Табиий географияда тадқИҚот методлари режа
Лаборатория-аналитик услуб
Download 26.64 Kb.
|
2-мавзу маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Типологик услуб.
- Тарихий-генетик (палеогеографик) услуб.
Лаборатория-аналитик услуб. Унинг моҳияти мавжуд адабиёт, фонд, картографик ва фотографик материалларни қўйилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ўрганиш, анализ ва синтез қилишдан иборат. Бу метод анчадан бери муайян геотизимлардаги воқеа-ҳодисаларни, қонуниятларни аниқлаш учун қўлланилаб келинмоқда. Тадқиқотчи бу услубни қўллаганда ўз ишини лабораторияда, кутубхонада, фонд материаллари сақланадиган хонада бажаради. Бу услуб зарур маълумотларни олиш учун бошқа услублар билан бирга қўлланилади. Айниқса, муайян ҳодиса ва жараёнлар, ёки геотизимларга маълум бир географик тавсиф бериш керак бўлганда қўлланилади.
Типологик услуб. Бу услуб геотизимларни маълум таснифлаш поғоналарига мос ҳолда ажратиш, чегараларини аниқлаш ва картага тушириш билан чамбарчас боғлиқ, Масалан, рельеф типлари ва шакллари, тупроқ-ўсимлик қопламининг хусусиятларига алоҳида эътибор берилади. Кичик типологик бирликларни (комплексларни) ажратиш ва ўрганишни айрим географлар (Л.С.Берг, Н.А.Солнцев) геотизимларни ўрганишнинг ассий методи деб ҳисоблаб, бу услубни ландшафт услуби деб атайдилар. Тарихий-генетик (палеогеографик) услуб. Бу услуб ҳам география, ҳам геология фанларида унумли қўлланилади. Моҳияти: асосан қадимги даврларнинг табиий географик шароити (комплекси) тикланади ва ривожланиш босқичлари аниқланади. Ҳозирги ландшафтларни ўрганишда тарихий ёндашиш бутун комплексларни ёки унинг компонентларини (масалан, рельеф шакли, ҳайвон ва ўсимлик турлари) нинг реликт хусусиятларини аниқлашга имкон беради. Ўсимлик ёки ҳайвонларнинг маълум турларини камайиб ёки кўпайиб боришини билиш мумкин. Муайян табиий географик шароитда Ер сайёрасининг маълум қисмларида турлича қазилма бойликлар тўпланиши мумкин. Бундай шароитни палеогеографик услуб палеонтологик усул билан биргаликда тиклайди. Ана шундай усуллар ёрдамида жойнинг геологик тараққиётини, табиий географик комплексларнинг ривожланишини хронологик тартибда ўрганилади ва тикланади. Чунки ўтмиш тараққиётини билмай туриб табиий географик комплексларни ҳозирги ҳолатини, айниқса бундан буёнги тараққиётини билиш амри маҳолдир. Download 26.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling