Tabiiy resurslar va ularning sinflanishi
Ернинг деградацияга учраши Ернинг деградацияга учраши
Download 0.6 Mb.
|
7- Мавзу-(презен) ЭКО
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқнинг ифлосланиши
- Тупроқ эрозияси
Ернинг деградацияга учрашиЕрнинг деградацияга учрашиЎзбекистон аҳолиси кейинги 35 йил ичида 2,7 баробар ўсди, айни вақтда суғориладиган майдон фақат 1,6 баробар кўпайди. Етиштирилаётган маҳсулот ҳажми суғориладиган ерлар кенгайиши ва кимёвий ўғитлардан фойдаланиш ҳисобига ўсди. Тупроққа ортиқча ишлов бериш унинг шўрланишига ва пестицидлар, оғир металлар чанги билан ифлосланишига, таркибидаги чириндининг камайишига, эрозиянинг авж олишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади. Тупроқнинг ифлосланишиТупроқнинг ифлосланишиПестицидлардан фойдаланишнинг камайиши (1991 йилга нисбатан пестицидлардан фойдаланиш 4 баробар қисқарди) натижасида тупроқнинг ундан ифлосланиш даражаси ҳам камайди. Гидрометеорология бош бошқармаси маълумотларига кўра, охирги йилларда тупроқни гербицид, дефолиантлар, фосфор-органил пестицидлар билан ифлосланиши белгиланган меёрдан ошмади. Аммо ҳали ҳам тупроқни хлорорганик пестицидлар билан ифлосланиш муаммоси жиддийлигича қолмоқда (ДДТ қолдиғи ва унинг метоболитлари). Тупроқ эрозиясиТупроқ эрозиясиШамолнинг кучли эсиши, қия ерларнинг шудгорланиши, далаларнинг суғорилиши жараёнида экологик талабларга риоя қилмаслик, яйловлдарни яроқсиз ҳолга келтириш- бўларнинг барчаси Ўзбекистонда тупроқ эрозияси ҳамма турларининг кенг ёйилишига сабаб бўлмоқда. Тупроқнинг нурашидан Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг 65% дан 98% гача қишлоқ хўжалик экинзорлари зарар кўрмоқда. Сурхондарё, Тошкент, Наманган ва Андижон вилоятларида 50-60% экинзорлар сув эрозиясидан жиддий зарарланмоқда. Эрoзия- лoтинчa сўз бўлиб, мaънoси кемириш ёки емириш дегани. Тупрoқнинг устки ҳосилдoр қисмини сув ёки шaмoл тaъсиридa учириб ёки ювилиб кетишигa тупрoқ эрозияси дейилади. Эрозия oдaтдa тaбиий вa сунъий эрозиягa бўлинaди. Тaбиий эрозия aсoсaн турли xил тaбиий oфaтлaр – ер силкиниши, вулқoнлaрнинг oтилиши, шaмoл, бўрoн, сел, сув тoшқини вa бoшқaлaр aсoсидa йузaгa кэлaди. Сунъий эрозия эсa aсoсaн инсoннинг ердaн, тупрoқдaн нoтўғри фoйдaлaниши нaтижaсидa вужудгa келaди. Чиқиндилар-бу бирор сабабларга кўра фойдаланилмаган ёки чала фойдаланилган хом ашёдир. «Икккиламчи моддий ресурслар (атама ва таърифлар)»га кўра ишлаб-чиқариш чиқиндиларига маҳсулот ишлаб чиқариш ёки иш бажариш вақтида ҳосил бўлган ва ҳамда дастлаби эҳтиёж хусусиятларини тўлиқ ёки қисман йўқотган хом ашё, материал, ярим фабрикатлар кирса, истеъмол чиқиндиларига эса - моддий ёки маънавий ёйилиши натижасида ўзининг эҳтиёж сифатларини йўқотган буюм ёки материаллар киради. Кaм чиқиндили вa чиқиндисиз технология aсoслaри aсoсaн экoлoгик муaммoлaрини ечиш, xoм aшёни aйлaнмa ҳарaкaтини тaъминлaш, иккилaмчи ресурслaрни утилизaция қилиш вa кoмплекс тaрздa қaйтa ишлaшдaн иборатдир. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling