Табиий тош ашёлари физик ва механик хоссалари


Сочилувчан (майдаланган) чўкинди тоғ жинсларига тупроқлар, қумлар, шағал ва харсанг тошлар киради. Шағал ва кум бетон ва коришмалар учун тўлдирувчи сифатида ишлатилади


Download 1.76 Mb.
bet6/8
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1521581
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-мавзу Табиий тош ашёлар

Сочилувчан (майдаланган) чўкинди тоғ жинсларига тупроқлар, қумлар, шағал ва харсанг тошлар киради. Шағал ва кум бетон ва коришмалар учун тўлдирувчи сифатида ишлатилади.
Шағал
5 мм дан
70 мм гача
Қум
0,16 дан 5мм гача
Цемет- лашган гравий
Табиий цементланиб қолган чўкинди тоғ жинсларига қумтошлар, брекчия ва конгламератлар киради.
Қумтош

Чўкинди тоғ жинслари


Табиатда энг кўп тарқалган ва қурилиш ашёлари сифатида ишлатиладиган метамор- фик тоғ жинсларига гнейс, лойли сланецлар, кварцитлар ва мармар киради.
Метаморфик тоғ жинсларининг минералогик таркиби асосан магматик ва чўкинди тоғ жинсларини ташкил этувчи минераллардан иборатдир.
Мармар - оҳактошнинг қайта кристалланишидан ҳосил бўлган. Тоза мармарнинг ранги оқ бўлади. Таркибидаги бирикмаларнинг турига ва миқдорига қараб ранги қизил, кул ранг, бинафша ва қора бўлади. Мармарнинг ўртача зичлиги 2,6 г/см3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 90-300 МПа, қаттиқлиги 3-5 га тенг. Мармар юқори мустаҳкамликка эга бўлсада, осонгина арраланади, силлиқланади ва пардозланади. Мармар қурилишда асосан биноларнинг ички қисмини пардозлашда, пол, зинапоялар қилишда ишлатилади. Бундан ташқари мармар ҳайкалтарошликда, мармар бўлаклари эса декоратив бетон учун тўлдирувчилар сифатида ишлатилади.
Гнейслар минералогик таркиби гранитларга ўхшаш бўлиб, гранитларнинг юқори босим остида қайта кристалланишидан ҳосил бўлган. Гнейслар қатламли жойлашгани учун уларни қазиб олиш анча осон. Гнейснинг қат-қат жойлари ва ёриқларидан осонгина ажралиб, бўлакларга бўлинади. Гнейслар ариқ ва канал қирғокларини қоплашда, пойдевор қуришда кўплаб ишлатилади.
Гнейсларнинг ўртача зичлиги 2,6-2,7 г/см3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси эса 80-210 МПа га тенг.

Метаморфик тоғ жинслари


Лойли сланецлар - лой қатламининг юқори босим остида қайта кристалланишидан ҳосил бўлади. Бунда юқори босим туфайли уларнинг зичлиги ошади ва сувда эримайдиган мустаҳкам жинсга айланади.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling