Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир
Download 333.35 Kb.
|
стилистика
Градация.Бустилистиквоситадагапдагиҳарбирберилганибораўзиданаввалгиганисбатанкучлироқ, таъсирчанроқбўлаборади (таъсирлилигижихатданвамантиқийжиҳатдан). Бундайтаърифсубъектив, чункибиздабунитаққослашучунлисонийтаърифйўқ.Градациядакўпинчасинонимларишлатилади. Шусинонимларнингкетма-кетишлатилишитаъсирчанликниажратибберишгаёрдамберади. Қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз. “Эҳ-е, озодлик, осудалик ва мухтожсизлик тоғ хавоси ва зилол сувдай нақадар лаззатли, нақадар гўзал, нақадар бебаҳо!”(В.З.) Бу мисолда "бебаҳо"сўзи бошқа сўзларга қараганда ("лаззатли", "гўзал") — энг кучли маънога эга бўлган сўз, шунинг учун гап охирида ишлатилган.
Градация — мантиқий, эмоционал ҳамда миқдорийбўлиши мумкин. Мантиқий градацияда ҳар бир гапўзидан аввал келган гапга қараганда мазмун жиҳатдан таъсирлироқ бўлиб боради. Мисол: "Дарёоқар, вақт оқар, умр оқар пайдар-пай" (О.М.) Бу гапдаги барча отлар матний синоним сифатида келмокда. “У ҳар қандай тўсиқни ҳам енгиб ўтади. улғаяди, вояга етади”(П.Т.). Берилган мисолда ищлатилган феьллар — енгиб ўтади, улғаяди, вояга етади – мантиқийградацияни ташкил этган. Эмоционал градация — одатда эмоционал сўзлар ёрдамида ифодаланади. Масалан: Мирзакаримбой ҳамма бойлар каби айёр, муғомбир, nyxma-nишиқ. (Ойбек). Келтирилган мисолда градация айёр, муғомбир, пухта-пишиқ сўзларига асосланган. Эмоционал градациянинг асосини ташкил этган сўзлар матний синонимлардир. Бу градацияни ташкил этган сўзларнинг маъносини кўриб чиқайлик: "айёр" — "маккорлик билан иш тутадиган қув"; "муғомбир" — "алдоқчилик билан иш кўрувчи айёр одам". Олдинги "айёр" сўзидан кўра эмоционал маъноси кучлироқ. "Пухта" — сўзи эса "ҳар тарафлама ўйлаб иш қиладиган, пишиқ, атрофлича чуқур ўйлаб, асосли ҳаракат қилиб иш тутадиган одам". Бу сўзнинг маъноси "муғомбир" ва “айёр” сўзлари маъноларидан кучлироқдир. "Пишиқ" — ўз ишига пухта, бировга сўзини бермайдиган, ҳақини олдирмайдиган киши ҳақида. Қуйидаги мисолда эмоционал буёққа эга бўлган сўзлар яққол кўриниб турибди: "Оҳ маликам, — деди Мирза: — сиз зотсиз порлоқ, Сиз ҳилолсиз, йўқ қуёшсиз ... (А.О.). Эмоционал градация катта қизиқиш уйғотади. Унинг ифодаланиши хилма-хилдир ва синтактик тузилиши мухим аҳамият касб этади, кўпинча такрор ва параллелизм билан бирга келади: Бос, душманнинг кўкрагига; Бос, юрагига; Бос, қаттиқроқ, сўлаётган ёв тилагига. Миқдорий градацияга қуйидаги мисолни келтириш мумкин: Шу супачадан кўриниб турган кенгликларда болалигининг, йигитлигининг, қарилигининг излари қолган. (С.А) Градация ёрдамида эса бирор ҳодисанинг динамик ўсишини ифода этишимиз мумкин: На ғурбат,на офат, на ғам. Бунда бор:ҳарорат, муҳаббат, Ва меҳнат нонини кўрамиз баҳам... Градациянинг стилистик вазифаси хилма-хил бўлиб, баъзан бу қандайдир воқелик ёки ҳолатга нисбатан берилган баҳо бўлиши мумкин. Баъзан эса градация бирор бир жараён ёки ҳодиса ривожланишининг ўсишини тасвирлашга ёрдам беради. Download 333.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling