Суд тиббий экспертиза турлари
Чакалок мурдасида улимдан сунгги узгаришлар хусусиятлар
Download 378.14 Kb.
|
SUDMED
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чакалок мурдасида суякланиш узагини текшириш.
Чакалок мурдасида улимдан сунгги узгаришлар хусусиятлар
Мурда доғлари. Чақалоқлар мурдаларида бошқа шахслар мурдаларига нисбатан сўст ифодаланган бўлади; Чала туғилган чақалоқлар мурдаларида кўп ҳолларда доғлар тўлиқ ёки қисман йўқлиги қайд этилади; Чақалоқ мурдасида қоннинг гемолизи тез юзага келади, шу сабабли ўлимдан кейин 5 соатдан сўнг мурда доғлари тана ҳолати ўзгартирилиши билан боғлиқ тананинг бошқа қисмларига кўчиш ҳусусиятини йўқотади ва бармоқ билан босилганда доғ ранги йўқолмайди (имбибиция). Совуш. Чақалоқлар мурдалари тез совийди, бунга чақалоқлар терисининг юпқа ва нозиклиги, ҳамда катталарга қараганда тана массасига нисбатан тери юзаси майдонининг катталиги сабаб бўлади. Қуриш. Чақалоқлар мурдаларининг тери ва шиллиқ пардалари бошқа шахсларникига нисбатан анча эрта ва тез қурийди; Лабларнинг ўтув ҳошияси, тери бурмаларининг учки соҳалари, қин ёриғи, очиқ ҳолатларда кин дахлизи шиллиқ пардаси, ёрғок териси қаттиқлашган бўлиб, қўнғир-жигар ранга эга бўлади ва кенг майдонли шилинмаларни эслатади Мушаклар қотиши. Чақалоқлар мурдаларида қотиш жараёни жуда тез, баъзида ўлимдан сўнг 20 дақиқа утгач пайдо бўлади ва одатда юз мушакларидан бошланиб юқоридан пастга томон тарқалади. ўлимдан сўнг 3 соат утгач мушаклар қотиши барча гуруҳ мушакларини қамраб олади; Чала туғилган чақалоқлар мурдаларида мушаклар қотиши анча суст ифодаланган ва қисқа вақт давом этади. Чириш. Чақалоқлар мурдаларида чириш тез ривожланади, айникса ўлик туғилган чақалоқларда; Чуқур чириши натижасида тери юзаси қорамтир-кўкиш, кейинроқ эса қорамтир-яшил ранга киради. Чакалок мурдасида суякланиш узагини текшириш. Son suyagining pastki epifizida suyaklanish o‘zagini tekshirish uchun tizza bug‘imi ochilishi va epifizning tog‘ay to‘qimasi orqali kesim o‘tkazilishi lozim. Bunda, dastlab tizza bug‘imida oyoq maksimal bukiladi va tizza qopqog‘ining pastki qismida teriva mushaklar yoysimon shaklda qirqib ajratiladi. Tizza bo‘g‘imi kesib ochilgach tizza qopqog‘i yumshoq to‘qimalar bilan birgalikda yuqoriga tortilib son suyagi yuzasi ochiladi va uning pastki epifizida kesilgan yuzada suyaklanish o‘zagi paydo bo‘lgunga qadar bir-biriga parallel bo‘lgan ko‘ndalang kesimlar o‘tkaziladi. Son suyagining pastki epifizida suyaklanish o‘zagi homila hayotining 9-chi oyida paydo bo‘ladi. Muddatiga yetib tug‘ilgan chaqaloqlarda suyaklanish o‘zagi ko‘ng‘ir-qizg‘ish rangli uchoqko‘rinishiga ega bo‘lib atrofidagi qo‘l rangdagi tog‘ay to‘qimasidan yaqqol ajralib turadi va kesilganda tog‘ay to‘qimasiga nisbatan qattiqroqligi seziladi. Suyaklanish o‘zagining diametri 4-6 mm. ni tashkil qiladi. Oshiq tovon va to‘sh suyaklarida suyaklanish nuqtalari homilahayotining ancha erta muddatlarida, ya’ni 5-6 oylarida paydo bo‘ladi. Tovon va oshiq suyaklaridagi suyaklanish o‘zaklarini tekshirish uchuntovon yuzasiga parallel ravishda kesimlar o‘tkaziladi, bunda birinchi kesim tovon dumbog‘idan oyoq panjasining o‘rta qismiga qadar, ikkinchi kesim esa birinchi kesimdan biroz yuqoridan o‘tkaziladi. Suyaklanish o‘zaklarining rangi va o‘lchamlari qayd qilinadi. Download 378.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling