Ўта кучланишлар
Download 0.8 Mb.
|
13.укув материаллар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Металларнинг электр ўтказувчанлиги.
- Назорат саволлари
Юмшоқ қуймаларга асосан қалай – қўрғошин (ПОС маркали) қуймалари бўлиб, қалайнинг миқдори асосида 18% дан (ПОС – 18) 90% (ПОС – 90) ишлатилади. Солиштирма ўтказувчанлиги стандарт миснинг катталигини 9 – 13% ни, хароратни чизиқли тарқалиш коэффициенти га тенг.Юмшоқ қуймаларда яна алюминий кумуш қўшимчалари хам бор. Висмут ва кадмийли қуймалар яна хам қуйи ҳароратли бўлиб, бу қуймалар кавшарлаш харорати паст бўлиши талаб қилинган жойларда қўлланилади. Висмутли кавшар мўрт бўлади. Қаттиқ қуймаларга мис – рухли (ПМЦ) ва кумушли (ПСр) қуймалар бўлиб, электрвакуумли техника учун (ввод) киришлар тайёрлашда фойлаланилади. Бундай қуймаларда асосий катталик сифатида хароратни чизиқли тарқалиш коэффициенти бўлиб, бу қиймат вакуумли қават шишанинг эриш харорати билан мослашган бўлиши керак. Металларнинг электр ўтказувчанлиги. Хаотик харакатдаги электронларнинг тартибли оқими, (Ом қонуни), электр майдондаги газ ҳолатидаги электрионларни тўқнаши натижасида энергия ажралиши яъни, қизиши Жоуль–Ленц қонуни бу каби қонуниятлар аналитик усулда, экспериментал усулда электр ўтказувчанлик, энергия исрофлари аниқланди. Бундан ташқари яна газ ва металларда электр ўтказувчанлигида қуйидаги гипотезалар ёритилди. Занжирда узоқ муддатли ток ўтганда бир хил металли ўтказгичларда металл атомларини бир бирига ўтиши кузатилмайди. Металларнинг юқори температурада қизиганда эркин электронларни иссиқлик харакати ортади, баъзи юқори тезликдаги электронлар металл сиртидан учиб потенциалнинг кучи остида бўлади. Ўтказгичда тўсатдан майдон таъсири тўхтаганда ъоракат йўналиши, инерция қонуни асосида электронли газларнинг аралашуви кузатилади. Бу эса ўтказгичнинг тўхтатилган сўнги қисмларида потенциаллар фарқини юзага келтиради ва унга уланган ўлчовчи асбобларнинг кўрсаткичи шкала асосида оғади. Металл ўтказгичлар магнит майдонида кўндаланг магнит майдонида кўндаланг ЭЮК хосил бўлиб, ўтказгичнинг электр қаршилигини ўзгартиради. Назорат саволлари: 1. Ўтказгичларнинг энергетик сатълар диаграммасидаги тутган ўрни? 2. Ўтказгичларда ҳароратнинг ўзгариши қандай таъсир кўрсатади? 3. Термо ЭЮК ни тушунтириб беринг? 4. Юқори ўтказгичга эга бўлган материалларни гапириб беринг. 5. Ута ўтказгич ва криоўтказгичларни тушунтиринг. 6. Нометалл ўтказгичларнинг афзаллик томонлари санаб утинг 7. Мис авзаллиги, олиниш технологияси ва маркаларини изохлаш? 8. Мисга нисбатан алюминийни физик ва химиявий томондан афзаллиги қандай? Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling