Сўз туркумларини ўрганиш методикаси


Download 440.66 Kb.
bet2/6
Sana11.05.2023
Hajmi440.66 Kb.
#1451891
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
От ва сифатни ўрганиш

Отни ўрганишда изчиллик. Отни ўрганишга тайёрлов босқичи савод ўргатиш даврига тўғри келади. Бу босқичда ўқувчилар шахс-нарсаларни ва уларнинг номи бўлган сўзларни фарқлашга ўрганадилар, сўзнинг лексик маъносига эътибор кўпроқ қаратилади, маъноларини ҳисобга олган ҳолда сўзлар (қушлар, мева ва сабзавотлар, кийимлар ва ҳоказоларни билдирган отлар)ни гуруҳлаш кўникмаси шакллантирилади. Сўзларни лексик маъноси асосида гуруҳлаш машқлари отларни таққослаш, ўхшаш томонларини аниқлаш, абстрактлаштириш кўникмасини ўстиради. Шунга қарамай, грамматик тушунчани шакллантириш учун ўқувчилар сўзнннг аниқ маъносини етарли билмайдилар, сўзнинг лексик маъносини билиш билан биргаликда унинг грамматик белгиларини ҳам ўзлаштириш зарур.
Кейинги босқичда отнинг лексик маънолари ва грамматик белгилари устида махсус ишланади (ким? ёки нима? сўроғига жавоб бўлиши, шахс, нарсани билдириши тушунтирилади). Ўқувчилар ким? сўроғига жавоб бўлган сўзларни нима? сўроғига жавоб бўлган отлардан фарқлашга ўрганадилар. Бу босқичда улар сўзларни сўроқ бериш билан фарқлашни ўрганадилар, ўқувчиларда мавҳум грамматик тафаккур ўса боради, уларда атоқли отларни бош ҳарф билан ёзиш кўникмаси шакллана боради.
2-синфда отларнинг лексик маъноси, атоқли ва турдош отлар (атамасиз) ҳақидаги билим чуқурлаштирилади.
“От” тушунчасини шакллантириш учун шу сўз туркумига кирадиган отларни асосий лексик гуруҳларга ажратиш, барча отларга хос бўлган белгиларни, уларнинг нутқимиздаги ўрнини кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга.
Шу мақсадда мавзуни ўрганишга бағишланган биринчи дарслардаёқ шахс ва нарсани билдирадиган сўзлар бир тизимга солинади, кишиларни, буюм, ўсимликлар ва ҳайвонларни, табиат ҳодисаларини, воқеаларни билдирадиган сўзлар гуруҳларга ажратилади. Шу сўзларнинг ҳаммаси учун умумий бўлган белгилар аниқланади: бу сўзлар шахс, нарсаларни билдириб ким? ёки нима? сўроғига жавоб бўлади.
Дастурга кўра, бошланғич синф ўқувчиларини сифат ва бошқа сўз туркумларидан ясалган мавҳум маънодаги (яхшилик, гўзаллик, ишонч, севинч, ўкинч, қўрқинч, таянч каби) отлар билан таништириш талаб этилмайди. Аммо матнда учраса отнинг болалар ўрганган белгилари асосида (нима? сўроғига жавоб бўлиши, шахс ёки нарса номини билдириши) тушунтирилади. Отларнинг нутқда катта аҳамиятга эга эканини кўрсатиш учун ўқитувчи ўқиш китобидан матн танлаб, ўқувчиларга матндаги отларни топишни, сўнгра матнни шу сўзларсиз ўқишни топширади. Ўқувчилар матндаги отларни тушириб қолдириб ўқиганда, матн мазмунини тушуниб бўлмаслигини англайдилар. Хулоса чиқарилади: от атрофимизни ўраб олган шахс ва нарсаларнинг номи, бу сўзларсиз бир-биримизга ўз фикримизни тушунтира олмаймиз.

Download 440.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling