«Сув хўжалигини бошќариш ва унинг иктисодиёти» факультети


Ижтимоий бошкарув объекти


Download 0.79 Mb.
bet22/26
Sana22.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1222250
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Менежмент маъруза

Ижтимоий бошкарув объекти.

  • Жамоанинг ижтимоий ривожланиши.

  • Жамоа ижтимоий ривожланишини бошкариш.

  • Инсон хулки омиллари тизими.

    16.1. Ижтимоий бошкарув объекти.


    Иктисодиётни бошкариш ишлаб чикаришни бошкаришигина эмас, балки кишилар, улар муносабатлари, шу жумладан, ижтимоий муносабатларини хам бошкариш демакдир. Кенг маънода иктисодий муносабатлар хам ижтимоий муносабатларни билдиради, чунки улар кишилар уртасидаги муносабатларни билдиради. Ижтимоий муносабатларнинг иккинчи даражаси - ишчилар, дехконлар ва зиёлилар уртасидаги, миллатлараро ва миллатлар ичидаги муносабат, шахар ва кишлок уртасидаги муносабат, аклий ва жисмоний мехнат билан шугулланувчилар уртасидаги муносабатлардир. Ижтимоий муносабатларнинг туртинчи даражаси - мехнат жамоалари уртасидаги ва жамоа аъзолари муносабатларидир. Ижтимоий муносабатларнинг бу уч даражаси бир-бири билан чамбарчас боглик. Ижтимоий бошкарувнинг хар бир даражасининг объекти - инсон. Ижтимоий муносабатларни бошкариш - инсонни , кишиларни бошкаришдан иборатдир. Уз навбатида, ижтимоий муносабатлар мохиятини акс эттирувчи инсонни бошкарув бу муносабатларни бошкаришни билдиради.


    Биринчи икки даражада ижтимоий муносабатларни бошкариш давлат томонидан, Конституция, конун ва карорларга мувофик амалга оширилади. Мехнат жамоалари даражасида мехнат жамоаларини бошкариш корхона маъмурияти томонидан мехнат жамоаси иштирокида амалга оширилади.
    Корхона фаолиятида асосий уринни ишлаб чикариш жамоаси эгаллайди. Корхона фаолияти самарадорлиги кадрлар танлашга, улар топширилган вазифага кай даражада унумли мехнат килишларига богликдир. Кишиларни бошкариш куйидагиларни кузда тутади:

    • Ґар бир инсоннинг ижтимоий ахамияти, ишлаб чикаришдаги урни, вазифалари, хукук ва мажбуриятларини белгилаш. Киши томонидан эгаллашувчи урин жамоа хал этувчи масалалар, кишининг тайёргарлик даражаси кобилият ва кизикишларига боглик булади. Бу урин турли хукук, техника-технологик меёр ва ваколатлар билан белгиланади;

    • Ґар бир инсон уз ижтимоий урни, вазифаси, мажбурият а хуккуларини билиши. Бунга илм олиш, тарбия, мутоала оркали эришилади;

    • Ґар бир инсон уз ижтимоий вазифасини бажариш, бунга энг аввало моддий ва маънавий рагбатлантириш тизими, унинг умумий ва касбий тайёргарлиги, интизомлилиги ва жавобгарлик даражаси билан эришилади. Киши маълум бир жамоа аъзоси булгани сабабли унинг эгаллайдиган ижтимоий урни куп жихатдан жамоага боглик булади.

    16.2. Жамоанинг ижтимоий ривожланиши.


    Жамоанинг ижтимоий ривожланишига инсон хаёти билан боглик хал килиниши лозим булган масалалар мажмуи, иктисодий ва ижтимоий масалалар туплами сифатида каралади.


    Бозор муносабатлари шароитида корхоналар иктисодий ва ижтимоий масалаларни хал этишда анча эркинликларга эга булдилар. Корхона жамоаси уз маблаги билан узи мустакил равишда фойдаланиш хукукига эга, жамоанинг хар бир аъзоси унинг ва у окали бутун жамиятнинг иктисодий, ижтимоий маънавий масалаларни хал килишда фаол катнашиш учун кенгрок имкониятларга эга булади. Корхона жамоаси техникавий иктисодий курсаткичлар билан бир каторда уз ижтимоий муаммоларини ечишга хам харакат килади. бу асосан корхонани ижтмоий иктисодий ривожлантириш буйича икки гурухга булинувчи тадбирлар воситасида амалга оширилади. Биринчи гурух тадбирлар жамоа ижтимоий таркибини кайта ташкил этишга каратилган. Фан техника ютукларини ишлаб чикаришга жорий килиш билан унинг самарадорлиги ортади, ишловчилар малакаси, маданиятига булган талаб ортади, янги касблар вужудга келиб, эскилари йуколиб боради.
    Фан техника тараккиёти, механизациялаш ва автоматлаштириш купчиликни олдин шугулланган ишидан бушатади. Качон, канча ишчи ишдан бушаши, уларнинг канчасини кайта тайёрлаш, каерга ишга жойлашни олдиндан кура билиш зарур.
    Бозор муносабатларига утиш шунингдек, ишловчилар ижтимоий табакаланувига узгартириш киритади. Бозор иктисодиёти учун тадбиркор, мехнат ижодий ёндашувчи, билимларини куллай олувчи, менежмент, маркетинг, ва бизнесни билувчи кишилар керак. Ижтимоий ривожланиш тадбирлари ичида кадрларни баркарорлаштириш ва уларнинг кунимсизлигини тугатиш буйича тадбирлар алохида урин эгаллайди.

    Download 0.79 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling