Т фото алабанинг индивидуал психологик паспорти ва психологик тарақҚиёт харитаси
Download 40.08 Kb.
|
yangi p pasport 2021-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кулранг ПСИХОЛОГ ХУЛОСАСИ Тавсиялар: .
ПСИХОЛОГ ХУЛОСАСИ Тавсиялар:. Коррекцион ишлар: Талабалар психологик паспорти учун психодиагностик маълумотлар жамланмаси НИЗОЛАШУВЧАНЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ СЎРОВНОМАСИ Мазкур сўровнома шахсга низолашувчанлик хусусияти қанчалик хос эканини аниқлашга хизмат қилади. 1. Жамоат транспортида бошланиб кетган тортишувга сизнинг муносабатингиз қандай бўлади? А) иштирок этаман; б) қайси томонни ҳақ деб билсам, унинг олдини олиб, бирор нарса дейман, в) фаол аралашиб, бутун зарбани ўзимга оламан. 2. Мажлисларда раҳбариятни танқид қилиб чиқасизми? А) йўқ; б) етарли асосга эга бўлсам, танқид қиламан; в) ҳар қандай сабаб билан нафақат раҳбариятни, балки унинг олдини олганларни ҳам танқид қиламан. 3. Дўстларингиз билан тез- тез тортишиб турасизми? А) хафа бўлмайдиганлари билан тортишаман; б) фақат айрим жиддий масалаларда тортишаман; в) тортишув менга сув ва ҳаводек зарур. 4. Яқинда келиб, навбат бошига суқилиб кираётган кишига муносабатингиз қандай бўлади? А) Ичимдан норози бўламан-у, индамайман; б) эътироз билдираман; в) ўзим навбат бошига туриб, одамларни тартибга чақираман. 5. Уйда дастурхонга тузи паст таом тортилганда, реакциянгиз қандай бўлади? А) арзимаган нарсани деб дод-вой солмайман; б) индамай туздонни оламан; в) пичинг қиламан, овқатланишдан намойишкорона бош тортаман. 6. Кўчада ёки транспортда оёғингизни босиб олишса, реакциянгиз қандай бўлади? А) айбдор одамга кинояли қараб қўяман; б) икки оғиз эътироз билдираман; в) бисотимдаги ҳамма “чиройли” сўзларни тўкиб сочаман. 7. Яқинларингиздан бири сизга ёқмайдиган нарса харид қилганда реакциянгиз қандай бўлади? А) индамай қўя қоламан; б) қисқача фикр билдириб қўяман; в) танқид қилиб ташлайман. 8. Лотореяда омадингиз чопмаса, бунга қандай муносабатда бўласиз? А) ўзимни ҳеч нарса бўлмагандай кўрсатаман, аммо ичимда бошқа ўйнамасликка ўзимга ваъда бераман; б) хафалигимни беркитмайман ва бир кунмас аламимни олмасам бўлмайди деб ўйлаб қўяман; в) анчагача кайфиятим бузуқ бўлиб юраман. Социометрия Тасаввур қилинг! Cиз Самарқандга бориш учун имкониятга эга бўлдингиз. Лекин бу имкониятдан фойдаланиш учун сиз ўз гуруҳингиздан 3 та курсдошингизни олиб кетишингиз лозим. Сиз кимларни танлаган бўлар эдингиз? Download 40.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling