Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet17/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Ўзгаловчи категорияси


Ўзгаловчи категорияси ҳақида умумий маълумот. Феълга хос шундай грамматик шакллар борки, улар феълни кесимликдан бошқа туркумга ([-(а)й], [-(и)б], [-гач], [-гунча], [-ганча], [-ганда], [-гани], [-май/масдан] шакллари равишга, [-ган], [-аётган], [-адиган/йдиган] сифатга, [-моқ], [-иш], [-ув] отга) хос вазифаларга мослайди. Шунга кўра, улар уч гуруҳ – равишдош, сифатдош ва ҳаракат номи шаклларига ажратилади. Бу шакллар феълга нутқда ўзга туркум хоссаларини «ёпиштирганлиги» учун бир бутун ҳолда ўзгаловчи категорияси атамаси билан номланади.
Маълумки, ўзгаловчи, гарчи бунга ўзбек тили қурилишида етарли асос ва эҳтиёж бўлишига қарамай, алоҳида категория сифатида ажратилмаган. Бироқ уларнинг таркибий қисмлари, ички шакллари бўлган равишдош, сифатдош, ҳаракат номи айрим манбаларда категория сифатида қаралади. Шунинг учун туркийшуносликда «ҳаракат номи категорияси», «сифатдош категорияси», «равишдош категорияси» каби атамани учратиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, ўзгаловчининг турлари бўлган бу «категория»лар маълум бир умумий маъно (равишдошда «феълни феълга боғлаш ва унга равишлик хусусиятини бериш», сифатдошда «феълни отга боғлаш ва унга сифатлик хусусиятини бериш», ҳаракат номида «феълга отлик синтактик ва семантик хусусиятларини бериш») ва уларнинг парчаланишини кўрамиз. Чунки анъанада грамматик категория «икки ёки ундан ортиқ, ўзаро зидланувчи, бир-бирини тақозо ва, ўз ўрнида, инкор қилувчи, бир грамматик маъно тагида бирлашадиган грамматик шакллар тизими» сифатида таърифлаб келинди. Бу таърифга мувофиқ, бошқа категориялар шакллари каби ҳаракат номининг камида учта ([-моқ], [-иш], [-ув]), сифатдошнинг баъзан уч, баъзан беш ([-ган], [-аётган], [-адиган], [-увчи], [-ар)], равишдошнинг олтита ([-иб], [-а/й], [-гач], [-гунча], [-гани], [-гач]) шакли ажратилади. Хўш, булар ҳақиқатан ҳам том маънода ҳаракат номи, сифатдош, равишдош шаклларими? Бунинг учун улар фақат шу турларга хос УГМни хусусийлаштириш, жузъийлаштириш лозим. Масалан, ҳаракат номи шакллари алоҳида кўринишларда унинг «от туркумига хос бўлган синтактик ва маъновий вазифаларни бажариш» УГМсини хусусийлаштирганда эди, уни алоҳида категория сифатида ажратиш мумкин бўлур эди. Агар равишдош, сифатдош, ҳаракат номининг маъновий ва вазифавий жиҳатлари ўзлари мансуб категориялар (равишдош, сифатдош, ҳаракат номи) нинг умумий маъноcи ва синтактик имкониятига мансуб хусусийлашма бўлмаса, шу билан биргаликда, ўз моҳиятига хос хусусият билан эмас, балки бошқа, категория маънолари тажаллиси асосида бир-биридан фарқланса, унда уларнинг алоҳида категория эканлиги хусусида сўз юритиш мақбул эмас. Чунончи, сифатдош шакллари бир-биридан замон категорияси маъноси асосида фарқланса, демак, қайд қилинган шакллар унинг алоҳида шакли эмас, балки бир сифатдошнинг замон категорияси маънолари асосида фарқланувчи кўриниши – варианти. Бундай ҳолни равишдош шаклларида ҳам кузатиш мумкин. Чунки равишдош шаклларининг бир-биридан замон, тасдиқ/инкор, пайт, мақсад каби қатор маъно билан фарқланиши замон, тасдиқ/инкор, майл категориялари маъносининг тажаллиланиши эвазига содир бўлади. Бундай ҳолни бошқа категорияларда ҳам кўриш мумкин. Масалан, (ёзай), (ёзгин), (ёзсин) каби сўзшакллардаги грамматик кўрсаткич буйруқ-истак майлининг турли шаклларими ёки бир шаклнинг шахс/сон категорияси маъноси билан фарқланувчи вариантларими, деган саволга жавоб аниқ. Демак, аёнки, гарчи буйруқ-истак майли шакллари қаторида олти ва ундан кўп шакл, аниқроғи, кўриниш мавжуд бўлса ҳам, уларнинг ҳар бири майл умумий маъносини хусусийлаштиришга эмас, балки уни шахс-сон категорияси маъноси билан мураккаблаштирган ҳолда воқелантиришга хизмат қилаётганлиги учун, аниқроғи, шакллар бу майл учун субстанциал бўлмаган маъно асосида фарқланаётганлиги учун буйруқ-истак майли алоҳида категория сифатида қаралмайди.
Кўринадики, равишдош, сифатдош ва ҳаракат номи ўзаро ўзгаловчи категориясининг «феълни бошқа сўзларга боғлаш ва феълга отга хос вазифаларини бериш» УГМсини «феълни феълга боғлаш» (равишдош), «феълни отга боғлаш» (сифатдош) ва «феълга от вазифасини бериш» (ҳаракат номи) тарзида хусусийлаштиради. Уларнинг ички шакллари эса бошқа категориялар маънолари асосида фарқланади ва бу тизим (парадигма)лар категориал аҳамиятга эга эмас.
Демак, ўзбек тилида равишдош, сифатдош ва ҳаракат номи категориялари эмас, балки турли кўринишларга эга бўлган уч шаклдан иборат битта ўзгаловчи категориясигина мавжуд.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling