Табиий географияда тадқИҚот методлари режа
Download 26.64 Kb.
|
2-мавзу маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экспедиция услуби.
- Картографик услуб.
Стационар услуб. Кўпинча бу услуб вақт давомида тез ўзгарадиган ҳарорат, шамолнинг тезлиги ва йўналиши, намлик, сув оқими, ер ости сувлари, шунингдек фасллар ва йиллар давомида табиий комплексларнинг динамикасини ўрганади. Одатда, бу услуб ёрдамида ахборотлар, жиҳозлар, аппаратлар ва турли техник қурилмалар (метеостанция, гидропост, аэрологик станциялар ва ҳ.к.) дан олинган маълумотларга асосланади. Бу маълумотлар жадвал, график ҳолатда қайта ишлаб чиқилади ва жиҳозланади. Бундай маълумотлар тадқиқот ишларининг илмийлигини ва амалий аҳамиятини тўлдиради.
Экспедиция услуби. Қадимги, лекин замонавий усуллар билан бойитилаётган услубдир. Одатда энг катта майдонларда вақт давомида секин ўзгараётган ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда қўлланилади. Бунда моторлаштирилган (автомобил, самолёт, вертолёт, қайиқ) транспорт турлари ва от-улов ёрдамида тадқиқот ишларини бажаради. Бу услуб бошқа услублар (аэрокосмик, карталаштириш) билан биргаликда олиб борилади. Шунда тадқиқот ишларининг натижаси сифатли бўлади, муддати қисқаради ва самарали натижалар билан якунланади. Дала материалларини тўплаганда комплексларни, компонентларни ўрганиш ва чегараларини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Масалан, рельеф шакллари ва элементларига (типларига) боғлиқ ҳолда комплексларни жойлашуви, ландшафт типлари, уларнинг ўзлаштириш даражаси, тупроқ, ўсимлик турларининг, кўл, ботқоқликларнинг ҳудудлар бўйлаб тарқалиши ва ҳ.к. фикримиздалилидир. Картографик услуб. Бу ҳам эски услублардан бўлиб, ҳозирги даврда махсус ва комплекс карталарнинг табақаланиш жараёни кузатилмоқда. Ҳар бир табиат компонентларига алоҳида махсус карталар (масштаби турлича бўлган) тузилади. Жумладан,геологияси, геоморфологияси иқлим кўрсаткичлари, сув ресурслари, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонотолами ва инсоннинг хилма-хил ҳўжалик фаолияти учун турли масштабли ландшафтлар, комплекс карталар бор. Махсус карталар йиғиндиси дунё, Ўрта Осиё, текислик ва тоғлик учун, алоҳида республикалар каби ўлкаларнинг атласлари учун хосдир. Шаҳарлар учун ҳам, масалан, тошкент шаҳрининг географик атласи. Қисқа даврда бундай атлас ва карталар билан танишиб ҳоҳлаган материк ўлка ёки бирор кичик жойнинг қисқача табиий географик тавсифини бериш мумкин. Энг асосийси бу услуб орқали географик объектлар, ҳодисалар ва жараёнларнинг маконда қонуний географик тарқалишини, уларнинг тараққиётида ўзаро алоқадолигини ва боғлиқлигини аниқлаш мумкин ва бунинг аҳамияти каттадир. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, кўпгина географик қонуниятлар (масалан, табиий шароитнинг, ландшафтнинг зоналлиги) табиий географик зоналар чегарасини ва бошқа зонал-регионал ҳодиса ва жараёнларни туширгандан сўнггина маълум бўлади. Бу услуб тиббий география, конструктив география, географиянинг махсус тармоқларининг йўналишида катта аҳамиятга эга. Download 26.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling