«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов
Download 0.73 Mb.
|
15 соатлик тема
- Bu sahifa navigatsiya:
- Террорчилик харакатлари хавфи тугилганда ахоли ва худудларни мухофаза килиш тадбирлари
Терроризмга берилган таърифлардан хулоса килиб айтиш мумкинки:
Хар кандай террористик харакат ёки харакатсизлик заминида муайян максад мавжуд. Хар кандай террористик харакат ёки харакатсизликнинг бош максади сиёсий максаддан иборат. Хар кандай террористик харакат ёки харакатсизлик уз максадини амалга ошириш учун муайян рухий ва моддий манбага суянади. 4. Хар кандай террористик харакат ёки харакатсизлик ташкилот ёхуд шахсларнинг манфаатларини амалга оширишнинг конли йули хисобланади. Уз урнида терроризм тарихига, унинг утмишига бир назар ташлайдиган булсак юкорида билдирилган фикрлардан келиб чиккан холда бундай харакат тарихини муайян бир паллага ёки вактга олиб бориб, тарихий вокеаларга, яъни муайян даврга такаш мумкин эмас. Бу хакида А.Киргизбоев шундай ёзади. «Кадимий ва урта асрларда жамият тараккиётига хизмат килувчи илгор фикрларга карши террор харакатлари амалга оширилганлиги, Зардуштийликнинг мукаддас китоби «Авестонинг йук килиниши, олимларнинг осилиши, иезутлар, «Исо итлари», Жордано Бруно ва хоказолар мисоли фикримизнинг исботидир». Холбуки, «Терроризм-тараккиёт кушандаси» номли Олий ва урта махсус, касб-хунар таълим муассасалари укитувчилари ва талабалари учун услубий –маърифий кулланмада Ш.Кудратхужаев ва А.Киргизбоевлар шундай фикр билдирадилар. «Бизнинг тушунчамиздаги терроризм Европада ХVIII асрда сиёсий санага чиккан булса, ислом дунёсида дастлаб VII асрнинг иккинчи ярмида, диний-мафкуравий жихатдан 3 та асосий йуналиш – хорижийлик, суннийлик пайдо булишидан бошланди, десак хато булмайди. Чунки, Ислом дунёсида бир-бирига карама-карши булган окимларнинг пайдо булиши, кейинчалик турли хил гоя ва мафкураларнинг вужудга келишига олиб келди. Шу жумладан, терроризм илдизлари хам кадим даврга бориб такалади». Олимларнинг келтирган бу фикрларидан терроризм тарихи биз уйлагандан кура анча узок. Лекин шуни алохида таъкидлаш жоизки юкорида келтирилган муаллифлар уз асарларида Европадаги террористик харакатларни анчагина кейинрок даврга оид, деб атайдилар. Жумладан, З.Мунавваров, Ш.Ёвкочев, И.Жабборовлар «Терроризм: иддао ва хакикат» номли Олий ва урта махсус, касб-хунар таълим муассасалари укитувчилари ва талабалари учун услубий –маърифий кулланмада «Тарих хакикати шундайки, бизнинг тушунчамиздаги терроризм Европада ХVIII асрдаёк сиёсий сахнага йул топган эди. Бугунгача у бир неча боскичларни босиб утди.» деб курсатадилар ва давом этиб «Уларнинг мазмун мохиятини зуравонликни касб-килиб олган алохида шахслар ёки гурухлар томонидан айрим давлат арбобларига карши уюштирилган суикасдлардан бошланиб, уз сиёсий максадларига эришиш учун оммавий киргинбаротларга кутарилишгача булган эволюцияда куриш мумкин» дейдилар. Шу уринда алохида таъкидлаш жоизки бизнинг фикримизча терроризм хакида берилган таъриф юкорида келтирилган олимлар томонидан тугри берилган десак, у холда Европадаги терроризмнинг сиёсий сахнага чикиши хакидаги далил бироз ихтилофларни келтириб чикаради. Чунки тарихий вокеалар ва уларнинг юз бериш холатлари Европада хам терроризм тарихи кадимийрок деган хулосага олиб келади. Бу борада У. Убайдуллаев «Халкаро терроризм: тарихи ва замонавий муаммолари» номли китобида тарихий далилларни чукур тахлил этгани холда «Кадимги манбаларда суикасдлар, дохийлар ва хукмдорларнинг улдирилиши, улим хавфи остида бирон-бир харакатни содир этиш ёки тож-тахтдан воз кечишга мажбурлашлар батафсил ёритилган. Уларнинг купчилигини хозирги давр тушунчасидан келиб чикиб терроризм сифатида таснифлаш мумкин. Мисол тарикасида араб боскинчиларига карши курашчиларнинг йулбошловчиси, хоразмлик шахзода Хурзоднинг, Мовароуннахр султони Мирзо Улугбекнинг улдрилишини келтириш мумкин» дейди ва кейинги даврларда юз берган терроризмни куйидаги боскичларга булади: «Россиядаги инкилобий холат; Италия ва Германияда фашизм тузумининг урнатилиши; 30-50 йилларда СССРдаги оммавий катагонлар; «совук уруш» холати ва Лотин Америкаси, Африка ва Осиёда мустамлакачилик тузумининг емирилиши. Якунловчи боскич ХХ - асрнинг 60-йилларига ва сунгги ун йиллигига тугри келади. Айнан шу даврда «сул» ва «унг» терроризм», диний экстремизм, наркобизнес, уюшган жиноятчилик, шунингдек элатлар ва миллатлараро зиддиятлар кенг кулоч ёйди.» Терроризмнинг келиб чикишидаги мухим хусусият унинг кадимийлигидир. Бирок, унинг узига хос мухим хусусияти куч ишлатиш, куркитиш, вахимага солиш, зуравонлик килиш, улдириш, ёвузлик килиш йуллари, усуллари билан уз максадларини амалга оширади. Бу йул террористик харакатнинг узига хос услубидир. Умумийрок килиб айтиладиган булса терроризм ёвуз гояларнинг амалга ошириш усули. Бугунги кунда терроризмнинг катор мухим хусусиятлари мавжудки унинг бевосита бу хусусиятларга эга булишида инсониятнинг узи яратган техника ва технологияларининг ахамияти катта. Масалан, Америка Кушма Штатлари Давлат департаментининг 1999 йилдаги глобал терроризм тугрисидаги маърузасида бу хусусиятлар: яхши ташкил килинган, махаллий(локал) хомий давлатлар томонидан ишлаб—кувватланиб турувчи террористик гурухдан эркин тузилган халкаро жиноий уюшмага айланганлиги; сиёсий террордан диний ёки гоявий асослари устун булган терроризмга утиши; терроризм марказининг Якин Шаркдан Жанубий Осиёга, хусусан Афгонистонга кучиши, террористик ташкилотлар томонидан улар жазосиз харакат килиши мумкин булган минтакалардан жой кидириши; молиялаштиришнинг хусусий хомийлар, наркобизнес, уюшган жиноятчилик ва ноконуний савдо-сотик каби манбаларидан фойдаланиши каби хусусиятлар касб этиши курсатиб утилади (У.Убайдуллаев, 16 бет) Террористик харакатларнинг яна катор хусусиятлари мавжудки буни эътиборга олмасдан мумкин эмас: террористик харакат авваломбор конун устун булмаган, узаро бирикмаган, ривожланиш жихатдан анча оркада колган худудларда шаклланади; узи шаклланган худудни тасарруфига олишга интилади; узига ривожланган мамлакатлардан хомий излашга харакат килади ва у хар кандай хомий ёрдамини рад этмайди; террористик харакат ёвуз гояларнинг амалга ошириш усули булганлиги сабабли хар кандай рекламадан, матбуот материалларидан унумли фойдаланишга уринади; улар террористик харакатни бевосита содир этаётган, узларини портлатиб юбораётган террорчилар гурухини тайёрлайдилар ва бу харакатни билвосита амалга оширадилар; улар хозирги замон техника ва технологияларидан кенг фойдаланган холда муайян давлат худудларидан чикиб, узга худуддан узларига шерик излайдилар ва бу эса терроризмни глобал муоммолардан бирига айлантирмокда; улар узлари панох топган мамлакат бошкарувини кулга олиш ёки назоратига ушлаб туриш учун атроф жамоатчилигини куркитиш, вахимага солиш, буйсундириш максадида купрок кучли, ривожланган мамлакатларда террористик харакатларни амалга оширадилар ва бу билан узларининг кучларини намойиш этишга харакат киладилар. Бугунги кунда энг катта хавфлардан бири террористик харакатлар содир этаётган ташкилотларнинг бевосита рухий-гоявий рахбарлари узларининг ёрдамчиларини тинч ва ривожланаётган давлатларга таъсир утказиш максадида давлат бошкарув тизимига сукилиб киришлари мумкинлигидадир. Айникса бундай холат коррупциялашган давлатларда кенг таркалиши мумкинлиги эътиборга олинмокда. Бу жараён бир неча йилга мулжалланганда ва у катта самара бериши мумкин. Айникса, йирик амалдорлар лавозими эгалланганда. Бундай мисолларни тарихдан куплаб келтириш мумкин. Масалан, кадимги Мисрда Сайис хукмронлигини урнатилишини куриш мумкин. Ёки кадимги Хитой файласуфи ва лашкарбошиси Сунь Цзы (эрамиздан аввалги VI- аср) ракиб томонлариннинг кузга куринган рахбарларини жиноят килишга тортинг, уларнинг келажагини бузинг ва зарур пайтда жамият олдида шарманда килинг, деб уз аскарларига буйрук беради. Бу эса ёвузлик харакатларининг рахбарларга турли таъсирлар утказиш билан амалга ошириш лозимлигини кусатади. Террористик харакатларга карши курашда уларнинг глобал, минтакавий ва худудий манбаларини топиш ва уни бартараф этиш дастлабки вазифалардан бири булиши лозим. Аввало бундай ёндашув комплекс чора-тадбирларни талаб килиш билан бирга давлатларнинг масалан, фаластинлик террористлар Исроил давлатидан Европага олиб кетилаётган катта микдордаги апельсинни симоб билан захарлашлари, шунингдек Филлипин ва Цейлонда хам кишлок хужалик махсулотларини захарлаш холлари руй берган. Айникса Тожикистоннинг Кургонтепасида юз берган вокеани алохида кайд этиб утиш мумкин. Россиянинг 201 мото укчи дивизияси харбий хизматчиларининг муайян бир кисми таркибида гепатит касаллиги булган сийдикни тарвуз, ковун ва шафтолига сингдириш оркали юктирилган. 1994 йил Япониянинг Мацумото шахрида «АУМ синрикё» диний террористик ташкилоти томонидан зарин захарловчи моддасининг ишлатилиши натижасида 7 одам вафот этди, 114 таси турли даражада тан жарохати олди. 1995 йилда мазкур террористик ташкилот томонидан Токио шахри метросида 16 та ер ости бекатларининг захарланиши окибатида 12 одам вафот этди, 4 минг киши турли даражада тан жарохати олди. Хозирги кунда террористик ташкилотларда токсик, химиявий хамда биологик куроллардан фойдаланиш максадида махсус дастурлар асосида иш олиб боришаётгани сир эмас. Террористик гурухлар узларининг ёвуз харакатларини амалга ошириш максадида турли хилдаги яширин куроллардан фойдаланишга харакат килмокдалар. Айникса киши эътиборини узига тортмайдиган, кичик хажмли ташки томондан кишининг хар куни фойдланадиган буюмлар куринишида булган нарсалардан фойдланмокдалар. (Жамодон, сумка, пакет ва хоказа.) Террористлар томонидан оммавий шикаст етказиш куролларининг фойдаланиш объектлари одамлар куп тупланадиган жойлар: метро бекатлари, аэропортлар, темир йул ва автомобиль шохбекатлари, катта офисли бинолар, ёпик турдаги концерт, спорт,кинозаллари, театрлар, йирик шахарлардаги сув хайдаш тизимлари ва хоказа. булиши мумкин. Яна шуни алохида таъкидлаш жоизки, террористлар ута хавфли объектларда: сув омборлари, оммавий киргинбарот куроллари сакланаётган жойлар ва бошка шу каби объектларга хам хужум килишлари мумкин. Террористлар оммавий киргинбарот куроллардан ташкари портловчи моддалар ва курулмалардан фойдаланиши мумкин.(мина, фугас, граната). Террористлар томонидан кичик хажмдаги ва турли куринишдаги портловчи курилмаларни куллаш оркали уз харакатларини амалга ошириш кескин ва кучли тус олдириб юборилди. Чунки, бундай портловчи курулмалар киши эътиборини унча узига тортмайди. Масалан, «уйинчок мина» хамда «уйинчок копконлар» шулар жумласига киради. Бугунги кунда террористлар томонидан кулланилаётган турли куринишдаги портловчи курулмаларнинг хавфсизлик майдонига эътибор берайлик: - граната (осколканинг учиши 50м-100м ) - мина (осколканинг учиши 100-300м) - кейс, яъни портловчи моддалар (хавфсизлик майдони 250-300м) - чамодон, сумкага солинган портловчи моддалар (350-400м ) - автомобилларда куйилган портловчи модда (600-1500м) - «улим белбоги» (50-300м). Хозирги кунда террористлар томонидан кулланилаётган ва кенг таркалган куроллардан бири бу-тупрок остида куйиладиган мина ва фугаслардир. Фугас типидаги портловчи моддани, яъни шу типдаги минани мина изловчи аппаратлар ёрдамида топиш мумкин эмас. Чунки, бундай типдаги портловчи курилма пластик материаллардан ясалган булиб, уни факатгина махсус сапёрлар таёкчаси оркали аниклаш мумкин. Бундай аниклаш жараёни ута хавфли булиб, кичик бир хато киши хаётига хавф солиши эхтимоли жуда катта. 3 савол: Террорчилик харакатлари хавфи тугилганда ахоли ва худудларни мухофаза килиш тадбирлари Охирги вактларда юзага келган айрим вазиятлар республикамиз хукумати ахоли хавфсизлигини таъминлаш учун 2000 йил 31 декабрда «Терроризмга карши кураш тугрисида» махсус конун кабул килди. Конуннинг максади терроризмга карши кураш сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат булиб, асосий вазифалари этиб шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверинитетини ва худудий яхлитлигини ва миллий тотувлигини саклашдан иборат. Терроризмга карши курашни Узбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати, ички ишлар вазирлиги, давлат чегараларини химоя килувчи кумита, давлат божхона кумитаси, мудофаа хамда фавкулодда вазиятлар вазирлиги амалга оширади. (Узбекистон Республикасининг «Терроризмга карши кураш тугрисида» конуни 8-модда). Террор-лотинчадан олинган булиб, куркув маъносини билдиради. Терроризм бизга эрамизнинг бошидан маълум булиб, тарихимиз давомида кулланиб келинмокда. Терроризм тушунчаси ва миллий озодлик харакати бир-биридан кескин фарк килади. Инкилобий озодлик харакатлари, озодлик ва ватан учун курашган булсалар террористлар амалда зуравонлик (портлатиш) ва куркувга солиш, сиёсий рахбарларга суйикасд килиш, улдириш, давлатда оммавий тартибсизлик холатига келтириш ва мавжуд хукумат ёки иктисодий сиёсий тузумни агдаришдир. Дунё микёсида терроризм ва турли инсонларнинг курбон булиши билан якун топмокда. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling