«Сув хўжалигини бошќариш ва унинг иктисодиёти» факультети


Менежментнинг мохияти ва вазифалари


Download 0.79 Mb.
bet3/26
Sana22.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1222250
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Менежмент маъруза

1.1.Менежментнинг мохияти ва вазифалари
1.2.Менежментнинг предмети ва изланиш услублари.
1.3.Курснинг мазмуни ва вазифалари.



  1. Менежментнинг мохияти ва вазифалари.

Менежментни жамиятнинг иктисодий негизи билан боглаб, шу билан бирга бошкарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иктисодий томонларини хисобга олган холда урганиш лозим.


Ташкилий-техникавий бошкарув аник истеъмол кийматини олиш учун махсулот тайёрлашда мехнат таксимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради. Ижтимоий-иктисодий бошкарув мавжуд ишлаб чикариш муносабатлари билан боглик булиб, менежмент максадларини белгилайди. Ташкилий-техникавий бошкарув мехнат унумдорлиги ва ишлаб чикариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборатдир. Ижтимоий-иктисодий бошкарувнинг максади ишловчилар самарали мехнат килиши учун шароит яратиш уларни ижтимоий химоя килишнинг ишончли умумдавлат тизимини шакллантириш, бандликни таъминлаш ва ахолининг кам таъминланган катламларини куллаб-кувватлашдан иборатдир.
Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов узининг «Узбекистон иктисодий ислохатларни чукурлаштириш йулида» асарида «Кучли ижтимоий сиёсат, аввало сермахсул мехнат килиш учун яхширок рагбат ва имкониятлар яратишдан, иктисодий йул танлаш ва фаолият курсатиш эркинлигига булган кафолатли хукукни карор топдиришдан, ахолининг мехнат ва ижтимоий фаоллигини оширишдан хам иборатдир», деб таъкидлаган эди.
Менежмент мохияти ишлаб чикариш усули, ижтимоий-иктисодий муносабатлар даражаси, ишлаб чикариш кучлари ривожланишига боглик холда узгаради. Ишлаб чикариш ривожланиши ва иктисодий алокалар мураккаблашуви билан бошкарув хам мураккаблашади ва мустакил фан сифатда ажралиб чикади. Ишлаб чикариш воситаларига мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд булган шароитда товар ишлаб чикарувчилар уртасида ракобат вужудга келиб, ишлаб чикаришни бошкариш, фойдани купайтиришга йуналтирилади.
Менежментнинг асосини объектив иктисодий, ижтимоий ва бошка конунларга асосланувчи хукукий илмийлик ташкил этади. Бу конунларни урганиш ва уларнинг аник вазиятларда намоён булишини хисобга олган холда хужалик рахбарлари республика халк хужалигини бошкаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайдилар.
Жамият хаётининг барча томонлари демократик янгиланиши шароитида асосий масала иктисодий, илмий-техникавий, ижтимоий тараккиётни рагбатлантириш. Бошкариладиган бозор билан шахс ва жамоа манфаатларини самарали боглаш масалаларидан иборатдир. Назарий ва амалий нуктаи назардан ишлаб чикариш эгалари булган мехнаткашлар манфаатлари энг мухим манфаат эканлиги, ижтимоий-иктисодий ва илмий-техникавий тараккиётни жадаллаштирувчи кудратли харакатлантирувчи куч эканлиги шубхасиздир. Бундан бошкарувни ислох килишнинг стратегик гояси мехнаткаш кишининг обрусини кутаришдан, чунки, иктисодиётни согломлаштиришнинг асоси булиб виждонан ва маъсулият билан мехнат килишга хизмат килади; ишчининг мехнатдан манфаатдорлигини кескин ошириш, уз кобилиятини тулик сарф этиш, уни жамиятни харакатлантирувчи кучларнинг умумий тизимига куйишдан иборат. Бунга факат ишчи ишлаб чикаришнин хакикий эгаси сифатида мехнат килган холдагина эришиш мумкин, бу жуда мураккаб масала, чунки инсон факат ижтимоий шахс - яъни жамиятга боглик ва унинг таъсири остида булиб колмай, табиий мавжудот хамдир. Худди шунга боглик холда унинг шахсий манфаатларини (унга боглик холда хулки, харакатлари) хар доим хам ижтимоий манфаатлар билангина эмас, балки уз идроки манфаатлари билан хам мос келмайди. Кишилар уртасидаги иктисодий ва ижтимоий муносабатлар акс этувчи манфаатлар улар максадлари, мехнат интизоми, фаоллигига бевосита таъсир курсатади ва уларнинг харакатларини тартибга солади.
Бозор муносабатларига утиш ишлаб чикариш ва бозорнинг самарали узаро таъсирини, давлат бошкаруви ва корхоналарнинг уз-узини бошкаришнинг мутаносиб нисбатда булишини таъминловчи такомиллашган хужалик механизмини яратишга йуналтирилгандир. Давлат менежментининг асл максади баркарор ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиётини кучли демократик хукукий давлат ва фукаролик жамиятини куришдан иборатдир.



  1. Менежмент предмети ва изланиш услублари.

Хар кандай фан уз предмети, назарияси ва услубларига эгадир. Предмет бу фан нима билан шугулланиши, унинг кайси сохага тегишли эканлигини белгилайди. Назария бу сохада руй берадиган жараён ва ходисаларнинг руй бериш конуниятларини аниклайди.


Изланиш усуллари назариядан келиб чиккан холда кишилар илмий ва амалий фаолияти кандай амалга ошишини курсатиб бериши, фаннинг шу сохасида ходисаларни умумлаштириш ва урганишнинг турли воситалари ва усуллари тизимини ишлаб чикиш лозим.
Менежмент предмети хужалик юритишнинг барча даражаларида бошкаришнинг конунлари (конуниятлари), тамойиллари ва муносабатларини урганишдан иборатдир. Бошкарув муносабатлари ижтимоий-иктисодий муносабатларининг ажралмас кисми булиб, турли иктисодий, ташкилий, ижтимоий, мехнат, психологик ва бошка куринишларда булади. Бошкарув муносабатлари бошкарув кул остидаги ходимлар уртасидаги алока ва узаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди, демак, менежмент бу энг аввало кишиларни бошкаришдир.
Иктисодиётни бошкаришда бевосита бошкарув объекти мехнат жамоалари ва алохида ходимлардан иборатдир. Факат уларнинг мехнат фаолияти воситасида ишлаб чикаришнинг моддий унсурлари, яъни мехнат куроллари ва предметларига таъсир этилади.
Бошкарувнинг энг асосий билиш услуби - диалектик услуб булиб, у менежментга урганилаётган ижтимий ходисаларнинг мохиятини очишга ёрдам беради.
Менежментга куйидаги бошка услублар хам хос: вокеълик ходисаларини урганишга аник тарихий ёндашув; хужалик механизми барча элементларини бир вактнинг узида тахлил килиш ва тулик бошкарув карорларини ишлаб чикиш имконини берувчи таркибий ёндашув, таркибий тахлил, иктисодий тажриба ва бошкалар.
Менежмент махорати унинг барча услубларини эгаллаш, уларни тугри боглаб куллаш, хар бир аник вазиятда энг самаралисини топиш кобилиятига эга булишидан иборатдир.



  1. Курснинг мазмуни ва вазифалари.

Менежмент курсининг мазмунини иктисодиётни бошкаришнинг, бошкариш тизимлари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари, хужалик механизми ва бошкарув услублари, бошкарув техника ва технологиясининг назарий ва методологик асосларини урганиш ташкил этади. Менежмент бошкарув фаолиятининг умумий конуниятлари ва тамойиллари, бошкарув тизимига таъсир усулларини шакллантиради, бошкарув аппаратининг аник вазиятлардаги харакатлари ва узини тутиш холларини умумлаштиради. Иктисодиётни бошкаришнинг назарий ва амалий томонларини урганади. Бошкарув назарияси бошкарув фаолиятининг кирраларини бутун бир мажмуа куринишида, назарий тахлил ва мантикий услуб асосида бошкаришнинг асосий конуниятлари ва усулларини ажратиб урганади.


Менежментнинг амалий томонлари куйидаги аник вазифаларни хал этишга: иктисодиётни бозор муносабатларига утишига, фойда олишга, ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш, ахоли ижтимоий химоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини устириш ва бошкаларга каратилгандир.
Менежментнинг бу амалий кисми бошкарув тамойилларини узини эмас, балки уларни бошкарув амалиётида куллаш кобилияти, яъни улардан аник куринишларидан аник вазиятда, фойдалана олиш кобилиятини урганади. Унинг бошкариш назариясидан фарки у иктисодиётни бошкариш амалиётида конуниятлар, тамойиллари ва услубларидан фойдаланиш намуналарини ишлаб чикаришдадир.
Хулоса.
Менежментнинг асосий вазифаси жамият ривожланишининг объектив конунлари талабларини хисобга олган холда ва иктисодиётни бошкариш амалиётини умумлаштириш асосида иктисодиётни самарали бошкариш учун зарур бир максадга йуналтирилган харакатлар тамойилларини ишлаб чикишдан иборат.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling