Стратегияни амалга оширишда ... асосида бошқариш услуби ҳам кенг тарқалган?
А. Натижалар.
*Б. Мақсадлар.
С. Муҳит таҳлили.
Д. Бозор ҳолати.
Стратегик таҳлил амалий жиҳатдан фирмалар фаолиятида дастлаб:
*А. Маркетинг ва инновацион фаолиятга боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
Б. Бозор ва корхона фаолиятга боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
С. Таҳлилий ва режалаштирилган фаолиятга боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
Д. Бошқарув ва назорат қилиш фаолиятига боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
Диверсификациялаш стратегияси қандай куринишларда бўлиши мумкин?
А. Ички ва ташқи.
Б. Қисқа ва ўзоқ муддатли.
*С. Боғланган ва боғланмаган.
Д. Такрорланувчи ва такрорланмас.
Стратегик режалаштириш функцияси “ресурслар тақсимоти” нималарни ўз ичига қамраб олади?
А. мақсад, вазифа, лавозим, натижа
*Б. моддий, молиявий, меҳнат, ахборот ва бошқа ресурслар тақсимотини
С. ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш, маълумот
Д. Табиий, моддий, интеллектуал
Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш функцияси
*А. Корхонанинг стратегик режасида кўзда тутилган мақсадларга эришиши учун таркибий ўзгаришларни кучайтиришдан иборат.
Б. Корхона хўжалик механизмини ушбу шартларга кўниктириш, яъни рақобат курашида устунликлардан фойдаланиш ва турли хавф-хатарларни бартараф этишдан иборат.
С. Бошқарувчи ходимларнинг мураккаб ишини, менежерлар фикрлаш қобилиятининг ривожланиши, стратегик режалаштиришнинг олдинги тажрибалари ҳисобини олиб боришни таъминлайди.
Д. Истеъмол ва талаб, фирманинг рақобатчилари ўртасидаги ўзаро ҳаракат қонуниятларини тушуна билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |