Жарқўрғон туман бўйича:
Ўрганилган қидирув йиғма жилдлари юзасидан:
Жарқўрғон туман ИИБда 2022 йил 20 июль ҳолатида 30 нафар қидирувда бўлган шахсларга18 нафари ушланган, қолдиқда 12 нафар қидирувдаги шахслар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб жавобгарликдан қочиб юрганлиги сабабли, туман ЖИБ суди томонидан 12.08.2003 йилда кидирув эълон килинган, 23.04.1964 йилда туғилган Жарқўрғон тумани “Дўстлик” махалласилда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ниязов Қурбанназар Абдимуратовичга нисбатан 08.09.2003 йилда юритилган 13367-сонли қидирув йиғма жилди кўздан кечирилганида:
- Фигурант охирги марта 2004 йил Бошқирдистон Республикасида РФ ЖКнинг 163-моддаси билан судланганлиги аниқланган. Қидирув йиғма жилдларининг ички рўйхатлари тўлиқ тузилмаган, варақлар рақамланмаган, 01.01.2022 йилда қидирувдаги шахсни қўлга олиш бўйича режа ишлаб чиқилган бўлиб, режада кўрсатилган бандлар бўйича ишлар тўлиқ ташкиллаштирилмаган, қидирув йиғма жилди 2022 йил 30 март кунига қадар олиб борилган. Қидирувдаги шахсни ушлашга қаратилган ишлар тўғри йўлга қўйилмаганлиги сабабли, ушбу шахсни яшириниб юришига шароит яратилган, қидирувдаги шахсларни қўлга олиш ахволи бўйича охирги марта туман ИИБ бошлиғи ҳузурида 30.03.2022 йилда муҳокама қилинганлиги аниқланди. Қидирувдаги шахсларнинг ҳозирги кунда яқин қариндошлари билан тезкор суриштирув ишлар олиб борилмаган, ҳозирги кунга қадар уни қидириш ишлари маҳаллий ва вилоят миқёсидаги ташкилот ва идораларга бир хил мазмундаги хабарнома бериш билан чегараланиб қолган, вилоят ИИБ Тезкор таъминот бўлими ва ТҚХБнинг имкониятларидан умуман фойдаланилмаган.
Шунингдек, Холматов Ашурали Тўлаганович,Ахатов Абдуқаюм Абдугаппараович, Мамадиева Салима Абдулакимовна, Турдиев Азамат Холмуротович, Юсуфова Махфуза Ўрин қизига нисбатан юритилган ҚЙЖларида юқорида кўрсатилган камчиликлар аниқланди.
Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан:
Жарқўрғон туман ИИБда 2022 йил 20 июль ҳолатига ўтган даврда содир этилган жиноятлар билан бирга жами 25 та фош этилмаган жиноят мавжуд бўлиб, барча жиноят ишларини фош этиш бўйича Тезкор излов йиғма жилдлари юритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |