Surhondaryo viloyati
Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан
Download 78.52 Kb.
|
Тилхат
- Bu sahifa navigatsiya:
- 133549 -сонли ТИЙЖ ўрганилганида қўйидагилар аниқланди
Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан:
Музработ туман ИИБда 2022 йил 20 июль ҳолатида ўтган даврда содир этилган жиноятларни ҳисобга олганида, 24 та фош этилмаган жиноят бўлиб, шундан 24 та жиноятга ТИЙЖ юритилган. 2020 йил 30 октябрь кунидан 1 ноябрь кунлари Музработ тумани, “Шаффоф” маҳалласида яшовчи фуқаро Раҳимова Рушана Садриддиновнанинг яшаш уйига номаълум шахс ўғирлик қилиш мақсадида кириб, унинг яшаш уйи хоналарининг барча жойларини титиб чиқиб, ўғирлик жинояти содир қилишга суиқасд қилган.Ҳолат юзасидан Музработ туман ИИБ ТГ томонидан 31.12.2021 йилда Ўз.Рес ЖКнинг 25-м, 169-модда 2-қ. “г” бандлари билан 222072/2021-27-сонли жиноят иши қўзғатилган. 31.12.2021 йилда 133549-сонли ТИЙЖ ўрганилганида қўйидагилар аниқланди: - Жиноят иши бўйича туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхаси ва дастлабки терговда тўпланган ҳужжатлар тақдим қилинмасдан, вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маьлумотлар бўлимида рўйхатга олинган жиноят ишига асосан ТИЙЖ юритилиб, тергов идораларидан ушбу жиноят иши бўйича тўпланган хужжатлар нусхаларини олиш чораси кўрилмаган. - туман ИИБ бошлиғининг ҳузурида 10.04.2022 йилда жиноятни фош этиш ва йўл қўйилган хато камчиликлар бўйича 23-сонли йиғилиш ўтказилган бўлиб, йиғилишда кўсатиб ўтилган камчиликларни ижроси юзасидан қилинган ишлар маьлумотномаси ТИЙЖга тикилмаган. - 2022 йилнинг 6 ойи давомида ушбу жиноят иши юзасидан вилоятимизнинг барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига, 9-сонли ТХга, 41-сонли Манзил калонниясига ва туман ИИБ сохавий хизматларига сўров хатлар юборилган, аммо жавоб хатлари олинмаган. - ТИЙЖнинг махсус қисмига жамланган ҳужжатлар ички муомала рўйхатига олинмаганлиги аниқланиб, ушбу камчиллик жойнинг ўзида бартараф этилди. - Музработ туман прокуратураси томонидан тезкор излов йиғма жилдларида йўл қўйилган хато камчиликлар бўйича ўрганилиб, 02.04.2022 йилда 16/03-2022-сонли ёзма кўрсатма юборилган бўлиб, ушбу ёзма кўрсатмалар бандлари ижроси бўйича қилинган ишлар маьлумотномаси йиғма жилдга тикилган. - ТИЙЖга тикилган хужжатларнинг ички рўйхатлари тўлиқ ёзилмаганлиги аниқланиб, жойнинг ўзида бартараф этилди. - Ўғирлик бўйича гумон қилинаётган шахсларнинг телефон рақамлари шахсий пеленгацияси тўлиқ олинмаган ва тахлил қилинмаган. - жиноятларни содир этишга мойил ва гумондор шахсларнинг рўйхати ва телефон рақамлари шакллантирилган бўлиб, аммо уларга тегишли телефон рақамлари бўйича техник тадбирлар ўтказиш юзасидан ТҚҲБга сўров хати тўлиқ берилмаган. - туман ҳудудида муқаддам жиноят содир этиб судланган фуқаролар, жиноят содир қилишга мойил бўлган шахслар ҳамда спиртли ичимликка ружу қўйган фуқаролар билан тезкор суриштирув ишларини тўлиқ амалга оширилмаган. Download 78.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling