Сўз туркумлари


Ҳаракат номи шакли ва унинг турлари


Download 0.74 Mb.
bet20/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Ҳаракат номи шакли ва унинг турлари. Ўзбек тилшунослигида ҳаракат номи шакли сифатида қуйидаги кўрсаткичлар фарқланади:
[-моқ];
[-(и)ш];
[-маслик];
[-(у)в];
[-ганлик];
Бу шакллар сирасида [-(у)в], [-ганлик] шаклларининг кенг истеъмолли ва жонли нутққа хос эмаслиги уларни тўла маънодаги ҳаракат номи шакли сифатида қарашга монелик қилади.
[-моқ] шакли нисбатан кам қўлланади ва ҳаракат номининг адабий тил кўриниши, луғат шакли сифатида қаралади: Босмачиларнинг ваҳшийлиги одамларга маълум: одамларни кесмоқ, осмоқ, тириклай куйдирмоқ. (С.Аҳм.) Бу ҳаракат номининг бошқа шаклларидан услубий қўлланилиши билангина фарқланади.
[-(и)ш] аффиксли ҳаракат номи қуйидаги маънога эга:
а) ҳаракатнинг номи, атамаси: Кетиши ҳам, кетмаслиги ҳам номаълумлигини айтди. (Мирм.)
б) иш, машғулот маъноси: (шудгорлаш), (ўғитлаш), (ишлаш);
в) одатдаги от маъносида: (чопиш), (жилмайиш), (келиш), (кетиш).
Бу шакл [-лик] қўшимчаси билан кўп ҳолларда тилнинг диний нутқ кўринишида учрайди: (айтишлик),(келишлик), (боришлик) каби.
Ҳаракат номининг бўлишсиз шакли [-маслик] кўрсаткичи орқали ҳосил қилинади: (бормаслик), (келмаслик) каби.
Ҳаракат номи отга хос барча синтактик вазифада кела олади.
Ўзгаловчи категория шакллари бўлмиш равишдош, сифатдош ва ҳаракат номи маъновий ва синтактик жиҳатларнинг даражаси билан фарқланади. Бу даражали зиддиятнинг белгисини «луғавий маънони ўзгалаш» ташкил этади. Бу равишдошда кучсиз, сифатдошда ўртача ва ҳаракат номида кучли. Агар белги «синтактик муносабатни ифодалаш» тарзида бўлса, равишдош кучсиз, сифатдош яна ўртача, равишдош кучли аъзо сифатида юзага чиқади. Демак, сифатдошда маъновий ва синтактик ўзгалаш ўзаро мувофиқ.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling