қарши қўйилган. Бy антитеза матний антонимлар ёрдамида вужудга келган. Антитеза ҳақида гапирар эканмиз, буни контрастдан фарқлаш керак. Чунки контраст адабиётшуносликка хос ва кўпинча ҳикояда ёки романда ифодаланади, антитеза эса лисоний усул бўлиб кўпинча биттаёки иккита гапда ва бобларда (қисмларда) ишлатилади. Тилда кўпгина сўз бирикмалариантонимлар ёрдамида тузилган бўлиб, булар антитеза деб ҳисобланмайди: Паст-баланд, яқин-узоқ, ёш-қари, катта-кичик кабилар. Бу сўз бирикмалари матний антонимлар билан бирга антитеза тузилишига ёрдам беради холос. Антитеза гапларнинг параллел жойлашишига кўра маром ҳосил қилиш, қиёслаш, гапдаги айрим бўлакларни бирлаштириш ва баъзи ҳолларда ажратиш вазифаларини бажаради. Масалан, қиёслаш вазифасини юқоридаги Э.Воҳидов шеърида кўришимиз мумкин (биз — булар). Download 333.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling