Стратегик менежмент укув кулланма (бакалавриат учун)


Ишлаб чикариш суръати усмаётган ёки тушкунлик холатидаги корхоналар учун стратегия


Download 241.88 Kb.
bet37/49
Sana11.03.2023
Hajmi241.88 Kb.
#1259359
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
стр менежм маъруза-2023

Ишлаб чикариш суръати усмаётган ёки тушкунлик холатидаги корхоналар учун стратегия
Купгина фирмалар саноатга нисбатан усиш паст тармокларда иш олиб борадилар. Бундай фирма ёки компаниялар давом этаёт- ган тургунликнинг аник вокелигини тан олишлари ва бозорнинг мавжуд имкониятларига мос келадиган максадларни ифодалашга уз кучларини сарфлашлари керак булади.
Ишлаб чикариш суръати усмаётган ёки тушкунлик холати­даги тармокларда муваффакиятга эришган компаниялар асосан куйидаги стратегияларга амал киладилар:
1 .Усувчи бозор сегментларини аниклаб, мос стратегия яратиш ва ишлаб чикиш йули билан фокуслаш стратегияси томон йул тутиш.

  1. Сифатни яхшилаш ва инновация асосида дифференция- лаш томон йул тутиш.

  2. Харажатлар даражасини пасайтириш учун зур бериб ва узилишларсиз ишлаш.

Одатда санаб утилган учта стратегиянинг биттасидан фойда- ланиш талаб этилади. Лекин улар бир-бирини инкор этмайдилар. Унумдорликнинг усиши бахоларни пасайтириш имконини беради, бу уз навбатида сотув хажмининг усишига олиб келади.
Таркок тармокларда ракобат стратегияси
Баъзи тармоклар юз, хатто минглаб кичик ва урта фирма- лардан иборат булади. Уларнинг купчилигини хусусий фирма­лар ташкил этиб,бирортаси хам тармокдаги умумий сотув хаж- мида сезиларли роль уйнамайди. Булиб ташланган тармокнинг асосий фаркланадиган хусусияти, унда етакчиларнинг йуклигидир.
Бундай тармоклар каторига нашриётларни, нефтни танкер билан ташиш, автомобилларни таъмирлаш, тез хизмат курсатадиган ресторан ва кафелар, хусусий фирмаларда бухгалтерлик хизматла- ри, аёллар кийимларини тикиш устахоналари, мехмонхоналар, ме­бель ишлаб чикариш, картон кутичалар тайёрлаш, озик-овкат то- варларини, кадоклаш тармоклари кабиларни киритиш мумкин.
Таркок тармокларда ракобат кураши уртача кучлидан шид- датли даражагача булиши мумкин. Таркок тармокларга тугри кела­диган ракобат стратегиясининг эхтимолдаги вариантларига куйи- дагилар киради:

  1. Намунали шароитларни яратиш ва улардан фойдаланиш.

  2. Паст харажатларни таъминлаш. Интеграция йули билан ха- ридор учун фойдани ошириш.

  3. Товар турига ихтисослашиш.

  4. Харидор турига ихтисосланиш.

  5. Чекланган географик худудларга фокуслаш.

Тармокнинг таркоклик шароитида фирмада стратегик танлаш
эркинлиги мавжуд: яъни кенг маркетинг максадларини кузлаш, ха- ражатларнинг ракобат устунлиги ёки табакалаштиришдан фойдала- ниш. Таркок тармокларда бир вактнинг узида куп стратегик ёнда- шувлардан фойдаланиш мумкин булади.

Download 241.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling