Табиий тош ашёлари физик ва механик хоссалари


Магматик тоғ жинслари. Тошиб чиққан қадимги тоғ жинслари


Download 1.76 Mb.
bet3/8
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1521581
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-мавзу Табиий тош ашёлар

Магматик тоғ жинслари. Тошиб чиққан қадимги тоғ жинслари


Порфирлар - асосан массив тоғ жинсларининг аналоги бўлиб, хоссалари ҳам ўхшашдир. Порфирларнинг массив тоғ жинсларидан асосий фарқ қилувчи хоссаси, уларнинг емирилишга чидамсизлигидир. Порфирлар қуйма тошлар олишда ва чақиқ тошлар тайёрлашда ишлатилади.
Диабаз-юқори мустаҳкамликка эга бўлган тоғ жинси бўлиб, ишқаланишга чидовчандир. Диабазнинг хоссалари габброга
ўхшаш. Диабаз чақиқ тошлар, йўл қоплама ашёлари ва қуйма тошлар олишда ишлатилади.
Тошиб чиққан янги (ёш) тоғ жинслари.
Андезитнинг хоссалари диоритга ўхшаш бўлиб, асосан кислотага чидамли бетонлар учун тўлдирувчи сифатида, пардозбоп тахтачалар тайёрлашда ишлатилади.
Трахит - ғовакли тоғ жинси бўлиб, ишқаланишга кам чидамлидир. Трахит қурилишда деворбоп ашё ва бетон учун тўлдирувчи ҳамда кислотабардош бетонлар учун тўлдирувчи сифатида ишлатилади.
Базальт - жуда юқори мустаҳкамликка (500 МПа) эга бўлган, механик ишлов бериш қийин бўлган тоғ жинсидир. Базальт бетон учун тўлдирувчилар олишда, қуйма тошлар олишда ҳамда йўл қоплама ашёси сифатида ишлатилади.

Отилиб чиққан ғовакли магматик тоғ жинслари


Вулқон кули - майда кукунсимон тоғ жинси бўлиб, минерал боғловчиларга гидравлик қўшимча сифатида ишлатилади.
Йирик заррали вулқон куллари вулқон қумлари деб юритилади.
Пемза - жуда ҳам ғовакли ашёдир, ҳажмий массаси 500 кг/м3. Таркиби: 70% кремнезема (SiO2) и 15% глинозем (Al2O3). Иссиклик утказувчанлиги 23 Вт/мК. Пемза энг яхши табиий иссиқ-совуқни кам ўтказувчи ашё бўлиб, совуққа анча чидамли, шу сабабли қурилишда иссиқ-совуқни кам ўтказувчи ашё, енгил бетонлар учун тўлдирувчилар ҳамда
боғловчи моддалар учун актив қўшимча сифатида ишлатилади.
Вулқон туфи - вулқон кулларининг зичланиши натижасида
ҳосил бўлган ғовакли жинс. Вулқон туфи асосан минерал боғловчиларга гидравлик қўшимча, иссиқ-совуқни кам ўтказадиган деворбоп ашё сифатида қурилишда кўплаб ишлатилади.
Туфли лава - вулқон туфига ўхшаш бўлиб, ҳажмий массаси 700-1400 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 6-120 МПа. Туфли лавалар қурилишда деворбоп ашёлар олишда ва енгил бетон учун тўлдирувчилар сифатида ишлатилади.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling