Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet7/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Феъл деривацияси

Феъл ўзига хос сўз ясалиш тизимига эга. У, асосан, аффиксация ва композиция усули.


Аффиксация усули. Аффиксация усули кенг қамровли. Бу усул билан феъл бўлмаган сўздан феъл ясалади.
Ясаш асосига қўшилиб, феъл ҳосил қилувчи аффикснинг сўз ясаш даражаси ҳам турлича. [-ла], [-лан], [-лаштир], [-(а)|р], [-(а)й] каби аффикс анча маҳсулдор бўлиб, кўп миқдорда феъл ҳосил қилади. Бу аффикснинг ҳар бири турли деривацион қолип таркибида феъл ясайди:
1. [от/сифат/равиш/олмош/тақлид/ундов + ла = 1) асосдан англашиган нарса/предметга эга ҳолатли қилиш ҳаракати; 2) асосдан англашилган асбоб воситасида бажариладиган ҳаракат; 3) асосдан англашилган нарса/предметни юзага келтириш ҳаракати] қолипи кўп маъноли бўлиб, унинг ҳосилалари қуйидагича:
1) (ўғитла), (мойла), (бетонла), (жиловла), (кишанла), (тикла), (текисла), (думалоқла), (тўғрила), (тушовла);
2) (рандала), (қайчила), (эговла), (аррала);
3) (уруғла), (моғорла), (болала), (чуҳла), (додла), (гумбурла), (сизла), (сенла), (ҳозирла) каби.
2. [от/сифат/сон + лан/лаш + субъектнинг асосдан англашилган белгига эга бўлиши ҳаракати] қолипи таркибидаги [-лан/лаш] аффикси ўзининг мураккаб табиати билан характерланади. Зоҳиран улар икки аффикснинг бирикуви (-ла+н ва -ла+ш) дек кўринади. Чунки ҳозирги ўзбек тилида [-ла] сўз ясовчи ва [-ш] ҳамда [-н] нисбат шакллари фаол бўлиб, кўп ҳолларда улар биргаликда келади. Шунингдек, [-лан/лаш] аффиксларида биргалик ва ўзлик нисбати маънолари ҳам уқилиб туради ((шодланмоқ), (саломлашмоқ), (афсусланмоқ), (ажабланмоқ), (завқланмоқ), (лаззатланмоқ), (жанжаллашмоқ), (равшанлашмоқ) каби). Бироқ бу мисолларда (-лан/лаш) аффиксини ажратиб бўлмайди. (Майдаланмоқ) каби феълларда эса улар ажралади (майда+ла+н+моқ). Демак, бунда [-ла] ва [] – мустақил аффикс.
[-лан] аффиксининг аслида [-ла] ва [] аффиксларининг бирикувидан иборат эканлигини сезиш қийин эмас.
3. [тақлид+илла/ира=асос билдирган товуш ёки образни ҳаракат тарзида ифодалаш] қолипи фақат тақлид сўзлардан феъл ясайди: (чирқилламоқ), (чирсилламоқ), (ликилламоқ), (гувилламоқ), (шувилламоқ), (мўлтилламоқ), (безилламоқ), (ярқирамоқ), (сирқирамоқ), (мўлтирамоқ), (ялтирамоқ). [-илла] ва [-ира] қўшимчалари орасида маъновий фарқ кузатилмайди, балки улар қайси сўзга қўшилиши билан фарқланади, холос.
4. [от/сифат/тақлид+а] ((ошамоқ), (қонамоқ), (ўйнамоқ), (бўшамоқ), (қийнамоқ), (шилдирамоқ), (жилдирамоқ)), [сифат/равиш+(а)й] ((қораймоқ), (тораймоқ), (кўпаймоқ), (озаймоқ)), [сифат+(а)р] ((оқармоқ), (кўкармоқ), (қисқармоқ), (эскирмоқ)), [от/олмош+сира] ((қонсирамоқ), (сувсирамоқ), (тузсирамоқ), (гумонсирамоқ)), [сон/от/равиш+(и)к/(и)қ] ((бирикмоқ), (йўлиқмоқ), (кечикмоқ), (зўриқмоқ)), [сифат/от+и] ((тинчимоқ), (бойимоқ), (чангимоқ)), [сифат+т] ((тўлатмоқ), (беркитмоқ)) қолиплари унумсиз қолип бўлиб, биринчидан, уларнинг ҳосилалари саноқли бўлиб, бугунги кунда бу қолип асосида янги-янги сўз ҳосил қилиб бўлмайди, иккинчидан, бу ҳосила давр ўтиши билан деривацион маъноси жиҳатидан бир-биридан шу даражада узоқлашиб кетганки, улар асосида қолипнинг ўнг, яъни маъновий томонини чиқариб, аниқлаб бўлмайди. (Камситмоқ), (бошқармоқ), (ғивирсимоқ), (йўқолмоқ), (кучанмоқ), (ётсинмоқ), (қизиқсинмоқ) каби феълнинг ҳам ясамалиги аниқ, лекин улардаги аффикслар айрим сўз доирасида чегараланган. Уларга нисбатан ҳам юқорида айтилган фикр ўринли.
Эслатма: (силтала), (тортқила), (опичла) каби сўздаги шакл ясовчи [-ла] аффиксини феъл ясовчи [-ла] аффикси билан чалкаштирмаслик керак. Улар – омоним аффикс.
[-кила] (-қила, -гила,- ғила), [-имсира], [-инқира], [-ш/иш] (тўлиш, қизиш, озиш), [-қ/иқ/к/ик] (толиқ, кўник), [-қи/ғи] аффикслари ҳозирги ўзбек тилида ҳаракатнинг тарзини (кучли/кучсизлиги, такрорийлиги каби) билдирганлиги учун шакл ясовчи сифатида қаралади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling