Мурдада совунланиш механизми, аҳамияти
Совунланиш – организмда етарли ёғ қавати қуриганда, юқори намлик, паст хароратли ва кислородсиз шароитда кўпинча сув остида совунланиш ҳолати кузатилади.
Чақалоқлар мурдалари 5 – 6 ойдан кейин, катталар мурдалари эса 8 – 10 ойдан кейин тўлиқ совунланиб (мой-мум) ҳолатига ўтади, юқори хароратда ва сувда совунланиш тез кечади.
Yog‘-mumning vujudga kelishi asosan yog‘ molekulasining gidrolizi bilan boglik. Bu xolda glitserin va yog kislotalari xosil buladi. Kichik molekular ogirlikka ega bulgan glitserin suv bilan chikib ketadi, yog kislotalari esa atrof muxitdagi ishkoriy (natriy, kaliy), ishkoriy yer metallari birikmalari bilan reaksiyaga kirishib, yog kislotalarining tuzlariga, ya’ni sovunga aylanadi. Yog kislotalarining ishqoriy metallar bilan birikmalari yumshoq konsistensiyali, kul rangli, ishkoriy yer metallari bilan birikmalari – zichrok, kul rang- okimtir, kul rang sargimtir rangli yog mumni xosil kiladi. Yog-mumnint rangiga atrof muxit, ayniksa suvning xolati (toza suv, turib kolgan suv, botkoklik) tasir etadi. Murda kuruk muxitga kuchirilganda yog‘ mum kotadi, uvalanishi mumkin. Yog mum uziga xos yokimsiz xidga ega buladi.
Совунланишнинг аҳамияти:
-мурдалар ва уларнинг қисмлари узоқ вақт сақланиши,
-маълум белгилар жароҳатларнинг ва мархумнинг ўзига хос айрим белгиларини сақланиб қолиши,
-совунланишнинг ривожланиш даражасига асосланиб, тахминий ўлим муддатини аниқлаш мумкин.
Мурдада торфли ошланиш холати ва аҳамияти
Мурда гумин кислоталарига бой бўлган торфли ботқоқли ёки тупроқда туриб қолганда, ушбу кислота таъсирида мурда териси қаттиқлашиб, қорамтир қўнғир рангга киради. Бу холат ошланган терини эслатади.
Гумин кислоталар суяк ва ички аъзолардаги минерал тузларни эритади, натижада суяк юмшайди, аъзолар хажми эса кичраяди. Торфли ошланиш холатида мурдалар жуда узоқ сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |