Сўз туркумлари
Ҳаракат тарзи категориясининг ички бўлинишлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
Ҳаракат тарзи категориясининг ички бўлинишлари. Ҳаракат тарзи шаклларининг УГМсини очишда, категориал хусусияти ва парадигматик муносабатини ойдинлаштиришга уларнинг таркибли, яъни [қўшимча+феъл лексема] тузилишга эга эканлиги ҳам маълум даражада монелик қилиши табиий. Чунки бунда масалани мураккаблаштирувчи бир неча ҳолат мавжуд:
1) шаклда уни ўзига бириктираётган лексеманинг ҳам, равишдош шаклининг ҳам, шунингдек, кўмакчи феълнинг маънолари ҳам қоришган ҳолда воқеланиб, умумий тарз маъносининг кўринишини мураккаблаштириши; 2) ҳаракат тарзи шаклини ҳосил қилишда иштирок этаётган кўмакчи феъллар маъноларининг мустақил қўлланишидаги луғавий маънолари билан алоқасининг мавжудлиги ва бу алоқанинг турли даража ва кўринишда эканлиги; 3) равишдош кўрсаткичининг ҳам, кўмакчи феълнинг ҳам маъновий мураккаблиги, серқирра моҳиятлилиги ҳаракат тарзи шаклининг ҳам кўп маънолилигини келтириб чиқариши ва шаклни айни бир маъно ифодаловчи восита сифатида муайян парадигмага киритиш имкониятининг чекланганлиги. Маълум бўладики, ҳаракат тарзи шакллари гарчи “тарз” умумий грамматик маъноси остида бирлашса-да, уларни бошқа грамматик категорияларда бўлгани каби, шакллардан келиб чиққан ҳолда парадигматик таҳлил қилиш имкони чекланган. Шу боисдан ҳаракат тарзи шакллари парадигмаси лисоний тизим сифатида таҳлилга тортилар экан, “хусусийликдан умумийликка” йўналишида эмас, балки “умумийликдан хусусийликка” тамойили асосида иш кўрмоқ лозим бўлади. Ҳаракат тарзи шаклларининг ХГМлари ҳам бевосита нутқ билан боғлиқ бўлиб, улар фақат нутқий ҳосилалардагина ўзининг ХГМларини юзага чиқаради. Ҳаракат тарзи шаклларининг УГМси эса бевосита кузатишда берилмаган бўлиб, тайёрлик, умумийлик, мажбурийлик, барқарорлик каби хусусиятга эга. Ҳаракат тарзи шаклларининг УГМси хусусийликларнинг умумий хоссалари сифатида мазкур хусусийликларда яшайди ва улар орқалигина нутқда реаллашади. Ҳаракат тарзи шаклларининг хусусийлашуви умумий грамматик маънонинг муайян хоссалари асосида шаклланади. Ҳар қандай ҳодиса кўплаб моҳиятлар заррасидан иборат бўлганлиги сабабли, нутқда қўлланилган муайян сўзшаклда турли УГМнинг ХГМси сифатида юзага чиққан зарралар мавжуд бўлиб, улар нутқий алоҳидалик сифатида сўзшаклларда шундай зич бирлашганки, кўп ҳолда уларни бир-биридан ажратиш қийин. Миқдоран элликдан ортиқ шаклни ўз ичига қамраб олган ҳаракат тарзи шакллари, айтилганидек, “тарз” умумий грамматик маъноси остида бирлашади. Бу умумийлик муайян нутқий қўлланишгача бир неча оралиқ босқични босиб ўтади. Биринчи бўлиниши икки аъзоли бўлади: а)“жараёнлилик”; б)“қобилият”. Иккинчи бўлиниш – оралиқланишда “жараёнлилик” оралиқ маъноси: а)“иш-ҳаракатнинг бошланиши”; б)“иш-ҳаракатнинг давомийлиги”; в)“иш-ҳаракатнинг тугалланганлиги” оралиқланишларига эга бўлади. “Қобилият” оралиқ маъноси: а)“қодирлик”; б)“синаш” парчаларига бўлинади. Ўз навбатида иккинчи оралиқ маънолар яна парчаланади. Маълумки, ўзбек тилида шу кунгача энг катта морфологик парадигма саналган замон категорияси 18 аъзодан иборат. Ҳажман ундан-да катта бўлган, қарийб 50 га яқин аъзони ўз ичига олган ҳаракат тарзи шакллари парадигмасини “тарз” умумий грамматик маъноси остида бирлаштириш мумкин. Ҳаракат тарзи категорияси феъл таснифловчи категориялари сирасида нисбат ва бўлишли-бўлишсизликдан кейин жойлашади. Чунки феълнинг бу категорияга муносабати доимий эмас. Аниқроғи, барча феълларда тарз маъносидан бири воқеланиши шарт эмас. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling