Табиий географияда тадқИҚот методлари режа


Download 26.64 Kb.
bet1/9
Sana22.12.2022
Hajmi26.64 Kb.
#1042850
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу маъруза матни


ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯДА ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ
Режа:

  1. Тадқиқот услублари ва усуллари иҳақида умумий маълумот.

  2. Анъанавий, янги ва энг янги услублар.

  3. Диалектик, қиёслаш, стационар, экспедиция услублари.

  4. Картографик, аэрокартографик, космик, статистик услублар.

  5. Модда ва энергия баланси, моделлаштириш, лаборатория-аналитик, типологик, тарихий-генетик, районлаштириш услублари.


Географик ҳодиса ва жараёнларни, табиат комплексларини билишда қўлланиладиган тадқиқот услуб ва усуллар тўғрисида тушунча.
Ҳар бир фан турли соҳалар, дунёнинг у ёки бу томонинини ўрганар экан, унинг ўзига хос текшириш объекти мавжуд. Шунга мувофиқ ҳар бир соҳа ўзининг объектини ўрганиш учун турли услуб (метод) лар ишлаб чиқади ва унинг ёрдамида ўша соҳани ўрганишни яхшилайди, такомиллаштиради.
Усул – мақсадга етишда муайян тўсиқни енгиш учун қўлланиладиган чора-тадбир.
Услуб (метод) – юнонча тадқиқот, назария, таълимот йўли демакдир.
Услуб – мақсадга етишда қўлланиладиган усуллар тизими. Услуб – мақсадга олиб борадиган энг тўғри йўлдир. Услуб – табиат ва жамиятдаги ҳодиса ва жараёнларни тадқиқ этишда, уларни илмий билишда ва ҳақиқатни аниқлашда қўлланиладиган мақсадли тадбирдир. Бошқача айтганда мақсад ва вазифаларни ечишда қўлланиладиган усуллар тизимидир.
Методология (услубиёт, юнонча метод + логос) – структура, мантиқий ташкил этиш, услуб ва воситалар ҳақидаги таълимотдир. Методология – методлар тўғрисидаги таълимотдир. Методология назарий билимлар ва амалий фаолият тамойилларини, усулларини ўргатади.
Методологик асос - тадқиқотчи мақсад сари қиладиган ҳаракатида унинг учун тамойил вазифасини бажарувчи мақсад кўрсаткичлари билан шу ҳаракат давомида амал қилиниши шарт бўлган қонуниятлар мажмуи.
Тамойил (принцип- лот. pricipium) – асос, бошлаш қоидаси, деган маънони англатиб, у ҳар бир ҳаракат ёки фаолиятнинг асоси ёки йўналтирувчи қоидаси деб юритилади. Принцип – мақсадга етиш жараёнидаги ҳукм сурувчи қоидалар.
Ҳар қандай фан тармоғида қўлланиладиган услуб ва усулларнинг сони, сифати ва аниқлиги мамлакатда ишлаб чиқаришнинг ва маданиятнинг тараққиёт даражасига, ишлаб чиқаришнинг техник жиҳатдан қуролланиши ва тадқиқот усулларига боғлиқ.
Қадимда табиат ва жараёнларни ўрганишда қўлланиладиган услублар сони ва аниқлиги чегараланган эди. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва техник жиҳозланиши, аэрофотография, моделлаштириш, эксперимент ишлари ва ҳ.к. тадбиқ этиладиган услубларни ишлаб чиқариш оқибатида тадқиқот ишлари услубларининг сони ва аниқлиги ҳам ортди, олинадиган далилий (фактик) материаллар ва натижалар катта бўлади. Агар қадимда бирор жойнинг топографик картасини (тармоқли карталарни, ландшафт карталарни) тузишга кўп маблағ, вақт (йиллар) ва анчагина мутахассислар талаб қилинган бўлса, эндиликда аэрофотография, айниқсакосмик расмлар ёрдамида шундай карталарни тез вақт ичида, арзон ва юқори аниқликда тузишимконияти туғилади.
Тарихий тамойил асосида тадқиқот услубларини таснифлаш мумкин. Шунга биноан қуйидаги услублар гуруҳи ажратилади.

  1. Анъанавий (қиёсий географик, тарихий географик, картографик);

  2. XX асрнинг 30-50 йилларида қўлланилган табиий географик услублар (географик, геокимёвий, аэроуслуб);

  3. XX асрнинг 60-80 йилларидан бошлаб қўлланилаётган услублар (космик, математик моделлаштириш, геоинформацияли ва б.)

Шубҳасиз, текшириш объектининг табиий географик шароитига боғлиқ ҳолда услубларнинг ўз имконияти, қўлланиш чегаралари, бир-бирини тўлдириш каби хусусиятлари мавжуд.
Тадқиқотчининг мақсадларига кўра турли-туман географик ахборотларни қуйидаги услублар ёрдамида ер юзининг ҳоҳлаган жойидан олиш мумкин.
Географик тадқиқот ишларида қўлланиладиган услублар.
География фанида бошқа фанлардаги сингари,хилма-хил услублар қўлланилади. Бу услублар кўпчилиги умумий бўлиб, кўпгина фанларда фойдаланилади. Лекин, шу фаннинг махсус услублари бўлиб, улар географик тадқиқот ишларида қўлланилади. Жумладан, картографик, районлаштириш ва бошқа услублар.

Download 26.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling