Сўз туркумларини ўрганиш методикаси
СИФАТНИ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ
Download 440.66 Kb.
|
От ва сифатни ўрганиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- (биринчи босқич)
СИФАТНИ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ
Сифатни ўрганиш тизими материални лексик ва грамматик томондан изчиллик билан бойитиб, мураккаблаштириб боришни кўзда тутади. Ўқувчилар 1- ва 2- синфда сифатнинг лексик маъносини кузатадилар, сифатга қандай?, қанақа? сўроғини беришга ўрганадилар; 3- синфда сифат сўз туркуми сифатида ўрганилади; 4- синфда илгари ўрганилганлар такрорланиб, грамматик материалга боғлиқ ҳолда қип-қизил, ям-яшил каби орттирма даражадаги (атама айтилмайди) сифатларнинг ёзилиши ўргатилади. Она тили ва ўқиш дарсларида ўқувчилар нутқи янги-янги сифатлар билан бойитилади, уларга олдиндан маълум бўлган сифатларнинг маъносига аниқлик киритилади. Сифатни ўрганиш методикаси унинг лингвистик хусусиятларига асосланади. Сифат предметнинг белгиси (ранги, ҳажми, шакли ва кўриниши, маза-таъми, характер-хусусияти, ҳиди, вазни, ўрин ва пайтга муносабати)ни билдиради. Сифатнинг лексик маъноси уни от билан боғлиқ ҳолда ўрганишни талаб қилади. Сифатни тушуниш учун 1- синфданоқ ўқувчилар эътибори сифатнинг отга боғланишини аниқлашга қаратилади. Ўқувчилар предметнинг белгисини айтадилар, уларда сўроқ ёрдамида гапда сўзларнинг боғланишини аниқлаш кўникмаси ўстирилади, яъни улар гапдаги сифат ва отдан тузилган сўз бирикмасини ажратадилар (атама айтилмайди). Кейинги синфларда бу боғлиқлик аниқлаштирилади. Шундай қилиб, сифатнинг семантик-грамматик хусусиятлари сифат устида ишлашни лексик ва грамматик (морфологик ва синтактик) равишда олиб боришни талаб этади. Бошланғич синфларда “Сифат” мавзуси қуйидаги изчилликда ўрганилади: 1) сифат билан дастлабки таништириш (1-2- синф); 2) сифат ҳақида тушунча бериш (3- синф); 3) шу грамматик мавзу билан боғлиқ ҳолда айрим сифатларнинг ёзилишини ўзлаштириш (4- синф). Сифат билан (атамасиз) дастлабки таништириш (биринчи босқич) сифатнинг лексик маъноси ва сўроқлари устида кузатиш ўтказишдан бошланади. Предметнинг белгилари хилма-хил бўлиб, уни ранги, мазаси, шакли, хил-хусусиятлари томонидан тавсифлайди. Шундай экан, сифат тушунчасини шакллантириш учун унинг маъноларини аниқлаш талаб этилади. Ўқитувчи предметни ёки унинг расмини кўрсатади, ўқувчилар унинг белгиларини айтадилар ва ёзадилар. Масалан, (қандай?) олма – қизил, ширин, юмалоқ олма; (қандай?) ип – узун, кўк ип. Албатта, суҳбат асосида ўқувчилар олма, ип сўзлари нима? сўроғига жавоб бўлиб, предмет номини билдириши, қизил, ширин, юмалоқ каби сўзлар қандай? сўроғига жавоб бўлиб, предметнинг белгиси (ранги, мазаси, шакли)ни билдиришини аниқлайдилар. Ўқитувчи атрофимизни ўраб олган предметларнинг ўз белгилари борлигини, улар бир-биридан шу белгилар билан фарқланишини яна бир-икки мисол билан тушунтиради. Ўқувчилар белги билдирган бундай сўзларнинг нутқимиздаги аҳамиятини англашлари учун сифат кўп учрайдиган матн танланиб, аввал сифатларини тушириб қолдириб, сўнгра сифатлари билан ўқиб берилади ва мазмуни таққослаб кўрсатилади. Предметни аниқ тасвирлаш учун унинг белгисини билдирадиган сўзлардан фойдаланилгани тушунтирилади. Бу дарсларда кўргазма воситалар (предметлар, предмет расмлари, сюжетли расмлар)дан кенг фойдаланилади. Ўқувчилар қандай?, қанақа? сўроқларига жавоб бўлган (предмет белгисини билдирган) сўзларни ўзлаштиришлари учун машқнинг қуйидаги турлари самарали ҳисобланади: 1) сўроқ ёрдамида предметнинг белгисини билдирган сўзларни танлаш; 2) аралаш берилган сўзлардан гап тузиш; 3) матндан ким? ёки нима? сўроғига жавоб бўлган сўзни ва унга боғланган қандай? ва қанақа? сўроғига жавоб бўлган сўзни танлаб (сўз бирикмасини топиб) айтиш ва ёзиш; 4) таянч сўзлар ва расм асосида гап ёки кичик ҳикоя тузиш. Download 440.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling