Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet11/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Орттирма нисбат. Орттирма нисбат шакли қуйидагилар:
[-дир (-тир)]: (чиздир), (ёндир), (уринтир);
[-газ (-гиз,- ғаз, -ғиз, -каз, -киз, -қаз, -қиз)]: (кўргаз), (киргиз), (турғиз), (ютқиз), (ўтқаз), (кеткиз), (юрғаз);
[-(и)т]: (ўқит), (ишлат), (тугат), (бошлат), (юрит), (кирит);
[-из]: (оқиз), (томиз), (эмиз);
[-ир]: (битир), (учир), (пишир), (қочир), (очир), (шошир), (ошир), (ботир), (қотир);
[-ар]: (чиқар), (қайтар);
[-сат]: (кўрсат).
Орттирма нисбат УГМси «ҳаракат бажарувчисини орттириш, жараёнга «ортиқча» бажарувчини киритиш ва ўтимсиз феълни ўтимли феълга айлантириш». Орттирма нисбатда иш-ҳаракатнинг субъекти ортиб, улар бевосита ва билвосита субъектга ажралади: Ҳалим ўқиди. Ҳалим укасини ўқитди. Биринчи гапда субъект битта. Иккинчи гапда эса иккита бўлиб, [Ҳалим] билвосита, [укаси] бевосита бажарувчилар. Бевосита субъект унчалик аҳамиятли бўлмайди, шунинг учун у кўп ҳолда ифодаланмай қолаверади.
Орттирма нисбат шакли феълга бирдан ортиқ қўшилиши мумкин. Бунда аввалги бевосита субъект билвосита субъектга айланиб кетаверади: Ҳалим тўлади. Ҳалим укасига тўлатди. Ҳалим укасига тўлаттирди. Жумла ғализлиги келиб чиқмаслиги учун кейинги гапдаги бевосита субъект тушириб қолдирилган.
Орттирма нисбат шаклли феъл семантикасида маъновий силжиш рўй бериб, унга хос морфема ажралмайдиган ҳолга келиб қолиши ҳам мумкин: [тузатмоқ] [суриштирмоқ], [солиштирмоқ], [яратмоқ], [уйғон], [юпан], [эркалатмоқ], [(далил,мисол) келтирмоқ] типидаги феъл ҳам шулар жумласидан.
Орттирма нисбат шакли ўтимсиз феълни ўтимлига айлантиради.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling