Тадбиркорлик –инновацияга йўналтирилган фаолият
Download 127.5 Kb.
|
иқтисодий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бозор муносабатларига ўтиш жараёнининг шаклланиш асослари
- Давлат ва Жамият Қурилиши Академияси
Солиқ объекти – солиқ солинадиган даромад, мол-мулк ёки иқтисодий фаолият бўлади. Унга фойда, экспорт суммаси, иш ҳақи, қўшилган қиймат, ер, иморат. транспрт воситаси кабилар киради. Солиқ тўлаш хўжалик субъекти билан давлат ўртасидаги иқтисодий алоқанинг асосий шакли, даромаднинг хўжалик субъекти билан давлат ўртасидаги тақсимлаш воситаси ҳисобланади. Шу сабабли солиқларнинг миллий даромаддаги ҳиссаси ўзгариб туришини ёшларимиз билмоғи - давр талабидир.
Бозор муносабатларига ўтиш жараёнининг шаклланиш асослари Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида иқтисодий барқарор-ликни таъминлаш учун қуйидаги учта тамойилни назарда тутиш зарур, булар: Рақобатбардош эркин савдони йўлга қўйиш, Халқ эҳтиёжини қондирадиган сифатли товар ишлаб чиқаришни амалга ошириш, Савдо-сотиқнинг маданиятли хизмат доирасини кенгайтириш. Бозор муносабатларига муваффақиятли ўтиш учун барқарор иқтисодиёт ва кучли социал ҳимоя шароити зарур. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг устувор тармоқларини ва биринчи навбатда уларни ривожлантириш тадбир-чораларини белгилаш ҳамда шу аснода умуман иқтисодни барқарорлаштиришга эришиш мумкин, чунки барча демократик, инсонпарвар қонунларнинг ҳаётга тўлиқ тадбиқ этилиши кўп жиҳатдан мамлакатнинг ривожланиш даражасига ва давлатнинг иқтисодий қудратига боғлиқдир. Бу борада мамлакатимиз иқтисодиётининг анъанавий ривожланган тармоқлари – қишлоқ хўжалиги ва уни қайта ишлаш, кимё саноати кабилар билан бир қаторда - нефть, табиий газ ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, автомобилсозлик, рангли металлургия, темир йўл магистраллари қуриш, замонавий коммуникация тармоқларини яратишдек устувор тармоқлар белгиланган ва уларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Барча иқтисодий тизимлардаги каби, янгича мулк муносабат-ларини, унинг турли шаклларини вужудга келтириш, шу асосда эркин, ҳалол рақобатга асосланган аралаш укладли иқтисодиётни яратиш бозор иқтисодиётининг пойдевори бўлиб ҳисобланади. Бунда давлат мулкининг турли шаклларини пайдо бўлиши ва ривожланиши учун зарур ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий муҳит яратилиши керак. Шунингдек, ўтиш даври учун давлат кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатини ишлаб чиқиши ва амалга оширили-шини таъминлашии муҳимдир. У ҳолда давлат бюджетидан сарфланган ҳар бир сўмга маҳаллий бюджетдан ҳам энг ками шунча маблағ режаланган мақсадга сарфланиши лозим бўлади. Мулкнинг иқтисодий қонунларда кўзда тутилган шакллари пайдо бўлганидан сўнг, улар ҳар бирининг умумий мулкчиликдаги салмоғининг етарли даражада бўлишига эришмоқ зарур, зеро давлат йўли билан ширкат, давлат, хусусий, аралаш ҳамда бошқа мулкчилик шакллари ҳуқуқий тенглигини қарор топтириш ва даҳлсизлигини таъминлаш билан биргаликда мулкдорлар ҳам бозор иқтисодиётидаги рақобат шароитида ўзларини ўзлари ҳимоя қилиш учун етарли имкониятга, қудратга эга бўлишлари даркор. Респуб-ликамизда уй-жой фонди, савдо ва маиший хизмат объектлари, унча катта бўлмаган саноат ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари амалда тўлиқ хусусий мулк қўлига ўтади. Энг муҳими мамлакати-мизда ушбу жараён узлуксиз давом эттирилмоқда ва яқин йиллар ичида жамиятимизда турли мулкдорлар қатлами вужудга келиши муқаррардир. Бозор иқтисодиётининг энг муҳим ички ҳаракатлантирувчи ва ривожлантирувчи кучи рақобат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам иқтисодиётни марказлашган ҳолда бошқаришдан босқичма-босқич воз кечиш, монополияга йўл қўймаслик ва бу борада антимонопол қонунлар қабул қилиш зарурати мавжуд. Шу боис, турли хил объектив шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда сақланиб қоладиган монопол ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қатъий давлат назорати ўрнатилиши лозим. .Аҳоли кенг қатлами биринчи навбатда раҳбар ходимларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билим савиясини ошира бориб, уларнинг тадбиркорлик, ишбилармонлик ҳамда ҳар қандай иқтисодий ташаббускорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш зарур. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Респуб-ликаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият Қурилиши Академиясининг ташкил этилиши, бежиз эмас. Шунингдек, юртбошимиз ташаббуси билан иш бошлаган “Тадбиркорбанк”, Бизнес Фонд, “Мадад” суғурта агентликлари ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг изчиллигини намоён қилиб келмоқда. Download 127.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling