Сўз туркумларини ўрганиш методикаси


Отларда сон билан таништириш


Download 440.66 Kb.
bet3/6
Sana11.05.2023
Hajmi440.66 Kb.
#1451891
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
От ва сифатни ўрганиш

Отларда сон билан таништириш. 3-синфда “Отларда сон”, яъни отларнинг бирлик ва кўпликда қўлланиши устида ишлаш жараёнида ўқувчиларда: 1) бирлик ва кўпликда қўлланган отларнинг маъноси ва қўшимча орқали фарқлаш, 2) бирликдаги отдан кўплик шаклидаги ва, аксинча, кўпликдаги отдан бирлик сондаги от ҳосил қилиш, 3) гапда сўзларнинг боғланишини ҳисобга олган ҳолда, отлардан нутқда тўғри фойдалана олиш кўникмалари шакллантирилади.
Отларнинг бирлик ва кўпликда қўлланиши таққослаш усулидан фойдаланиб тушунтирилади. Бунинг учун бир предметни ва шундай бир неча предметни билдирган отлар таққосланади: дафтар – дафтарлар, қалам – қаламлар, нок – ноклар каби. Суҳбат асосида дафтар сўзи нечта (битта) предметни ва дафтарлар сўзи нечта (икки ва ундан ортиқ) предметни билдириши аниқланади. Бошқа сўзлар билан ҳам шундай ишланади. Оддийгина хулоса чиқарилади ва фикрлар умумлаштирилади: агар отлар бир предметни билдирса, бирликда қўлланади, агар икки ва ундан ортиқ шахс ёки нарсани билдирса, кўпликда қўлланади. Кўпликдаги отни ясаш учун бирликдаги отга –лар қўшимчаси қўшилади. Бирликдаги отлар ким? ёки нима? сўроғига, кўпликдаги отлар эса кимлар? ёки нималар? сўроғига жавоб бўлади.
Бу синф ўқувчиларига фақат бирликда қўлланадиган отлар, бирлик шаклида қўлланган армия, қўшин, халқ каби отлар кўплик маъносини билдириши, бундай отларга кўплик қўшимчаси қўшилганда англатадиган маъноси махсус тушунтирилмайди. Агар ўқувчилар бу ҳақда савол берсалар, соддагина шаклда тушунтириш мумкин.
Отларнинг бирлик ва кўпликда қўлланишини кузатиш аслида сўз шакли устида ишлашнинг бошланғич босқичи ҳисобланади. Бунда ўқувчилар отларни кўплик қўшимчаси билан ўзгартириш, яъни отга шакл ясовчи қўшимча қўшиш билан сўзнинг лексик маъноси ўзгармаслигига ишонч ҳосил қиладилар.
Отларда эгалик қўшимчалари. Бу мавзу бошланғич синф ўқувчилари учун мураккаб ҳисобланади, чунки бу мавзу ўрганилгунга қадар, ўқувчилар “шахс” тушунчаси билан ҳали таништирилмаган, кишилик олмошларини ҳали ўрганмаган бўладилар. Шуларни ҳисобга олиб, ўқувчиларни отларда эгалик қўшимчалари билан таништиришда ўқитувчи ишни сарлавҳадаги “эгалик” сўзининг лексик маъносини тушунтиришдан бошлаши мақсадга мувофиқ: “егалик” эга бўлиш, қарашлилик, тегишлилик, оидлик маъноларини билдиради, демак, эгалик қўшимчаси деганда бирор нарсага эга бўлишни, шу нарса тегишли, шу нарсанинг эгаси эканинн билдирадиган қўшимчалар тушунилади. Отлар эгалик қўшимчалари билан қўлланади. Отга қўшилган эгалик қўшимчаси шу от ифодалаган шахс, нарсанинг кимгадир қарашли эканини, шу нарсанинг эгаси эканини билдиради. Мисолларни кузатайлик:
Кеча ўқиган китобим жуда қизиқарли экан. Сенинг китобинг ҳам қизиқарлими? Раънонинг китоби ҳам қизиқарли эди.
Китобим, китобинг, китоби сўзлари сўз таркибига кўра таҳлил қилинади ва ўқувчилар китоб – ўзак, -им, -инг, -и қўшимча эканини аниқлайдилар. Ўқитувчи китоб ва китобим сўзларини таққослашни –им қўшимчасининг маъноси ҳақида ўйлаб кўришни топширади, муаммоли вазият яратади; ўқувчилар қўшимчанинг маъноси ҳақиида фикр юритадилар, аммо китобим сўзининг маъносига (менинг китобим – китоб меники) тушунсалар ҳам, фикрларини шакллантириб айтиб беролмайдилар. Ўқитувчи қисқа тушунтиради:
– Тилда учта шахс мавжуд:
I шахс – сўзловчи
II шахс – тингловчи
III шахс – ўзга
Қисқа хулоса чиқарилади: отларга қўшилган мана шундай қўшимчалар эгалик қўшимчалари дейилади. эгалик қўшимчалари тегишлилик, эгалик маъносини билдиради.
Эгалик қўшимчалари отларга икки вариантда қўшилади. Акам ва китобим, аканг ва китобинг, акаси ва китоби каби охири унли ҳамда ундош товуш била тугаган отлар сўз таркибига кўра таҳлил қилинади, қўшимчалар таққосланади, суҳбат асосида хулоса чиқарилади: охири унли товуш билан тугаган отларга -м, -нг, -си, -миз, -нгиз, -си эгалик қўшимчалари, охири ундош товушлар билан тугаган отларга -им, -инг, -и, -имиз, -ингиз, -и эгалик қўшимчалари қўшилади.
Ўқувчиларга эгалик қўшимчалари ҳақидаги кўникмани шакллантириш учун матндан эгалик қўшимчаси билан қўлланган отни топиш, уни таркибига кўра таҳлил қилиб, эгалик қўшимчасининг шахс-сонини аниқлаш, матнда берилган отга тушириб қолдирилган эгалик қўшимчасини қўшиш, нарса қайси шахс ёки шахсларга қарашли эканини айтиш каби машқлардан фойдаланилади.
Эгалик қўшимчаси устида ишлаш бу билан тугамайди. Отларнинг келишиклар билан турланишини ўрганиш жараёнида эгалик қўшимчаси билан қўлланган от қаратқич келишигида келган бошқа от билан (китобнинг муқоваси, Раҳимнинг китоби), кишилик олмошларининг келишиклар билан турланишини ўрганиш жараёнида эса эгалик қўшимчаси билан келган от қаратқич келишигидаги кишилик олмоши билан боғланиб, сўз бирикмаси ҳосил қилиши ҳақида билим берилади.

Download 440.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling