Surhondaryo viloyati


Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан


Download 78.52 Kb.
bet17/33
Sana08.02.2023
Hajmi78.52 Kb.
#1176268
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
Тилхат

Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан:
Бандихон туман ИИБда 2022 йил 6 ойи мобайнида ўтган даврда содир этилган жиноятларни ҳисобга олганида, 7 та фош этилмаган жиноят бўлиб, шундан 7 та жиноятга ТИЙЖ юритилган.
2020 йил 23 март куни Бандихон тумани “Бахористон” маҳалласида яшовчи фуқаро Турсунов Пардабой Рустам ўғли тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 22 март кунидан 23 март кунига ўтар кечаси номаьлум шахслар унинг яшаш уйи ёрдамчи хўжалиги яьни қўйхонасида турган бозорда бир дона сотилиш нархи жами 800.000 сўм бўлган 4 бош қўйи ва бозорда бир дона сотилиш нархи жами 500.000 сўм бўлган 11 бош қўзисии яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маьлум қилиб қилиб, топиб беришда амалий ёрдам сўраган. Ҳолат юзасидан Бандихон туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан 24.03.2020 йилда Ўз.Рес ЖКнинг 169-м. 2-қ. билан 222031/2020-2-сонли жиноят иши қўзғатилган. 31.03.2020 йилда 15/1-сонли ТИЙЖ ўрганилганида қўйидагилар аниқланди:
- Жиноят иши юзасидан вилоятимизнинг барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига, 9-сонли ТХга, 41-сонли Манзил калонниясига, туман ИИБ сохавий хизматларига сўров хатлар юборилган, аммо жавоб хатлари олинмаган.
- Туман ИИБ бошлиғининг ҳузурида 20.06.2022 йилда жиноятни фош этиш ва йўл қўйилган хато камчиликлар бўйича 42-сонли ўтказилган йиғилишда кўрсатиб ўтилган камчиликлар бўйича қилинган ишлар маълумотномалари ТИЙЖга бириктирилмаган.
- ТИЙЖга туман ИИБ соҳавий хизматларидан фақатгина профилактика инспекторларининг ушбу жиноят иши юзасидан суриштирув олиб борганлиги бўйича туман ИИБ бошлиғи номига билдиргилари олиниб, йиғма жилдга тикилган, аммо билдиргиларда маъсул рахбар томонидан муносабат белгиси қўйилмаган ва имзоланмаган.
- Туман ҳудудида муқаддам жиноят содир этиб судланган фуқаролар, жиноят содир қилишга мойил бўлган шахслар ҳамда спиртли ичимликка ружу қўйган фуқаролар билан тезкор суриштирув ишлари тўлиқ амалга оширилмаган.
- Туман прокуратураси томонидан 10.03.2022 йилдаги 16-3/2022-сонли Ёзма кўрсатма бандлари тўлиқ бажарилмасдан туман прокуратурасига жавоб маълумотномаси тақдим қилинган.
- туман ИИБ соҳавий хизматлари томонидан профилактика инспекторлари билдиргилари тақдим этилган холос, бошқа соҳавий хизмат ходимлари томонидан билдирги ҳамда маълумотлар тақдим этилмаган.
- мол ўғирлик жинояти юзасидан Бандихон туман ва вилоятнинг бошқа шаҳар-туманида фаолият олиб борувчи қассоблар, далоллар, қўй-мол савдоси билан шуғулланувчилар, юк автомашина ҳайдовчилари, чўпонлар билан суриштирув ишлари олиб борилмаган.
- мол ўғирлик жиноятидан келиб чиқиб илгари Бандихон тумани ва вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида мол ўғирлик жинояти билан судланган шахслар билан суриштирув ишлари олиб борилмаган.
- Ушбу мол ўғирлик жиноятидан келиб чиқиб жиноятни фош этиш мақсадида маълумотлар олиниб таҳлил қилинмаган ва қўшимча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб суриштирув ишлари олиб борилмаган.
- Ушбу мол ўғирлик жиноятидан келиб чиқиб вилоят ИИБ ТҚҲБнинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда жиноят таҳлил қилиниб суриштирув ишлари олиб борилмаган.
- Ушбу мол ўғирлик жиноятидан келиб чиққан ҳолда жиноятга алоқадор шахсларнинг рўйхатлари тўлиқ қилинмаган.
Шунингдек, №15/2-сонли ТИЙЖ; №15/3-сонли; №15/7-сонли; №15/8-сонли; №15/9-сонли тезкор излов йиғма жилдларида ҳам юқорида келтирилган камчиликлар борлиги аниқланиб, камчиликлар бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Download 78.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling