«Сув хўжалигини бошќариш ва унинг иктисодиёти» факультети


Download 0.79 Mb.
bet2/26
Sana22.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1222250
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Менежмент маъруза


КИРИШ


Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўѓрисидаги” ќонунларни муваффаќиятли амалга оширишда замонавий педагогик технологияларнинг ўрни беќиёсдир. Жумладан, фанларни ўзлаштиришда ва бўлажак мутахассисларни замон талаби даражасида тайёрлашда мустаќил ишларни бажаришнинг ўрни жуда ћам мућим.


Бозор иќтисодиётига ўтиш шароитида ќишлоќ ва сув хўжалигида рўй бераётган чуќур таркибий ўзгаришлар, турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларининг вужудга келиши, бошќариш тизимини ћам бозор талаблари ва ќонунлари асосида ислоћ ќилиш ва такомиллаштиришни таќозо этади. Бунинг учун корхона ва ташкилотларда бошќарув ходимларининг бошќариш маданияти ва бошќариш жараёнида иш юритиш усуллари, ишлаш шакллари ћамда раћбарлик сифатларини ошириш ва ќобилиятини ривожлантириш зарур. Чунки корхона ва ташкилотларнинг самарали ишлашини малакали раћбар ходимлар таъминлайди. Бу борада Республика Президенти И.Каримов шундай дейди: «Бугунги куннинг энг мућим вазифаси – ћаётимизнинг барча соћаларида, айниќса, бошќарувида, республика миќёсида, вилоят, шаћар, туман, ќишлоќ ва маћаллаларни бошќаришда, тармоќ бўѓинларини идора этишда янгича фикрлайдиган, ќийин дамларда масъулиятни ўз зиммасига ола биладиган, ћаёт билан ћамќадам юришга ќодир, имони пок, билимдон, ишбилармон одамларни топиш, уларга ишонч билдиришдан иборатдир».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Ќишлоќ хўжалигида ислоћотларни чуќурлаштиришнинг энг мућим йўналишлари тўѓрисида»ги фармонида кўрсатилганидек, ирригация тизимларини бошќаришнинг маъмурий-ћудудий принципидан ћавза принципига ўтилди. Бу эса ирригация тизимларини бошќаришда янгича ёндашувларга олиб келди.
Маълумки, иќтисодиётни эркинлаштириш шаротида бозор иќтисодиёти бўйича мукаммал билимга тўлиќ эга бўлмасдан туриб, замон талабига жавоб берадиган, тадбиркор ва ишбилармон раћбар бўлиш мумкин эмас. Шу боис тадбиркор ва ишбилармон раћбарлар тайёрлаш мамлакатимизнинг истиќболини белгилаб беради. Шу нуќтаи назардан талабалар томонидан «Сув хўжалиги менежменти» фанини чуќур ўрганишда мустаќил ишларни бажариш мућим аћамият касб этади.
Мавзу 1. Фаннинг предмети, мазмуни ва вазифалари



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling