Табиий тош ашёлари физик ва механик хоссалари


Download 1.76 Mb.
bet5/8
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1521581
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-мавзу Табиий тош ашёлар

Чўкинди тоғ жинслари


Кимёвий чўкинди тоғ жинслари (сулфатли минераллар)
 
Гипс тоши-таркибида 2 молекула сув бўлган кальций сульфатидан (CaCO4·2H2O) иборат бўлган тоғ жинсидир. Гипс тошининг қаттиқлиги 2, ҳажмий массаси 2,0-2,2 г/см3 га тенг. Тузилишига кўра гипс тоши йирик кристалли ва толасимон бўлади, карбонатларга қараганда сувда эрувчанлиги анча юқори.
Ангидрит сувсиз гипс тоши (CaSO4) дан иборат бўлиб, тузилиши ва хоссалари гипс тошига ўхшаш бўлади.
Ангидритнинг қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги гипс тошига қараганда юқори. Шунинг учун ангидритдан тайёрланган пардозбоп плиталар биноларнинг ички қисмини пардозлашда
ишлатилади. Сувга чидамли эмульсиялар билан шимдирилган ангидритли плиталар ташқи деворларни безашда ҳам ишлатилади. Ангидрит гипсли боғловчи моддалар олишда кенг миқиёсда фойдаланилади.

Чўкинди тоғ жинслари


Органоген жинслар жинс ҳосил қилувчи минералларнинг сув ўтлари ва жонзотлари қолдиқлари билан бирга чўкишидан ҳосил бўлган. 
Бўр - оқ рангли юмшоқ жинс. Бўрнинг кимёвий таркиби ҳам оҳактошларники каби бўлиб СаСО3 дан иборатдир. Бур асосан биноларни оқлашда, оҳак, цемент ишлаб чиқаришда, шиша буюмлар ва замазкалар тайёрлашда хом ашё сифатида ишлатилади.
Трепел, диатомит ва опокалар аморфли кремнеземга бой бўлган сочилувчан ва енгил бўлган ғовакли жинслардир.
Буларнинг таркибида 90-95% гача аморф кремнезем бўлади. Уларнинг ўртача зичлиги 350-950 кг/м, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти эса 0,2-0,5 Вт/м.0С га тенг.
Трепел ва диатомитлар иссиқ сақлагич ашёлар ва боғловчи моддалар олишда актив минерал қўшимчалар сифатида ишлатилади.
Чиғанок оҳактош ғовакли жинс бўлиб, иссиқликни ёмон ўтказади. Ўртача зичлиги 800-1700 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 0,4-6,0 МПа га тенг. Чиғанок оҳактош жуда осон арраланади, шунинг учун ундан деворбоп ашёлар тайёрланади.

Чўкинди тоғ жинслари


Механикавий чўкиндилар магматик, чўкинди ва метаморфик тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлади.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling