Сўз туркумлари


Феълнинг ҳаракат табиатини кўрсатувчи шакллари


Download 0.74 Mb.
bet21/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Феълнинг ҳаракат табиатини кўрсатувчи шакллари

Феълнинг ҳаракат табиатини кўрсатувчи шакллари тилшуносликда нокатегориал шакл деб юритилади. Айтилганидек, бирор бутунликка кирмайдиган лисоний бирлик бўлиши мумкин эмас. Буни шу кунгача [-ла], [-кила/гила/ғила/қила), [-(и)нқира], [-(и)мсира] шакллари сирасида кўмакчи феъл атамаси остида нокатегориал шакл сифатида ўрганиб келинган грамматик кўрсаткич системасининг категориал табиати очилиб, нокатегориал шакл тизимидан чиқарилганлигининг ўзи ҳам исботлайди. Демак, ҳар қандай шакл бирор грамматик категория таркибида яшайди.


Феълнинг ҳаракат табиатини кўрсатувчи шакллари бўлган [-ла], [-кила] /гила/ғила/қила)], [-(и)нқира], [-(и)мсира] кўрсаткичига хос категориал хусусиятлар тилшунослигимизда ҳали етарли даражада ўрганилмаганлиги, очилмаганлиги сабабли алоҳида категория сифатида қарамаймиз. Уларнинг категориал хусусиятини очиш ёки бирор категорияга муносабатини ойдинлаштириш тилшунослигимиз олдида турган вазифалардан.
Феълнинг бу синтетик шакллари ҳаракатнинг турли томондан тавсифини беради. Шу асосда уларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. ҳаракатнинг давомийлигини, такрорийлигини ифодаловчи шакл. Феълнинг бу шакли унга [-ла], [-кила/гила/ғила/қила)] аффиксини қўшиш орқали ҳосил қилинади: (ишқа-ишқала), (сава-савала), (турт-турткила), (чўз-чўзғила), (югур-югургила), (торт-тортқила), (теп-тепкила) тарзида.

Бу шаклларнинг [-ла] ёки [-кила/гила/ғила/қила] эканлиги ҳам мунозарали. Қуйидаги мисолларга диққат қилинг: Ўн уч йилдан бери сени сўроқлайман, дўстим. (Н.Фоз.) Эртадан буён Ёрмат ... чуқурларга тупроқ солиб тепкилайди. (Ойб.) Шамол қутуриб кўча ёқасидан дарахт шохларини тортқилаб силкитар, улардан дув-дув ёмғир томчилари тўкиларди. (С.Абд.) Бу мисолларда ажратилган сўзшакллардаги [-ла], [-қила], [-кила] кўрсаткичи манбаларда ҳаракат тавсифи шакли сифатида берилади. Бироқ (сўроқла) сўзшаклида [-ла] сўз ясовчи, тепкила, тортқила сўзларининг морфемик таркиби теп+ки (от ясалган)+ла, торт+қи (от ясалган)+ла бўлиши ҳам мумкин;
2) ҳаракатнинг кучсиз даражасини кўрсатувчи шакли [-(и)нқира], [-(и)мсира] аффикслари ёрдамида ҳосил қилинади: (оқар-оқаринқира), (қўрқ-қўрқинқира), (кул- кулимсира) каби.
Назаримизда, феълнинг ҳаракат табиатини кўрсатувчи шаклини ҳосил қилувчи қўшимчаларни ҳаракат тарзи категорияси таркибида ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бу шакллар ҳаракатнинг тарзини ифодалаши ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Улар синтетик шакл ҳосил қилувчи кўрсаткичлар сифатида эса ҳаракат тарзи категориясининг синтетик-аналитик шаклларидан ажралиб туради. Бироқ масалага тилда гетероген шаклли категорияларнинг ҳам мавжудлиги асосида ёндашилса, унинг ечимига келиш осонлашади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling