Табиий географияда тадқИҚот методлари режа
Download 26.64 Kb.
|
2-мавзу маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзма услуб.
Районлаштириш услуби. Бу услуб нисбатан аввалроқ қўлланила бошланган. Ҳозирги пайтда такомиллашиб табиий ва иқтисодий географияда турлича аҳамият касб этмоқда ва фанни назарий ҳамда методологик жиҳатдан бойитмоқда.
Бу услубни қўллашнинг 2 та (аспект) йўналиши мавжуд: 1. Биринчи йўналиш – йирик ҳудудларни етакчи компонентларга асосланиб кичик таксономик бирликларга ажратиш. Бунда табиий географик табақаланиш (дифференциациялланиш) га асос бўлган етакчи компонентларни, турли хариталарни қиёслаш усули билан аниқланади. Масалан: геологик, геоморфологик, тупроқ ва бошқалар. Шундай қилиб етакчи омилларнинг табиий географик шароитни ҳосил қилишдаги ролига қараб навбатдаги бирликлар ажратилади. Масалан, районлаштиришда 2 та система қўлланилади: зонал ва регионал. Н.А.Когай Ўрта Осиёни районлаштирганда таксономик бирликларнинг провинция босқичида тоғ ва текисликларни биргаликда ажратади. Олим Турон, Қозоғистон, Марказий Тяншан ва Жунғория Олатоғи провинциялари таркибидаги округларни ажратганда тоғ ва тоғ олди текисликларини алоҳида ажратади. 2. Иккинчи йўналиш – оддий комплексларни (фация, урочиша) ландшафтларга ва уларнинг синфларига (тоғ ландшафти синфи, текислик ландшафти синфи) гуруҳлаштиришидан иборатдир. Бунда табиий географик бирликларни пастдан юқорига (фациядан қитъа томон) қараб ўрганиш ва тоғ табиий ҳудудий комплексларни ажратиш ишлари олиб борилади. Йирик ва ўрта масштабли ландшафт карталарини оддий комплексларга съёмка қилиш районлаштириш асосини ташкил этади. Мураккаб комплексларни съемка қилишда эса йирик таксономик бирликларни ажратади ва майда масштабли съемка деб ҳам юритилади. Бу иккала йўналиш бир-бирини тўлдиради. Ҳудудларни районлаштириш услуби табиий географик компонентлар ва комплексларни тарқалишини ўрганиш ва уларнинг потенциал имкониятларини аниқлашда аҳамияти каттадир. Ёзма услуб. Бу энг қадимги услублардандир. Ҳозирги географик тадқиқот ишларида бу услуб ёрдамчи характерга эга бўлиб, дала ва адабиётдаги фактик материалларни тўплашда қўлланилади. Қатъий кетма-кет системали равишда кузатилаётган омиллар – геологик, рельеф, сув ва ҳ.к. тўғрисида ёзма маълумотлар бошқа услублар учун масалан, моделлаштириш, картографик, қиёсий, математик ва бошқ. учун қимматли ҳисобланади. Бу услуб у ёки бу ҳудуд тўғрисида умумий табиий географик шароитни билишда қўл келади ва бунда умумий фактик маълумотлар тўпланади. Download 26.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling