Сўз туркумлари
Равишдош шакли ва унинг вариантлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
Равишдош шакли ва унинг вариантлари. «Феълни феълга боғлаш» УГМсига эга бўлган равишдош шакли [-(а)й], [-(и)б], [-гач], [-гунча], [-ганча], [-ганда], [-гани], [-май/масдан] каби вариант шаклига эга. Бу вариант шакллар ўзаро қуйидаги тажалли маънолар асосида характерланади:
[-(а)й] –давомли ҳаракатнинг ҳолат тусини ифодалаш; [-(и)б] –давомли/давомсиз ҳаракатга ҳолат тусини ифодалаш; [-май/масдан] – бўлишсиз ҳаракатга ҳолат тусини бериш. [-гач] –ҳаракатнинг бошланиш пайтини кўрсатиш; [-ганда] –ҳаракатнинг содир бўлиш пайтини кўрсатиш; [-гунча] –ҳаракатнинг тамом бўлиш пайтини кўрсатиш; [-ганча] –ҳаракатларнинг бир пайтдалигини кўрсатиш; [-гани] –ҳаракатга мақсад маъносини бериш; [-май/масдан] –бўлишсиз ҳаракатга ҳолат тусини бериш. Айтилганидек, барча вариант шакллар учун «феълни феълга боғлаш» синтактик вазифаси умумий. Кўринадики, вариант шакллардан учтасида турли хил «ҳолат», қолган олтитасида эса ҳар хил «пайт» маъноси ифодаланган. [-(а)й], [-(и)б] шаклли равишдош бажарадиган вазифаcининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бу шаклли равишдош кўпинча [бошламоқ], [чиқмоқ], [қолмоқ], [кўрмоқ], [юбормоқ] каби феъл билан бирикиб келади. Кўп ҳолларда равишдошли бирикувлар феълнинг ҳаракат тарзини ҳосил қилиш учун хизмат қилади: (ўқиб чиқди), (бериб юборди). Бунда фақат шакл мавжуд бўлганлиги учун мазкур кўрсаткичли сўзшакл (ўқиб, бериб) ни шакл ва маъно яхлитлиги сифатида равишдош деб бўлмайди. Равишдош шакллари маъновий муносабатини кузатиш натижасида амин бўлиш мумкинки, [-гани] ва [-гунча] ҳоким феъл ифодалаган ҳаракатдан кейин содир бўлувчи жараённи англатадиган равишдош ҳосил қилувчи шакл сирасига киради. Модалликнинг кучли даражада ифодаланиши ва ҳаракатлар бажарувчиларининг умумийлиги белгиси билан [-гани] шакли бу белгига эга бўлмаган [-гунча] шаклидан фарқланади. Пайт маъносини намоён қилганда [-(и)б] ва [-гач] шаклли равишдошлар ҳаракат бажарувчисига муносабат жиҳатдан қарама-қарши туради. Мазкур маънони ифодалашда [-и(б)] шаклли равишдош билан ундан кейин келувчи ҳоким феълнинг бажарувчиси битта бўлади. Икромжон махоркасини ўт олдириб бўлиб, жавоб берди. (С.Аҳм.) [-гач] шаклли равишдошли қурилмада эса равишдош ва ҳоким феъл бажарувчиси турлича бўлиши мумкин. Икромжон махоркасини ўт олдириб бўлгач, (Икромжон ёки бошқа кимдир) жавоб берди. Равишдош шаклларининг парадигматик муносабати қуйидагича: «Феълни феълга боғлаш» умумий синтактик вазифаси билан бирлашувчи равишдош шакллари «ҳоким феълдан англашилган ҳаракатнинг содир бўлиш пайтини ифодалаш» белгиси остида ажралади. [–а/й], [-(и)б], [-ганча], [-май/масдан], [-гани] шаклларида бу белги мажҳул. [-гач], [-гунча], [-ганда] шаклларида эса ифодаланган. [–а/й], [-(и)б], [-ганча], [-май/масдан], [-гани] шаклларининг «равишдош ва у боғланган ҳоким феъл ифодалаган ҳаракатларнинг бир вақтдалигини кўрсатиш» белгисига муносабати турлича. Мазкур белги [-ганча], [-а/й] шаклларида ифодаланган. Чунки бу шаклли равишдош ва ундан кейинги ҳоким феъл англатган ҳаракатлар бир вақтда рўй беради: кутганча ўтирарди, кута-кута чарчади каби. [-гани] шаклли равишдош ва у боғланган феъл англатган ҳаракат турли вақтда рўй беради: кўргани келди, айтгани кетди каби. Шунинг учун улар мазкур белгига салбий муносабатда дейилади. [-(и)б], [-май/масдан] шаклларида белги юзага чиқиши ҳам, чиқмаслиги ҳам мумкин. Қиёсланг: шошилиб гапирди, шошилмасдан гапирди (ҳаракатлар бир вақтда юз берган), ўқиб жавоб берди, ўқимасдан жавоб берди (аввал ўқиш, кейин жавоб бериш ҳаракати юз берган). Бу ҳол ушбу шаклларнинг мазкур белгига мажҳул, ноаниқ муносабатда эканлигини кўрсатади. [-а/й], [-ганча] шакллари «равишдош ифодалаган ҳаракатнинг такрорий эмаслиги» белгиси билан фарқланади. Бу белгига муносабат [-ганча] шаклида ижобий ва [-а/й] шаклида мажҳул. Бу қуйидагилар билан изоҳланади. Ўқиганча келарди бирикувида равишдош ифодалаган ҳаракат такрор-такрор юз бермайди. Келисопни қўя чопди бирикувида [-а/й] шакли бир марталик ҳаракатни ифодалайди. Ўқий-ўқий чарчади бирикувида эса равишдош ифодалаган ҳаракат такрорланувчи, давомий. [-а/й] шаклли равишдош, одатда, такрор қўлланади, айрим ҳолларда такрор бўлмаган ҳолда ишлатилиши мумкин. [-гач], [-гунча], [-ганда] шакллари ўзаро «ҳаракатнинг чегарасини ифодалаш» белгиси билан фарқланади. [-гач] шаклли равишдош ифодалаган ҳаракат ҳоким феъл ифодалаган ҳаракатдан олдин юз беради: боргач, айтаман. [-гунча] шаклли равишдош ифодалаган ҳаракат ҳоким феъл ифодалаган ҳаракатдан кейин юз беради: боргунча айтаман. [-ганда] шаклли равишдош ифодалаган ҳаракат билан ҳоким феъл ифодалаган ҳаракат бир пайтда юз беради: кўрганда кўришгунча. Равишдош шаклларининг тавсифланган алоҳида маънолари унинг УГМси таркибидаги ёндош маъно ҳисобланади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling