Сўз туркумлари


Бўлишли-бўлишсизлик категорияси


Download 0.74 Mb.
bet13/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Бўлишли-бўлишсизлик категорияси

Бўлишли-бўлишсизлик – феълнинг асосий белгисидан бири. Чунки феъл нутқда ё бўлишли, ё бўлишсиз шаклда бўлади. Бўлишли шакл юз берган/бераётган/берадиган, бўлишсиз шакл эса юз бермаган/бермаётган/бермайдиган ҳаракатни ифодалайди. Бўлишли-бўлишсизлик маъносини ифодалашда гетероген (ҳар хил) табиатли, яъни турли сатҳга мансуб лисоний бирликлар иштирок этади. [-ма], [-май], [-маслик] морфологик кўрсаткичидан ташқари, [на] номустақил сўзи ҳам иштирок этади. Айрим адабиётда [йўқ], [эмас] инкор ифодаловчи сўзларни ҳам шу сирага киритадилар. Бу фикрга қўшилиб бўлмайди. Чунки зикр этилган сўзлар феъл кесим вазифасида келгандагина инкор ифодалайди ва бу маънони ифодалаш учун феъл билангина чекланмайди. Тўғри, нутқимизда келгани йўқлигини билмайман типидаги қурилмаларда [йўқ] сўзи иштирок этади. Бироқ бу қурилма Келгани йўқ предикатив синтагмасининг трансформацияси. Демак, барибир, [йўқ] сўзи кесимликнинг инкор шакли бўлиб қолаверади.


[Эмас] инкор шакли ҳақида ҳам шунга ўхшаш фикрни айтиш мумкин. Баъзан ундан қиёсланаётган икки ҳаракатдан сифатдош, равишдош ёки ҳаракат номи билан ифодаланган ҳаракатнинг инкорини ифодалаш учун фойдаланилиши айтилади: Кулиб эмас, жиддий гапирди. Қараши эмас, кулиши чиройли. Бундай қурилмалар ҳам предикатив синтагманинг қисқаруви натижаси: Кулиб гапирди эмас, жиддий гапирди. Қараши чиройли эмас, кулиши чиройли.
Бўлишли-бўлишсизлик категориясининг УГМси «ҳаракатнинг содир бўлиш/бўлмаслигини кўрсатиш»дир. Бу категориянинг семантик қиймати бўлиб, унинг синтактик томони кучсиз. Чунки у ўзи бирикаётган сўзнинг бирикиш имкониятига жуда оз таъсир қилади (яъни унинг ҳеч, ҳеч қачон бирликлари билан бирикувига олиб келади, холос).
Бўлишлилик ноль шакл орқали ифодаланади. Бу ноль шакл ҳам бошқа категориялар ноль шакли каби хусусиятга эга бўлиб, бўлишсизликни ҳам ифодалаши мумкин. Масалан, Ёзади-я, ёзади («ёзмайди» маъносида).
[-ма] аффикси феълнинг тусланган ва сифатдош шаклида бўлишсизликни ифодалаш учун ишлатилади: 1.Севги менга бўйлама, Меҳринг билан сийлама. (М.Юсуф.) 2.Бу ерларга нега келдим мен, қизиқмасам унут чиройга. (А.Орип.) 3.Ўқимаган одам, юрмаган машина.
Бўлишсизлик феълнинг ҳаракат тарзи шаклларида уч хил қўлланади:
1) етакчи феълга қўшилади: (ёзмай тур);
2) кўмакчи феълга қўшилади: (ёза кўрма);
3) ҳар иккаласига қўшилади: (ёзмай қўйма).
Учинчи кўринишда шаклий-маъновий номувофиқлик юз бериб, бўлишсиз шакл бўлишлиликни ифодалайди.
[-май/масдан] бўлишсизлик кўрсаткичи феълнинг равишдош шаклига хос. Уни равишдош шакли сифатида ажратишнинг бир нечта асоси бор. Масалага тарихийлик нуқтаи назаридан ёндашилса, унинг –ма+й таркибли эмаслиги ойдинлашади. Туркий тилда Ўрхун-Енисей ёдгорликларидан тортиб XV асргача бўлишсиз равишдош шакли [-мазиб], [-мадин], [-майин] ва ҳ. кўринишида бўлган. Ўзбек тилидаги [-май] қўшимчасидаги й мана шу қадимий [-мазиб], [-мадин], [-майин] қўшимчаси таркибидаги икки тиш оралиғида талаффуз этилувчи [з] ва унинг бошқа туркий тиллардаги муқобили бўлган [д], [т] га нисбат берилади. Демак, [-май] қўшимчаси [-мазиб], [-мадин], [-майин] қўшимчаси таркибидаги -иб, -ин қисмларининг тушиб қолиши натижасида ҳосил бўлган. Тадқиқотчилар фикрига кўра, [-май] бўлишсизлик шаклидаги [] товуши билан ўқий сўзидаги [] бошқа-бошқа манбалардан келиб чиқади: ўқи-йа – ўқий, бар-мазиб – бор-май. Кўринадики, бормайди, ўқимайдиган феъл шаклларидаги (-ма) ва () қўшимчалари алоҳида-алоҳида грамматик кўрсаткич. Бунда (-ма) бўлишсизлик, () эса келаси замон шакли.
Феълнинг ҳаракат номи учун бўлишсиз шакл [-маслик] кўрсаткичи: кетиш – кетмаслик, айтиш – айтмаслик, кўринмоқ – кўринмаслик каби.
Демак, бўлишли-бўлишсизлик категориясининг УГМси «ҳаракатнинг содир бўлиш/бўлмаслигини феъл бирикувчанлигига кучсиз таъсир кўрсатиш асосида ифодалаш» бўлиб, бу УГМ [0], [-ма], [-май/масдан], [-маслик] кўрсаткичлари орқали ифодаланади.
Бўлишли-бўлишсизлик феълга нисбатчалик мутлақ ва доимий белги эмас. Чунки нисбатини йўқотган феъллар (кўра, оша) феълликдан чиқиб кетади. Лекин феълнинг айрим шакллари, хусусан, мақсад равишдоши (ўқигани, боргани), айрим ҳаракат тарзи шакллари (йиқилаёзди, тугатаёзди) тўлақонли феъл бўлса-да, бўлишсиз шаклда юзага чиқмайди. Бу бўлишли-бўлишсизлик категорияси феъл таснифловчи категориялари сирасида нисбат категориясидан кейин туришини билдиради.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling