Бугунги кунда муаллифлар турли мазмундаги асослардан фойдаланади: - Бугунги кунда муаллифлар турли мазмундаги асослардан фойдаланади:
- - Картанинг мазмуни билан бир хил бўлган асослар.
- Мазмуни соддалаштирилган асослар.
- - Ўта мураккаб мазмунли асослар.
- Биринчи тур асослари бир қанча қўлайликларга эга: уларда барча зарур бўлган элементлар берилган.
- Иккинчи тур асослари оддий, элементар карталарни тузишда ишлатилади, масалан, ўқув карталари, муаллифлик макетлар ва эскизлар. Бундай асослар ёрдамида тузилган карталарни қайтадан ишлаб чиқиш керак.
- Учинчи вариантдаги асослар мазмуни ўта мураккаб бўлган карталарни тузишда, турли манбаларни карта тузишга жалб қилишда, уларни бир-бири билан боғлашда, табиий боғлиқликлар турларини талқин қилишда ишлатилади. Муаллифлик ишлари учун кўпчилик ҳолларда ўта мураккаб мазмунли асослар ишлатилади.
- Қатор табиий карталарни тузиш учун асос сифатида аэрокосмик материаллардан фойдаланилади. Аэрокосмик материаллардан асос тайёрланаётганда суратлар бўлажак картанинг масштабига, проекциясига мос равишда қайта ишланади. Сўнгра улардан табиий объектлар ажратилади (дешифровка қилинади), бу ишларда ва дешифровка қилишда ГИС-технологияларидан унумли фойдаланилади.
- - замонавийлик;
- географик жиҳатдан тўғрилик;
- аниқлилик (картографик тур хатолиги 0,1 мм);
- картанинг мақсадига тўғри келиши;
- карталаштирилаётган объектларнинг умумий хусусиятларини ифодаланганлик;
- қўшимча маълумотларга эгалик ва ҳ.к.
- Асослар кўпинча ёзувсиз тайёрланади (объектлар номлари қўшимча, алоҳида қоғозда келтирилади); асос элементлари баъзан ёрқинроқ берилиши мумкин, масалан, дарёлар, қирғоқ чизиқлари, геологик ётқизиқларнинг чегаралари ва ҳ.к. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтларда ишлатилаётган асослар кўк ва қора рангда тайёрланади. Табиий компонентлар орасидаги боғлиқликни мукаммал ифодалаш, объектларни географик жиҳатдан ўхшаш тасвирлаш, уларни аниқроқ жойлаштириш мақсадида баъзан асосда географик тур кўрсаилмайди.
- Ҳозирги пайтда картографик асосларга жуда кўп талаблар қўйилади,
- улардан энг асосийлари қуйидагилар
Do'stlaringiz bilan baham: |