Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet9/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Нисбат категорияси


Нисбат категорияси ҳақида умумий тушунча. Нисбат категорияси ҳаракатнинг субъект (бажарувчи)га муносабатини ифодалайди. Бу муносабат махсус грамматик шакл билан юзага чиқади. Масалан, Шоир шеър ёзди гапида эга бевосита иш-ҳаракатнинг бажарувчиси бўлиб, бажарувчи ва ҳаракат муносабати ноль шаклли аниқ нисбат билан ифодаланган; ўқитувчи болага китобни ўқитди гапида ҳаракатнинг бевосита ва билвосита бажарувчиси (ўқитувчи билвосита, бола эса бевосита бажарувчи) фарқланган. Довул чалинди гапида ҳаракат бажарувчиси ноаниқ, мажҳул. Демак, нисбати ўзгариши билан феълнинг бажарувчисида ҳам ўзгариш юз беради. Нисбат категорияси феълнинг бўш субъект валентлигини тўлдириб, муайянлаштриб уни нутққа мослайди.
Ҳозирги ўзбек тилида феъл нисбатининг бешта кўриниши ажратилади: аниқ нисбат, ўзлик нисбати, орттирма нисбат, биргалик нисбати, мажҳул нисбат.
Аниқ нисбат. Бу нисбатда субъектга муносабат ноль шакл орқали ифодаланади ва шакл УГМси «ҳаракатнинг эга билан ифодаланган шахс ёки предмет томонидан бажарилиши ёки бажарилмаслигини билдириш»дир: (билди), (кўрди), (сўради), (айтди), (қайтди) каби. Бу нисбатдаги феъл ўтимли (олди) ёки ўтимсиз (ухлади) бўлиши мумкин.
Ноль шакл УГМсида ўзи мансуб категориянинг моҳиятини бошқаларига нисбатан тўлароқ акс эттиради. Маълумки, феълнинг барча шаклларини иккига – категория ичидаги шаклларнинг ўзаро зиддиятида аниқ бир белгига эга бўлган белгили шаклларга (масалан, аниқ нисбатдан бошқа нисбат шакллари) ва бу зиддиятда аниқ белгига эга бўлмаган шаклларга (масалан, аниқ нисбат шакли) ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ шакллар ўзлари мансуб категориянинг УГМсидан аниқ бир кўринишни «хусусийлаштириб» олади. Иккинчи гуруҳ шаклларида хусусийлашма ноаниқ бўлади. Иккинчи гуруҳ шакллари (бизнингча, аниқ нисбат) ўзи мансуб категориянинг умумий намояндаси бўлади. Шунинг учун улар матн ва шароит талаби билан бошқа шакллар маъносини ифодалаши, аниқ нисбат ҳам белгисиз шакл сифатида бошқа нисбат шакллари ўрнида бемалол қўлланавериши мумкин. Юқорида бунга аниқ нисбатдаги феъл (масалан, (ҳаяжонланмоқ)) дан ўзлик нисбати маъноси уқилиб туриши мисолида амин бўлган эдик.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling