Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet8/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Композиция усули. Бу усул воситасида қўшма ва жуфт феъл ясалади.
Қўшма феъл. Қўшма феъл таркибига кўра иккига бўлинади:
а) исм+феъл;
б) феъл+феъл.
Исм+феъл типидаги феълни ҳосил қилишда ёрдамчи феъл вазифасида [қилмоқ], [этмоқ], [айламоқ], [бўлмоқ], [бермоқ], [олмоқ], [топмоқ], [емоқ], [урмоқ, [кўрмоқ, [келмоқ], [келтирмоқ] каби бирлик келади: [абгор қилмоқ], [адо бўлмоқ], [айюҳаннос солмоқ], [жавоб бермоқ], [жавоб олмоқ], [халал бермоқ], [хабар олмоқ], [қирон солмоқ], [тартибга келтирмоқ], [оҳ урмоқ], [туш кўрмоқ], [ қўним топмоқ] каби.
Ўзбек тилида феъл+феъл типидаги феъл бармоқ билан санарли: [сотиб олмоқ], [олиб бормоқ], [олиб келмоқ], [олиб чиқмоқ], [олиб қочмоқ], [ишлаб чиқармоқ] каби.
Жуфт феъл. Жуфт феъл грамматик шаклига кўра икки кўринишда бўлади:
а) бири равишдош, иккинчиси бошқа шаклда: [айланиб-ўргилмоқ], [елиб-югурмоқ], [яйраб-яшнамоқ], [ ўйнаб-кулмоқ], [қўллаб-қувватламоқ];
б) ҳар икки қисми бир хил шаклда: [айланиб-ўргилиб], [ўйламай-нетмай], [аралашиб-қуралашиб], [ачиб-бижиб], [тежаб-тергаб], [қисиниб-қимтиниб], [ювиб-тараб], [яйраб-яшнаб].
Тилшунослигимизда феъл ибора билан қўшма феъл чегараси аниқ ойдинлаштирилмаган.
Жуфт феъллар таркибий қисмининг қўлланишига кўра қуйидаги шаклларда бўлади:
1) қисмлари якка ҳолда ишлатиладиган жуфт феъллар:
а) қисмлари ўзаро синоним: [ҳормай-толмай], [қўллаб-қувватламоқ];
б) қисмлари ўзаро антоним: [келиб-кетиб], [ўлиб-тирилиб], кириб-чиқиб], [ўтириб-туриб];
в) қисмларининг маъноси яқин: [айланиб-ўргилмоқ], [еб-ичмоқ], [ўйнаб-кулмоқ], [ошириб-тошириб], [ювиб-тараб].
2) иккинчи қисми якка (мустақил) ишлатилмайдиган феъл: [алдаб-сулдаб], [йиғлаб-сиқтаб], [ямаб-ясқаб], [қолган-қутган].


Феълнинг таснифловчи грамматик категориялари


Феъл таснифловчи категориялари ҳақида умумий маълумот. Феълнинг таснифловчи категориялари фақат шу туркумга хос грамматик шакллар системаси. Улар нисбат, ўзгаловчи, ҳаракат тарзи, бўлишли-бўлишсизлик категориялари. Феъл кесимлик ёки нокесимлик вазифасида бўлишидан қатъи назар, ушбу шаклдан бирида бўлиши шарт. Улар феъл лексеманинг луғавий маъносини модификация қилиш вазифасини бажаради. Таснифловчи шакллар орасида нисбат феъл лексемани модификация қилиш даражаси жиҳатидан бошқаларидан устувор. Шу боисдан нисбат феълни бошқа сўз туркумидан ажратиб турувчи асосий морфологик белги. Ўзгаловчи, нисбатдан фарқли ўлароқ, феълнинг нокесимлик вазифаси учун хосланган. Ўзгаловчи категориясининг умумлашган грамматик маъноси – феълни кесим вазифасидан ташқарида бошқа, яъни ҳоким сўз билан боғлаш вазифасини бажариши.
Тарз маъноси феълда ифодаланиши ҳам, ифодаланмаслиги ҳам мумкин. Масалан, (ўқиди) феълида у ноль даражада бўлса, (ўқиб чиқди) сўзшаклида намоён бўлган. Бўлишли-бўлишсизлик шакли ҳақида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Бироқ бўлишли-бўлишсизлик шакли билан кесимлик категориясининг таркибий қисми бўлган тасдиқ-инкор категориясини фарқлаш лозим. Тасдиқ-инкор кесим вазифасида келувчи барча сўз учун хос бўлса, бўлишли-бўлишсизлик кесимдан бошқа вазифадаги феълнинг барчаси учун хос бўлган грамматик ҳодиса. Бошқача айтганда, бўлишли-бўлишсизлик феълнинг нокесимлик, тасдиқ-инкор эса барча мустақил сўзнинг кесимлик шаклидан бири.
Қуйида уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида кўриб ўтилади.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling