Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биргалик нисбати.
- кулишдилар.
Мажҳул нисбат. Мажҳул нисбат [-и)л] ва [-и)н] шакллари ёрдамида ҳосил қилинади: (ювилди), (тозаланди), (айтилди), (гапирилди), (олинди) каби. Бу нисбатли феъл «субъектсизлашади», аниқроғи, объект устуворлашиб, эга вазифасига ўтади, мантиқий объект грамматик эга мақомини олади: Бу ерда четан билан ўралган мол қўраси бор эди. (П.Қод.) Бобохўжа домла ишдан бўшатилди. (П.Тур.)
Мажҳул нисбат асосан ўтимли ((ўралган), (йиғилган), (сочилган), (терилган), қисман ўтимсиз ((бўшатилган), (тушилган), (борилган)) феълдан ҳосил қилинади. Ўтимсиз феълдан ясалганда эгасиз гап (шахссиз феъл) ҳосил бўлади: Бу кўча билан икки-уч юз одим юрилгач, қишлоқ гузарига етилади. (Ҳ.Шар.) Расми, ёмон хотиндан қочилади, замона шум бўлса, яхши хотиндан ҳам қочар экан киши. (А.Қаҳ.) Баъзан мажҳул нисбатда қўлланиши лозим бўлган феъл аниқ нисбатда бўлса ҳам, мажҳул нисбат маъноси ифодаланади: Анчагина юргач, ўнг томонда пахса уй кўзга ташланади. (С.Нур.) Бунда шакл ва маъно мувофиқлиги йўқ. Шунинг учун нисбатни аниқлашда «Қайси нисбат шакли ёки қайси нисбат маъноси бор?» тарзидаги муқобил саволдан бири қўйилиши керак. Бир-бирига боғланган контакт ҳолатдаги икки феълдан иккинчисигина мажҳул нисбатда бўлади: Бу дори спиртда ивитилиб, қиём қилиб ичилади. (Н.Саф.) Эшакка тескари миндириб сазойи қилинди.( М.Исм.) Ўзлик ва мажҳул нисбат омонимик муносабатда. Масалан, (осилди), (ташланди), (тўкилди) феълларининг ўзлик ёки мажҳул нисбатда эканлиги қуршовда маълум бўлади. Биргалик нисбати. Биргалик нисбат [-(и)ш] аффикси ёрдамида ҳосил қилиниб, унинг УГМси «ҳаракатни бажаришда бажарувчининг биргалашуви»дир. Биргалик нисбати асос феъл бошқарувига оддий воситали тўлдирувчини кўмакчили воситали тўлдирувчига айлантириш даражасида ўзгариш бериши мумкин. Биргалик нисбат шаклида «биргалик ёрдамлашиш» ва «биргалик-кўплик» оралиқ грамматик маъноcи фарқланади. «Биргалик-кўплик» маъноси учун феълларнинг ўтимли-ўтимсизлиги аҳамиятсиз: Катталар ўша ерда. Арз қил, ёрдам беришади, йўл-йўриқ кўрсатишади. (П.Тур.) «Биргалик-ёрдамлашиш» маъноси воқеланиши учун эса шакл ўтимли феълларни танлайди: Бола дадасига ер ҳайдашди, экин экишди. (С.Нур.) Баъзан кўплик шакли ҳам нутқий ортиқчалик сифатида биргалик нисбат шакли устига «қаватланади»: Шарофат холанинг сўзларига завқланиб кулишдилар. (Н.Саф.) Она-бола узоқ йиғлашдилар, кўз ёшлари битгунча бўзлашдилар. (А.Қод.) Хулоса сифатида айтиш мумкинки, нисбат категорияси УГМси «ҳаракатнинг бажарувчига муносабатини ифодалаш» бўлиб, бу категориал маънога «ўтимли-ўтимсизликка муносабат» маъноси ёндош маъно сифатида қоришади. Демак, нисбат категорияси луғавий шакл ҳосил қилувчи категория сифатида феъл лексема семемасини субъект валентлиги ва ўтимли-ўтимсизлик нуқтаи назаридан модификация қилади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling