Surhondaryo viloyati
Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан
Download 78.52 Kb.
|
Тилхат
- Bu sahifa navigatsiya:
- 133530 - сонли ТИЙЖ ўрганилганида қўйидагилар аниқланди
- 76256 , 25390 , 25395 , 105519 , 105503 , 105520 , 105551 , 105549 , 105586 , 105587 , 135510 , 133512 , 135518 , 133520
Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан:
Бойсун туман ИИБда 2022 йил 6 ойи мобайнида ўтган даврда содир этилган жиноятларни ҳисобга олганда, 24 та фош этилмаган жиноят бўлиб, шундан 24 та жиноятга ТИЙЖ юритилган. Ўз.Рес.ЖКнинг 140-м. 1-қ. билан қўзғатилган жиноят ишининг 1-маъмурий ҳолати Ўз.Рес. Олий судида кўрилаётганлиги сабабли,тергов муддатини сақлаб қолиш мақсадида ЖПКнинг 364-м. 1-қ. 1-бандига асосан ҳаракатдан тўхтатилган, Ўз.Рес.ЖКнинг 105-м. 2-қ. “и” банди билан қўзғатилган 222041/2022-10-сонли жиноят иши юзасидан ТГ томонидан 2022 йил 15 июнь куни 18/1645-чиқим рақами билан ТИЙЖ юритиш учун туман ИИБ ЖҚБга ҳужжатлар тақдим қилинган бўлсада, аммо текширув кунига қадар ЖҚБ томонидан ушбу ҳужжатлар бўйича ҳозирги кунга қадар ТИЙЖ юритилмаган Ўрганишда, 30.07.2018 йилда юритилган 133512-сонли ТИЙЖ доирасида 21.06.2018 йилда 222041/2018-45-сонли жиноят иши юзасидан жавобгарлик тортиш муддати ўтганлиги аниқланиб туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан ушбу жиноят ишини тугатилмаган. 2020 йил 31 декабрь куни Бойсун туман «Оби» маҳалласида яшовчи фуқаро Худоёрова Машхура Хасановнанинг яшаш уйига ғайриконуий кириб яшаш уйи хонасидаги сандиғининг ичида турган тахминан 70.000.000 (етмиш миллион) сўм пулларни ва 750 АҚШ долларини ўғирлаб кетилганлиги ҳолати юзасидан 31.12.2020 йилда Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан Ўз.Рес. ЖКнинг 169-м. 2-қ. “г” банди билан №222021/2020-73-сонли жиноят иши қўзғатилган.31.12.2020 йилда133530-сонли ТИЙЖ ўрганилганида қўйидагилар аниқланди: - 31.12.2020 йилда133530-сонли ТИЙЖда 2022 йилда бажарилиши лозим бўлган чора тадбирлар қўшимча режаси ишлаб чиқилган бўлсада унинг бандлари тўлиқ бажарилмаган. - ТИЙЖга тикилган ҳужжатларнинг ички рўйхатлари ёзилмаганлиги ва рақамланмаганлиги аниқланиб жойида бартараф қилинди. - Туман ИИБ бошлиғининг ҳузурида жиноятни фош этиш ва йўл қўйилган хато камчиликлар бўйича йиғилишлар ўтказилиб, йўл қўйилган камчиликлар бўйича қилинган ишлар маълумотномалари ТИЙЖга бириктирилмаган. - Жиноят иши юзасидан вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига, ТХларга, Манзил калоннияларига, туман ИИБ соҳавий хизматларига сўров хатлари тўлиқ юборилмаган. - ТИЙЖда доирасида туман ИИБнинг бошқа сохавий хизматлари томонидан билдирги ҳамда маълумотлар тақдим этилмаган. - жиноят характеридан келиб чиқиб илгари Бойсун тумани ва вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида шу турдаги жиноят билан судланган шахслар билан тўлиқ суриштирув ишлари олиб борилмаган. - жиноят характеридан келиб чиқиб жиноятни фош этиш мақсадида маълумотлар олиниб таҳлил қилинмаган ва қўшимча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб суриштирув ишлари олиб борилмаган. - жиноят ишидан келиб чиқиб вилоят ИИБ ТҚҲБнинг имкониятларидан фойдаланилмаган, жиноят таҳлил қилиниб, суриштирув ишлари олиб борилмаган. - жинояти характеридан келиб чиққан ҳолда жиноятга алоқадор шахсларнинг рўйхатлари тўлиқ тузилмаган. Шунингдек, 76256, 25390, 25395, 105519, 105503, 105520, 105551, 105549, 105586, 105587, 135510, 133512, 135518, 133520, 133524, 133525, 133535, 133536, 133537, 133539, 133540-сонли ТИЙЖлар ҳам юқорида келтирилган ва бошқа камчиликлар борлиги аниқланиб, камчиликлар бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Download 78.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling