«Сув хўжалигини бошќариш ва унинг иктисодиёти» факультети


Download 0.79 Mb.
bet7/26
Sana22.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1222250
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
Менежмент маъруза

Таянч иборалар:
Назария, амалиёт, илмий бошкариш мактаби, бошкаришда классик мактаблар, инсоний муносабатлар мактаби, хулк илмий мактаб, ислохат, хужалик юритиш, маъмурий мактаб, концепция.
Саволлар:

  1. Менежментнинг «классик» мактаби хакидаги тасаввурингизни айтинг.

  2. Ф. Тейлор назариясининг мохияти нимада?

  3. Г. Эмерсон кандай илмий принципларини ишлаб чиккан?

  4. Мнежмент мохияти ва «бехевиоризм» нима?

  5. Узбекистонда бошкарув ривожланишининг асосий йуналишларини айтинг.

  6. Менежмент ривожланишида янги давр качон бошланди?

  7. Менежмент олдигша куйилгане вазифалар нималардан иборат?

  8. Узбекимстонда бошкарув фани качон ривожланди?

Адабиётлар.
1.Виханский О. С., Наумов А. И. Менеджмент. Учебник. М.: Гардарики, 2003.
2.Михалева Е. П. Менеджмент. Учеб. пособ. М.: Юрайт, 2003.
3.Гительман Л.Д., Исаев А.П. Амбициозные менеджеры: Дерзость и интеллект. - М.: Дело, 2004. - 360 с.
4.Гладышев А.Г., Городяненко. Теория управления: Учеб. пособ. – М., 2003. – 100 с.
5.Говриленко В.М. Менеджмент: Конспект лекций. - М.: Приор-издат, 2004. - 160с.

Мавзу 5. Менежментда тизимли-вазиятли ёндашув





  1. Система тугрисида тушунча ва уларнинг классификацияси

  2. Узбекистон Республикаси Иктисодиёти бир бутун ижтимоий-иктисодий тизим сифатида.

  3. Менежментда тизимли ёндашув.

  4. Менежментда вазиятли ёндашув.

5.1. Тизимлар тугрисида тушунча ва улар классификацияси.


Моддий дунё жуда куп тизимдан ташкил топган. Тизим - «система» сузи грекча булиб конуний жихатдан бир-бирига богланган куплаб унсурларнинг маълум бир яхлитлигини ифодалайди. Унсурлар - мураккаб яхлит нарсанинг таркибий кисмидир.


Тизим нуктаи назаридан каралганда ишлаб чикариш ахборот алокалари билан бирлашса кибернетика тизимини ташкил этади. Тизим унга кирувчи ва нарсаларда ифодаланувчи моддалар сифати ва холати билан характерланади, бошка тизимлар билан узаро таъсир натижасида мавжуд булади, яъни доимо харакатчан, узгарувчан хусусиятга эгадир.
Харакат - бу материянинг мавжуд булиш усулидир. Дунёда харакатсиз материя ва материясиз харакат мавжуд эмас. Харакат фаолият, энергияни ифодалайди.
Бизни ураб турган табиат маълум тизимни ёки бирикмани, жисмлар богликлигини ташкил этади, бу ерда жисм дейилганда барча моддий хакикат, юлдузлардан тортиб атомлар, эфир заррачаларигача тушунилади.
Демак тизим - бу жисмларнинг табиатини белгиловчи таркибий унсурлардан ташкил топган бирикмасидан иборат.
Богликлик - объектив дунёнинг энг мухим хусусиятларидан биридир. Боглик мавжудлиги туфойли дунё ходисаларининг бетартиб йигиндиси эмас, балки конуний харакат жараёнидан иборатдир.
Тизимлар турли шаклларга эгабулади. Турли-туман булишига карамай, уларни шартли равишда куйидаги турларга ажратиш мумкин: техникавий, технологик, биологик, ташкилий, иктисодий ва ижтимоий тизимлар.
Тизимнинг хар бир тури узининг аник вазифаларига эга:

  • техникавий тизим, ускуналар мажмуининг узаро боглик йигиндисидан, шу жумладан оргтехника, ЭХМдан иборат (бу корхонанинг ишлаб чикариш кувватларидир);

  • технологик тизим конун-коида, меъёр, стандартлар йигиндиси, маркетинг хизматидан иборат;

  • ташкилий тизим ишлаб чикариш жараённи амалга ошириш, мехнат ресурсларидан макбул равишда фойдаланиш, бошкарув ташкилий тизимларини яратиш учун имкон беради;

Техникавий, технологик ва ташкилий тизимлар биргаликда иктисодиётни бошкаришнинг ташкилий-техникавий жихатларини таъминлайди.

  • Халк хужалигининг иктисодий тизими хам ишлаб чикариш, хам айирбошлашда юз берувчи барча хужалик, молиявий, ташкилий жараёнлар бирлигини ифодалайди. Иктисодий тизим бошкарув тизимини кайта куришда узлуксиз ва максадли жараённи акс эттириб, барча бошка тизимлар фаолияти самарадорлигига катта таъсир курсатади. Шу билан бирга, бошка тизимлар хам иктисодий тизимга уз таъсирини утказиши мумкин. (масалан, ижтимоий тизим).

  • ижтимоий тизим иктисодий тизим билан бирга иктисодиёт максадларини белгилайди, бошкарувнинг тамойил ва услубларини шакллантиради, яъни иктисодиётни бошкаришнинг ижтимоий-иктисодий жихатларини ифодалайди. Хозирги даврда иктисодиётда ижтимоий узгаришлар амалга ошиши, бошкарувда демократиянинг асослари кенгайиши, хамкорликнинг янги шакллари яратилиши, бозор муносабатларига утилиши, бутун халк хужалиги таркиби кайта курилиши билан боглик равишда ижтимоий тизим ахамияти ортиб бормокда.

Ґар бир тизим унсурлари доимо узаро таъсир остида булиб, бу жараён тизим унсурлари уртасидаги богликлик воситасида ифодаланади. Шундай килиб, унср- бу хар бир тизим таркибини ташкил этувчи кисмдир. Техникавий тизим унсрлари уртасидаги богликлик моддийдир, масалан, автомобиль двигателинингкривошин-шатунли механизми моддий жихатдан бир-бири билан боглик турли кисмлардан иборатдир. Ижтимоий-иктисодий тизим унсурлари уртасидаги богликлик ахборот алокаларидир. Ахборот тизими сифатида урганилувчи ишлаб чикариш мураккаб ижтимои-иктисодий тизимдир.
Инсон энг мухим ва фаол унсур булган ижтимоий-иктисодий тизим асосини ижтимоий, жамоа, шахсий манфаатлар: сиёсий, иктисодий, ижтимоий, хукукий, мехнат манфаатлари ташкил этади.
Ижтимоий иктисодий тизими икки мустакил кичиктизим - бошкариладиган ва бошкарилувчи тизимлардан ташкил топган. Кичик тизим - бу умумий тизимнинг аник белгилари буйича ажралиб турувчи, узига хос хусусиятларга эга, тизимнинг бошка унсурлари билан боглик кисмдир. Кичик тизимни бутун тизим кулами ва таркибига боглик равишда мустакил тизим сифатида хам урганиш мумкин.
Агар корхонани яхлит тизим сифатида тахлил этсак, у кичик тизимлар ва унсурлари йигиндисидан иборатлигини курамиз:

Ассосация ёки вазирлик


тизими


Концерн, кушма корхоналар
кичик тизим

Корхона

унсур

Корхона



тизим

Цех

кичик тизим



Булинма

унсур










Демак, бошкариладиган тизим бир вактнинг узида бошкарувчи тиим хам булиши мумкин.


Бошкарувчи тизимга корхона, концернларнинг бошкарув жараёнини, яъни кишилар жамоасида очик максадда каратилган таъсир этиш жараёнини таъминловчи унсур ва кичик тизимлари киради. Бошкариладиган тизимга корхона концернларнинг бевосита моддий бойликлар яратиш ва хизмат курсатиш жараёнини таъминловчи унсур ва кичик тизимлари киради.
Моддий тизим сифатида урганиладиган ишлаб чикариш ишлаб чикариш воситалари, шенингдек, мехнат предметларини тайёр махсулотга айлантирувчи ишлаб чикариш жараёнлари йигиндисидан иборат.
Иктисодиётни бошкариш бошкарув объекти ва субъектдан иборат яхлит тизимни ифодалайди.

Ташки мухит




Бошкарув


субъекти


Бошкарув

объекти


Бошкарувчи
таъсири
акс таъсир
Субъект бошкарув максудларини аниклайди ва бошкарув объектига бир максадга йуналтирилган таъсир килади, шунингдек, узаро таъсир натижаларига бахо беради (бошкарувчи таъсир). Объект узига утказилган бошкарувчи таъсирини кабул килади ва бошкарув субъектига натижалар хакида ахборот беради (акс таъсир).
Иктисодиётни бошкаришда бошкарув объектлари - бевосита ишлаб чикариш жамоалари ва алохида ишловчилардир. Улар мехнат фаолияти натижасида ишлаб чикариш моддий унсурлари, мехнат куроллари ва предметларига таъсир этилади.
5.2. Узбекистон Республикаси иктисодиёти яхлит ижтимоий иктисодий тизим сифатида.
Узбекистон Республикаси халк хужалиги, корхоналар, бирлашмалар, ташкилот, тармоклар ва минтакалар мураккаб, узгарувчан, яхлит ижтимоий иктисодий тизим булиб, унинг хар бир бугини ижтимоий ишлаб чикариш ва такрор ишлаб чикариш, таксимот ва истеъмолнинг турли жараёнларини амалга оширади, бир-бири билан узвий боглик ва бир-бирини тулдиради. Узбекистон Республикаси халк хужалиги иктисодий тизимдир, чунки мехнат ва моддий ресурслар кушилиши натижасида моддий бойликлар, шу жумладан, миллий даромад яратилади, шунингдек, жамият ишлаб чикариш кучларининг кенгайтирилган такрор ишлаб чикарилиши жараёни юз беради. Шу билан бирга, республика халк хужалиги ижтимоий тизим хамдир, чунки кишилар томонидан яратилган ташкилотдир. Мехнат жараёнида кишилар узаро ижтимоий муносабатда бир-бирлари билан узаро таъсирда буладилар, уз фаолиятлари натижаларини айирбошлайдилар. Демак, ижтимоий муносабатлар субъектлари кишилардан, объектлари эса уларнинг турли сохалардаги турли туман фаолиятларидан (ишлаб чикариш, фан, маданият, санъат ва х.к.) иборат.
Узбекистон Республикаси халк хужалигини бошкариш тизими иктисодий, сиёсий, гоявий, ахлокий, рухий ва бошка муносабатлар йигиндисидан иборатдир. Улар орасида энг мухими иктисодий муносабатлардир.
Иктисодий ишлаб чикариш муносабатлари - бу барча усткурма муносабатлар асосида турувчи ва уз салмоги жихатидан муносабатлар тизимида етакчи булган, асосий муносабатлардир. Шу сабабли, рсепублика иктисодиётини кайта куришнинг мохияти маъмурий муносабатлар устунлигидан иктисодий муносабатларга бошкарувнинг барча даражаларида манфаатларни бошкариш ва кишилар манфаатлари воситасида бошкаришга утишдан иборат. Лекин мехнат жамоалари факат иктисодий эмас, балки ижтимоий-сиёсий, мафкуравий, хукукий вазифаларни хам бажарадилар. Демак, халк хужалиги бошкарув объекти сифатида мураккаб, узгарувчан ижтимоий-иктисодий тизимдан иборат экан.
Таркибий жихатдан рсепублика халк хужалиги турли хил ишлаб чикариш унсурларидан (иш жойи, цех, корхона, концерн, тармок ва х.к.) иборат. Иктисодиётнинг асосий бугини - корхонадир. Корхона (фирма) уз иш натижалари буйича тулик жавобгардир. Корхона даромадлари бутун мехнат жамоаси мехнати натижаси билан узвий богликдир.
Иктисодиётни бошкариш тизими икки кичик тизимдан ахборот окимлари билан бир тизимга богланган ишлаб чикариш жамоаси ва бошкарувчилар жамоасидан иборат бошкарув объекти ва субъектидан ташкил топган. Тугри алока йуллари буйича юкоридан пастга бошкарув буйруклари, акс таъсир йуллари буйича пастдан юкорига карорлар баарилиши хакида ахборот юборилади.
Корхона (фирма) цех булинма, хизмат каби унсурларнинг узаро богланмаган, тасодифий бирикмаси эмас. У узи ташкил топган унсурларнинг корхона ташкил этилишида кузда тутилган максадга эришиш учун узига хос бирикишдан иборат. Корхона (фирма) йирикрок ижтимоий иктисодий тизим - тармок таркибига киради ва унинг унсуридан иборат булади, тармок эса уз навбатида яхлит тизим - халк хужалигининг таркибий кисмидир (схемага каранг).
Шундай килиб, Узбекистон халк хужалиги яхлит йирик тизим булиб, барча тармокларни хужалик юритишнинг мураккаб механизмига бириктиради.

5.3. Менежментда тизимли ёндашув.


Менежментда тизимли ёндашув аввало бошкарув объекти мураккаб ижтимоий-иктисодий, узгарувчан тизим, ички тартиб ва узаро алокага бир бутун яхлитликни ташкил этувчи унсурлар йигиндиси сифатида урганилишини ифодалайди. Тизим ёндашуви бошкариладиган объектнинг барча таркибий кисмлари узвий амал килишини таъминлайди, бир томонлама ёндашувни инкор этади, тизимнинг турли унсурлари уртасида номутаносиблик ва карама-каркиликларни бартараф этишга ёрдам беради ва шу сабабли факат бошкарув объектига нисбатан эмас, балки бошкарувнинг узига нисбатан хам амалга оширилиши керак.


Мураккаб ижтимоий-иктисодий тизимни урганиш жараёнида менежментда тизимли ёндашув мохияти асосан куйидагилардан иборат:

  • бошкарув максадларини яратиш;

  • куйилган максадларни амалга оширишдан энг кам харажат килиб, энг катта самарага эга булиш;

  • максад, усул ва ва уларга эришиш воситаларига микдоран бахо бериш ва фаолиятнинг режалаштирилган натижаларига эга булишнинг барча имкониятларини бахолаш.

Узбекистон Республикаси халк хужалиги



Тармоклар



Љишлољ хњжалиги

Саноат

Транспорт


сохалар


Асбобсозлик

Машинасозлик

Авиасозлик

корхоналар (Акционерлик жамиятлари)



Концерн



Ассосация

Фирма





Ширкат



Фирма

Ижара корхона






Бошкариладиган кичик тизим



Бошкарувчи кичик тизим

Хар бир мураккаб тизим йирик тизим унсури сифатида урганилади, унинг бу йирик тизим бошка унсурлари билан узаро таъсири ва алокаси тахлил этилади. Нисбатан мустакил (алохида) тизим урганилганда уни унсурлар куйи тартибдаги кичик тизимга ажратилади хамда бу унсурларнинг узаро алока ва таъсири тадкик килинади. Масалан, агартхалк хужалигини урганиладиган булса, у бир томондан йирик тизим сифатида, бошка томондан халк хужалиги тармоклари унсурлари (саноат, кишлок хужалиги, транспорт, курилиш ва х.к.) йигиндиси сифатида тахлил килиниши мумкин. Саноат халк хужалиги тизимининг унсури сифатида хамда кичик тармоклар, сохалар, ишлаб чикаришбирлашмалари, корхоналар бирикмаси сифатида, корхона эса хам ассосация, акционерлик жамиятлари, фирма, бирлашмалар унсури сифатида, хам цех, булинма, бригадалар мажмуи сифатида урганиш мумкин.


Менежментда тизимли ёндашув куплаб муаммоларни самарали хал этиш учун асос булиб хизмат килади. Уни куллаш максадларни аник баён килиш, вазифалар кулами ва бажарилиши лозим булган иш хусусиятлари хакида тасаввурга эга булиш, тизим доирасида буйсунуш тартибини урнатиш, карор кабул килиш ва уни бажариш борасида мажбурият ва жавобгарликни таксимлаш имконини беради.
Тизимли ёндашувнинг асосий вазифаси бутун тизим амал килиш самарадорлигини оширишдан иборатдир.
Тизимли ёндашувни куллаш умуман вазиятга бахо бериш барча холат ва окибатларни хисобга олган холда бошкарув карорлари кабул килувчи хар бир рахбар учун зарурдир. Бошкарувда тизимли ёндашувни куллаш рахбардан мантикий фикр юритишни яъни, хар бир карорга келиш ва асослаш жараёнида тизимнинг умумий максадини аниклаш ва барча кичик тизимлар фаолиятини бу максадга эришишга йуналтиришни талаб этади. Бунда хар бир тизим ундан йирикрок тизимнинг таркибий кисми сифатида урганилади, уни ривожлантиришнинг умумий максади ушбу йирик тизим ривожланиши максади билан мувофиклаштирилади.
Тизимли ёндашувда вазифалар ташкилотга мослаштирилммайди, аксинча ташкилот куйилган максадлар ва уларни хал этиш усулларига мувофик холда ташкил этилади ёки кайта тузилади.
Кибернетика ва унга боглик равишда максадларни ва бошкарув карорларини аниклаш, ишлаб чикариш, текшириш, тадбик этиш, математик усул ва ЭХМни куллаш тизимли ёндашувнинг мухим унсурларидан бирига айланиб колди. Модель сузлар воситасида, формулалар ёрдамида баён килиниши, чизма билан ифодаланиши, ЭХМ ёрдамида тизимни амалда тушуниш, янги, илгари номаълум булган хакикатни топишга йуналтирилади.
Билимларнинг хозирги даражаси мураккаб тизим булган иктисодиётни бошкаришда чизикли ва динамик дастурлаш, ёппасига хизмат курсатиш, уйинлар назариясини куллаш, статистик маълумотларни урганиш жараёнида хар томонлама корреляция усулидан фойдаланиш имконини беради.
Тизимли ёндашувнинг компьютерларни куллаш натижасида ривожланиши маълумотларнинг аниклаштирилган, кенгайган базасидан самарали фойдаланиш имконини беради вауз навбатида ахборот йигиш ва уни кайта ишлашни талаб этади. Иктисодиёт таркиби узгариши хакида илмий асосланган, аник ахборотга эга булмай туриб, унинг самарадорлигини оширишйулларини аниклаб булмайди.
Шундай килиб, рсепублика иктисодиётига узаро боглик жараёнлар тизими сифатида караш мумкин. Кандайдир бир жараён натижасида маълум махсулот яратилади ва бу маълум харажатлар йигиндиси билан богликдир.
Икки жараён уртасида тугридан-тугри богликлик мавжуд булиб, бунда бир жараён махсулоти булган кумир электроэнергетика учун ресурсдир. Бундай алокалар тармоги бир-бирига боглик унсурлар тизимини ташкил этади.
5.4. Менежментда вазиятли ёндашув.

Бошкарув вазифаларини бажаришда корхона ва тармоклар уртасида вазият узгаришлари деб аталадиган фаркларга эътибор бериш лозим. Улар икки хил булади: ташки ва ички. Ички узгаришлар аник корхона, тармокни тавсифлайди. Ички мухитга корхона максадлари, ресурслари, катталиги, вертикал ва горизонтал мехнат таксимоти ва х.к. киради. Корхоналар уртасидаги ички фарклари бинолар уртасидаги фаркка ухшайди. Масалан, бинолар архитектураси, материали, катталиги билан фарк килиб. Бу фарк натижасида уларнинг бири клуб, бошкаси кишилар яшайдиган уй булиши мумкин. Худди шундай тарзда корхоналарнинг ички фарклари уларнинг вазифаларини белгилайди. Бу узгаришларни маълум даражада назорат килиш мумкин ва улар бошкарув карорлари натижасида вужудга келади. Рахбарият томонидан ички узгаришлар борасида кабул килинадиган карорлар канчалик самарали ва унумдор фаолият юритишни белгилайди.


Корхона катталиги ички фарклар корхонани бошкаришга кандай таъсир этишнинг ёркин намоён килади. Йирик акционерлар жамиятини бошкариш билан кичик корхона, дуконни бошкариш уртасида катта фарк мавжуд. Корхона канча катта булса, уни бошкариш хам шунчалик кийин булади.
Ташки узгаришлар корхонадан ташкаридаги мухит омилларидир. Улар каторига йирик ракобатчи корхоналар техника ва технологияни олиш манбаалари, ижтимоий омиллар, давлат бошкаруви киради. Ташки мухит, ташки узгаришлар кохона фаолиятига турлича таъсир курсатади. Шу сабабли бошкарув карорларини кабул килишда вазиятни хисобга олиш зарур. Кайси узгаришлар корхона муваффакиятига кучлирок таъсир килишини курсатиш етарли эмас. Турли туман взият курсаткичлари ва бошкариш жараёнининг барча вазифалари узаро боглик, хамда уларни бир-биридан ажратиб куриб чикиш мумкин эмаслиги маълум кийинчиликларга олиб келади. Сувга ташланган тош бутун кул буйлаб таркалувич тулкинларни хосил килгани каби, бирор мухим омилнинг узгариши бутун корхона фаолиятида акс этади.
Корхона фаолияти самарадорлигига куплаб хам ички хам ташки омиллар таъсир этиши сабабли уни бошкаришнинг энг яхши усули аник вазиятни хисобга олган холда белгиланади. Шу вазиятга энг мос булган усул энг самарали усул булади. Шу сабабли муваффакиятли бошкарув интеграция килинган ёндашувни талаб этади.
Вазият ёндашувибилан узвий боглик тизимли ёндашувда турли хусусий ёндашувлар, бошкарув вазифалари узвий боглик булиб, корхона катор узаро боглик кичик тизимдан иборат тизим сифатида урганилади; тизим назарияси рахбарларга тизимнинг алохида кисмлари уртасидаги тизим ва уни ураб турган мухит уртасидаги богликликни тушунишга имкон беради. Вазият ёндашуви тизим назарясини амалда куллашни корхонага таъсир этувчи асосий ички ва ташки узгаришларни аниклаш йули билан кенгайтирилади, куйилган максадга эришиш учун бошкарувнинг аник усулларини аник вазият билан боглаб амалга ошириш имконини беради.


Хулоса
Корхона фаолияти самарадорлигига куплаб хам ички хам ташки омиллар таъсир этиши сабабли уни бошкаришнинг энг яхши усули аник вазиятни хисобга олган холда белгиланади. Шу вазиятга энг мос булган усул энг самарали усул булади. Шу сабабли муваффакиятли бошкарув интеграция килинган ёндашувни талаб этади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling