Сўз туркумлари


Ҳаракат тарзи категорияси


Download 0.74 Mb.
bet14/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Ҳаракат тарзи категорияси


Ҳаракат тарзи категорияси ҳақида умумий маълумот. Формал ўзбек тилшунослигида ҳаракат тарзи шакллари морфологик категория сифатида қаралмас ва бу ҳодисага нисбатан кўмакчи феълли сўз қўшилмаси, кўмакчи феъл атамалари қўлланар эди. Хўш, ҳаракат тарзи шакллари, ҳаракат тарзи категорияси атамаларининг қабул қилинишига сабаб нима?
Биринчидан, ҳаракатнинг тарзи фақат кўмакчи феъл билангина эмас, [равишдош шакли+кўмакчи феъл] морфологик қолипи ҳосиласи асосида юзага чиқади. Кўмакчи феъл ушбу шаклнинг бир қисми, холос. Шу боисдан илмий тадқиқот, дарслик ва грамматикаларда кўмакчи феъл маъноси ҳақида сўз кетганда, унинг равишдош шакли ёрдамида юзага чиқиши таъкидланади.
Иккинчидан, кўмакчи феълли сўз қўшилмаси атамасидаги қўшилма унсури сўз бирикмасидан тенг муносабатлилик белгиси асосида фарқланувчи сўз қўшилмаси (олма ва анор, китоб ва дафтар, гулу лола) синтактик ҳодисаси билан нисбий омонимлик касб этади. Ҳолбуки, ҳаракат тарзи синтактик эмас, балки морфологик ҳодиса.
Учинчидан, ҳаракат тарзи шакллари морфологик категорияга берилган таърифга «сиғади».
Тилда икки тур қолип ажратилади:

  1. деривацион қолип;

  2. синтактактик қолип.

Бироқ текширишларда [равишдош шакли+кўмакчи феъл=ҳаракат тарзи] қолиплари эътибордан четда қолдирилади. Маълумки, [равишдош шакли+феъл] қолипи орқали феълли бирикишлар ҳам юзага келади ва бу қолип кўплаб нутқий ҳосилани бирлаштиради. Мазкур сўз бирикмаларига шаклдош турувчи ва умумийлик хусусиятига эга бўлган ҳаракат тарзи шакли қолипи ҳам лисоний морфологик қолип сифатида ажратилиши мумкин. Масалан, ўқий олади, бориб кўр ва топа қол мисолларидаги фарқлар эътибордан соқит қилинганда, лисоний морфологик умумийлик сифатида [равишдош шакли+кўмакчи феъл] қолипи тикланади. Бунда лисоний морфологик қолип ўзининг шаклий ва мазмуний томонига ҳам эга бўлиб, [равишдош шакли+кўмакчи феъл=ҳаракат тарзи] қолипининг чап қисми унинг шаклий томонини ташкил этса, ўнг қисми эса унинг мазмуний томони.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling