Сўз туркумларини ўрганиш методикаси
Download 440.66 Kb.
|
От ва сифатни ўрганиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи босқич
Иккинчи босқичда асосан икки вазифа: “сифат” тушунчасини шакллантириш ҳамда ўқувчилар нутқини янги сифатлар билан бойитиб бориш, фикрни аниқ ифодалаш учун мазмунга мос сифатлардан нутқда ўринли фойдаланиш кўникмасини ўстириш ҳал қилинади.
“Сифат” тушунчасини шакллантириш ўқувчиларнинг “предмет белгиси” деган умумлаштирилган категорияни ўзлаштириш даражасига бевосита боғлиқ. Шу мақсадда ранг, маза, шакл-ҳажм, хил-хусусият билдирадиган сўзлар гуруҳланади ва шу сўзларнинг хусусиятлари умумлаштирилади. Сифатнинг лексик маъноси билан бирга унинг характерли грамматик хусусиятлари ҳам қайд этилади. Сифатларнинг хусусиятларини умумлаштириш асосида ўқувчилар унинг сўз туркуми сифатидаги ўзига хос кўрсаткичларини ажратадилар: а) предмет белгисини билдиради, б) қандай? ёки қанақа? сўроғига жавоб бўлади, в) гапда отга боғланиб, шу от билан сўз бирикмаси ҳосил қилади, иккинчи даражали бўлак вазифасида келади. Ўқувчиларнинг сифатнинг лексик маъноси ҳақидаги тушунчаларини чуқурлаштириш ва предметни ҳар томонлама тасвирлаш малакасини ўстириш учун: 1) берилган предметларнинг ранги, мазаси, шакли, хусусиятини ифодалайдиган сифатлар танлаш ва ёзиш: Қандай шафтоли? Ширин, сувли, туксиз шафтоли. Қандай китоб? Қалин, қизил китоб; 2) берилган белгиларига қараб қайси ҳайвон эканини аниқлаш: Тиканли, кичкина, фойдали ... (типратикан). эҳтиёткор, айёр, ёввойи ... (тулки); 3) предметларнинг белгисига қараб топишмоқларнинг жавобини айтинг каби машқлардан фойдаланиш мумкин. Сифатнинг нутқимиздаги, фикрни аниқ ва тушунарли ифолашдаги ўрнини пухта ўзлаштиришга эришиш учун маънодош ва зид маъноли сифатлар устида ишлаш, ўқиш дарсларида сифатнинг ўз ва кўчма маънода ишлатилишини кузатиш мақсадга мувофиқ. Сифатни ўрганиш жараёнида сўз ясашга оид машқларни мунтазам ўтказиб бориш ўқувчиларда у ёки бу сўз туркумини ясаш учун сўз ясовчи қўшимчалардан онгли фойдаланиш малакасини шакллантиради. Учинчи босқичда сифат ҳақидаги билимларни такомиллаштириш, оғзаки ва ёзма нутқда сифатлардан аниқ, ўринли фойдаланиш кўникмасини ўстириш билан боғлиқ ҳолда -роқ қўшимчаси билан қўлланган сифатларни ва кўм-кўк, ям-яшил каби сифатларни тўғри ёзиш малакаси шакллантирилади. Иш мазмуни шу вазифаларни бажаришга қараб белгиланади ва ўқувчилар нутқини ўстиришга қаратилади. Назарий маълумотларга асосланиб: матнда берилган отларнинг белгиларини ифодалайдиган сифатларни танлаб қўйиш, гапда сифат боғланган отни (сўз бирикмасини) аниқлаб ёзиш; отга мос сифатлар танлаб предметни тасвирлаш, берилган сифатлар ёки сўз бирикмаси билан гап тузиш каби машқлардан фойдаланилади. Машқ материалини танлашда -роқ қўшимчаси билан қўлланган яхшироқ, ақллироқ каби, шунингдек, тип-тиниқ, сап-сариқ каби сифатлар кўпроқ бўлишига эътибор берилади. Ўқувчиларнинг мустақиллиги оша борган сайин, машқ топшириқлари ҳам аста-секин мураккаблаштира борилади. Шундай қилиб, сифатни ўзлаштиришда уни от билан ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганишга асосланилади. Download 440.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling