Бўлажак картанинг ғоясидан келиб чиқиб, унинг умумий концепциясини ишлаб чиқиш. - Бўлажак картанинг ғоясидан келиб чиқиб, унинг умумий концепциясини ишлаб чиқиш.
- Картанинг дастлабки легендасини ишлаб чиқиш.
- Карта дастурини ишлаб чиқиш.
- Карта эскизларини тайёрлаш.
- Манбаларни таҳлил қилиш, табиий боғлиқликлар графикларини тузиш.
- Картанинг муаллифлик макети ва легендасини ишлаб чиқиш.
- Муаллифлик макетига тушунтириш хатини ёзиш.
- Муаллиф ўз тажрибасидан фойдаланиб, картанинг мақсадига, кимларга мўлжалланганлигига қараб, картага олиш босқичлари тартибини ўзгартириши, бир ўзи ёки жамоа билан карта тузиш ишларини олиб бориши мумкин. Муаллифлик макетини тайёрлаш картанинг дастурини ёзишдан, ҳар бир кўрсаткич учун тасвирлаш усулларини танлашдан бошланади. Дастурда картанинг мазмуни, мақсади, математик асоси, тасвирланаётган объектлар ва ҳ.к. ҳақида батафсил маълумотлар берилади.
- Бу ишларнинг энг қийини – картанинг дастлабки легендасини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Агар янги, ҳали ўрганилмаган қонуниятлар картада тасвирланаётган бўлса, бу иш анча қийин кечади. Ишни яхши бажариш ҳодисаларнинг бир-бири билан боғлиқлигини кўргазмали ифодалайдиган картографик тасвирлаш усулларини тўғри танлашга боғлиқ. Бу ишлар эса локализация ва генерализация методлари турларини белгилайди. Муаллифлик ишларининг охирига етказилганлиги, аниқлиги ва ҳаққонийлигига қараб, муаллиф оригинали, макети ва эскизлари ажратилади.
Муаллифлик (авторлик) оригинал – бу аниқ географик асосда, картанинг белгиланган масштабида, талаб даражасида деталлашганликда, легендага эга, мазмунан картага олиш ҳудуди тўлиқ қамраб олинган қўлёзма карта. Бундай карта муаллиф ва картографлар ҳамкорлигида яратилади. - Муаллифлик (авторлик) оригинал – бу аниқ географик асосда, картанинг белгиланган масштабида, талаб даражасида деталлашганликда, легендага эга, мазмунан картага олиш ҳудуди тўлиқ қамраб олинган қўлёзма карта. Бундай карта муаллиф ва картографлар ҳамкорлигида яратилади.
- Муаллифлик макети – бу шахсан муаллиф томонидан тўғри ва аниқ асосда тузилган, йирикроқ масштабдаги, бир мунча деталлашган, шартли белгилари йирикроқ ишланган, генерализацияга ва аниқлаштиришга муҳтож бўлган қўлёзмали материалдир. Макетга эскиз асосда тузилган, объектлари рангли қаламда бўялган, легендали картографик чизма материаллар ҳам киради.
-
- Муаллифлик эскизи – бу унчалик аниқ бўлмаган, схематик равишда ишланган муаллиф материалидир. Эскизнинг асосий мақсади – картанинг ғоясини ифодалашдир. Эскизда тасвирланган объектларни картага жойлаштириш мумкин эмас, унда легенда берилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |