Табиий тош ашёлари физик ва механик хоссалари


Download 1.76 Mb.
bet2/8
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1521581
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-мавзу Табиий тош ашёлар

Вулқон кули қатлами
Емирилган қатламлар денгиз тагига, чуқурликларга тушиб чўкинди жинслар қатламини хосил қилади
Чўкинди жинслар
Метаморфик тог
жинслари

Табиий тоғ жинслари. Тоғ жинсларининг синфланиши


Тоғ жинслари

Бирлмачи ёки отқинди (магматик)

II. Иккиламчи ёки чўкинди

III. Метаморфик ёки шакли ўзгарган

интрузив

эффузив

механик чўкиндилар

химия- вий чўкин- дилар

органо- ген чўкин- дилар

массив

сланец
ли

гранитлар, сиенитлар, диоритлар, лабрадоритлар, габбро

қадим- ги пайдо булган

янги пайдо булган

сочи- лувчан

цемент
-ланган

пирок- ластик

оҳактош, гипс, доломит, магнезит

диатомин, трепель, опока, бўр ва бошқалар

кварцит, мармар

гней, турли хил сланецлар

диабаз, порфир,
порфирит

базальт, андезит, тархит, липарит

қум, шағал тош, тупроқлар

қумтош, конгло- мерат, брекчия

вулқон туфи

Табиатда пайдо бўлишига кўра тоғ жинслари 3 та гуруҳга бўлинган:

Асосий жинс ҳосил қилувчи минераллар


Слюда - кимёвий таркиби жиҳатидан мураккаб сувли алюмосиликатдир. Табиатда слюданинг бир неча хили учрайди. Шулардан энг кўп тарқалганлари мусковит ва биотитдир.
Кварц (SiO2)
Дала
шпати
Плагиоклаз, альбит
(Na2О Аl2О3 6SiO2)
Анортит (CаО Аl2О3 2SiO2)
мусковит
KAl2(AlSi3O10)(OH)2
Оливин асосан темир ва магний силикатларидан ташкил топган минералдир. У кўк рангли, атмосфера таъсирига чидамсиз, сув таъсирида эса ҳажми кенгаяди. У асбестцемент саноатида ва иссиқлик ўтказмайдиган ашёлар ишлаб чиқаришда кўп ишлатилади.

Магматик тоғ жинслари. Тошиб чиққан қадимги тоғ жинслари


Гранит – қурилишда кенг тарқалган магматик тоғ жинси. У асосан кварц (20–40%), дала шпати – ортоклаз (40–70%) ва слюда (5–20%) дан ташкил топган. Гранит тиниқ сариқ ёки оч қора рангда бўлиб, асосан таркибидаги минераллар рангига қараб ўзгаради. Зичлиги 2,6– 2,8 г/см3, ғоваклиги (0,5–1,5%) ва сув шимувчанлиги эса ниҳоятда кам. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 120–250 МПа, Гранит анча қаттиқ жинс (Моос шкаласига кўра – 6–7), аммо уни қайта ишлаш ва силлиқлаш унча қийин эмас.
Сиенитлар – асосан калий шпатидан ташкил топган (5,0– 70 %) тоғ жинси бўлиб, гранитдан фарқи, асосан, таркибида кварц минералининг камлиги ёки мутлақо бўлмаслигидадир. Сиенитни силлиқлаш ва пардозлаш қийин эмас. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 100–250 МПа, зичлиги 2600–2700 кг/м3. Сиенитлар сариқ, қизғиш, тўқ кўк рангларда учрайди. Оҳангарон туманида сиенит захиралари кўп.
Габбро – отилиб чиққан энг мустаҳкам тоғ жинси, асосан дала шпати (50 %) ва рангли минераллардан ташкил топган. У бир текис йирик донали тузилишга эга. Габбро йўл қурилишида ва пардозбоп безак буюмлари тайёрлашда ишлатилади. Унинг зичлиги 2900–3000 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 200–350 МПа га тенг.
Диорит-асосан дала шпатидан ва сохта мугуз, авгит, биотитлардан иборат бўлади. Диорит емирилишга анча чидамли, юзаси яхши силлиқланади, шунинг учун ҳам у пардоз ишларида ва йўл қурилиш ишларида кўп ишлатилади.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling