Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Download 0.53 Mb.
bet54/55
Sana24.12.2022
Hajmi0.53 Mb.
#1059184
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
қонуни

892-модда. Ички хавфсизлик инспекцияси
Мажбурий ижро бюроси тизимида Ички хавфсизлик инспекцияси ташкил этилади, у Мажбурий ижро бюроси органлари ходимлари томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш бўйича иш олиб боради, хизмат текширувларини ўтказади, Мажбурий ижро бюроси органларини ҳалол ва касбий тайёргарликка эга бўлган кадрлар билан тўлдириш учун номзодларни ўрганади, Мажбурий ижро бюроси органлари ходимларини уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлардан, ходимларнинг ва улар оила аъзоларининг шахсий ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини тажовузлардан ҳимоя қилиш чораларини кўради.
(892-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
Ички хавфсизлик инспекцияси ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(891 ва 892-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
90-модда. Давлат ижрочилари фаолиятининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти
Давлат ижрочилари фаолиятининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти Мажбурий ижро бюроси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Мажбурий ижро бюроси органлари махсус автотранспорт воситалари, шу жумладан Мажбурий ижро бюросига мансублигини англатувчи махсус чироқли сигналларга, бўёқларнинг рангли график схемаларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек бошқа махсус воситалар билан таъминланади.
Давлат ижрочиларининг фаолиятини қўшимча молиялаштириш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш мақсадида жамғарма тузилиши мумкин. Ушбу жамғармани ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(90-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига қараш тавсия этилади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling