Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан:
Қизириқ туман ИИБда 2022 йил 20 июль ҳолатида ўтган даврда содир этилган жиноятларни ҳисобга олганида, 8 та фош этилмаган жиноят бўлиб, шундан 8 та жиноятга ТИЙЖ юритилган.
2020 йил 15 апрель куни Қизириқ тумани “Қорасув” маҳалласида яшовчи фуқаро Қаландаров Қудрат Норсаидович Қизириқ тумани ИИбга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида 2020 йил 11 апрель кунидан 12 апрель кунига ўтар кечаси номаьлум шахс яшаш уйи ховлисидаги молхонасидан бозорда сотилиш нархи 7.000.000 сўм бўлган оқ-қора рангли сигири билан бузоғини ўғирлаб кетганлигини маьлум қилиб қилиб, топиб беришда амалий ёрдам сўраган. Ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан 16.04.2020 йилда Ўз.Рес ЖКнинг 169-м. 2-қ. билан 222151/2020-9-сонли жиноят иши қўзғатилган. 22.04.2020 йилда 118014-сонли ТИЙЖ ўрганилганида қўйидагилар аниқланди:
2022 йилга мўлжалланган иш режа ишлаб чиқилган бўлиб, 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилиши лозим бўлган режа бандлари тўлиқ бажарилмаган.
- Жиноят иши юзасидан вилоятимизнинг барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига, 9-сонли ТХга, 41-сонли Манзил калонниясига, туман ИИБ соҳавий хизматларига сўров хатлар юборилган, аммо жавоб хатлари олинмаган.
- Жиноят иши юзасидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан бирор маротаба ҳам жиноятни фош этишга қаратилган “Алоҳида топшириқ”лар берилмаган.
- Жиноятларни содир этишга мойил ва гумондор шахсларнинг рўйхатлари шакллантирилмаган.
- Туман ҳудудида муқаддам жиноят содир этиб судланган фуқаролар, жиноят содир қилишга мойил бўлган шахслар ҳамда спиртли ичимликка ружу қўйган фуқаролар билан тезкор суриштирув ишлари тўлиқ амалга оширилмаган.
Шунингдек, 118020, 118024, 118025, 118026-сонлитезкор излов йиғма жилдларида ҳам юқорида келтирилган камчиликлар борлиги аниқланиб, камчиликлар бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилди.
Бандихон тумани бўйича:
Do'stlaringiz bilan baham: |